• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлар билан савдо қилишга рухсат берилади

    Ўзбекистонда заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида тилла буюмлар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда 26 май куни президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда қайд этилишича, 2024 йилда заргарликда ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошди, экспорт 17 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатда йилига 100 тоннадан зиёд олтин қазиб олинаётгани билан имкониятларнинг ўндан бири ҳам ишга солинмаяпти.

    Соҳада “хуфиёна” иқтисодиёт улуши  юқори экани кўрсатиб ўтилди. Йилига 550-600 миллион долларлик буюмлар норасмий тилла бозорларида айланмоқда.  Ёки, мустақил изловчилар 2020 йилда 40 килограмм олтин топширган бўлса, ўтган йили бу 100 карра камайган.

    Йиғилишда соҳани “соя”дан чиқариш учун якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат бериш, заргарликда миллий бренд яратиш учун хориждан дизайнер, технолог, қимматбаҳо тошлар билан ишлайдиган геммологларни олиб келиш харажатининг бир қисмини қоплаш бўйича таклифлар билдирилди. Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллади.

    Эндиликда заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида тилла буюмлари савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади. Мутасаддиларга жойлардаги норасмий заргарлик расталарини замонавий кўринишга келтириб, уларнинг фаолиятини қонунийлаштириш топширилди. Четдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми камида 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қоплаб берилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Умуман, заргарликда ҳам саноат усулига ўтиб, ички бозорни ҳимоя қилиш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш вақти келгани қайд этилди. Бунинг учун заргарлик саноатида ишлатиладиган ускуналар ва уларни бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади. Навоий ва Олмалиқ комбинатларидан олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади.

    Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.

    2024 йил июлида “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинган. Унга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилди. 2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.

    26 май, 12:12   Изоҳ (0)   1059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #заргарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказ ишга туширилади

    26.03.2024, 13:06

    Ўзбекистонда 2027 йилгача бўлган даврда маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади

    19.06.2024, 19:40

    Ўзбекистонда тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади 

    25.07.2024, 18:30

    Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришни назорат қилиш тартиби тасдиқланди

    7 март, 09:20

    Бухорода тарихий тангалар ва кўкрак нишонларини яширинча Россияга олиб кетаётган шахс ушланди

    12 март, 20:55

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари оширилмоқда

    19 март, 10:05

    Ўзбекистондан Қозоғистонга 1,2 млн долларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қамоққа олинди

    20 март, 10:43

    Константин Осипов ўғирлаган олтинлар: Ўзбекистонда йўқолган энг сирли хазина тарихи

    14 апрел, 15:00

    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

    14 апрел, 21:00

    Тошкентдан Германияга учаётган фуқаро 135 млн сўмлик тилла пиёлани яширмоқчи бўлди 

    20 май, 08:34

    Uzum Market сотувчилари буюртмаларни мустақил равишда етказиб беришлари мумкин

    20 май, 19:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзод Асадов Россия президентининг матбуот котиби билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон | 28 май, 23:55

    Саида Мирзиёева Алексей Громов билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:51

    Флоридада аллигатор ҳужумидан омон қолган эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди

    Дунё | 28 май, 23:50

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 28 май, 23:41

    Ҳелсинки аэропортидаги иш ташлашлар сабабли Finnair авиакомпанияси юздан ортиқ рейсни бекор қилади

    Дунё | 28 май, 23:40

    Самарқанддаги корхона 3 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдалангани аниқланди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:30

    Трамп Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 28 май, 23:20

    “Дарё” дайжести: 28 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 28 май, 23:11

    Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди? 

    Ўзбекистон | 28 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.