• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    XX асрнинг биринчи ярими Хитой учун оғриқли ўтди. Мамлакат Япония империяси томонидан аёвсиз таланди. Бу ҳам етмагандек, миллатчилар ҳамда социалистлар ўртасидаги фуқаролар урушини бошдан кечирди. Натижаси Мао Сзедундек диктаторни ҳокимиятга олиб келган можаро қон тўкилишига нуқта қўймади. Аксинча, кўр-кўрона сиёсат натижасида яна ўн миллионлаб инсонлар ҳалок бўлди. Бу вақт ичида Хитойни асосан Совет Иттифоқи дастаклаб келди. “Катта ака” Пекинни мисли кўрилмаган кўламда қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлади. Қолаверса, айрим моделларни экспорт ҳуқуқи асосида ишлаб чиқаришга рухсат берди.

    Бироқ Хитойни тараққиёт йўлига Ден Сяопин ислоҳотлари бошлаб кирди. Юқори суръатларда ўсаётган иқтисод ҳарбий саноатни ҳам, соддароқ айтганда, ёқилғи билан таъминлади. Аввалига Қўшма Штатлар ва Россиядан кўчирилган лойиҳаларга таянган тармоқ, кейинчалик ўзи инновацияларга муаллифлик қила бошлади. Уларнинг баъзилари IDEX 2025 кўргазмасида намойиш этилди.

    Вертолёт-дрон

    АР-2000 Хитой ҳарбий-саноат мажмуаси сўнгги йилларда эришган ютуқлардан биридир. У CАТИC давлат корпорациясининг масофадан бошқариладиган вертолёти ҳисобланади. Мазкур платформа ўзининг ўлчами, технологик тузилиши ва имкониятлари билан ҳарбий денгиз кучларида хизмат қилишга мос. У дастлаб 2023 йили жамоатчиликка таништирилган.

    AR-2000
    АР-2000
     
    Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

    Ишлаб чиқарувчи уни разведка, кузатув, зарба бериш ва қутқарув каби вазифаларини бажара олувчи комплекс сифатида таништирган. Вертолётнинг олд қисмида электроптик ва инфрақизил кузатув тизими мавжуд. Бу унга ҳар қандай об-ҳаво шароитида ва куннинг исталган қисмида жанговар миссия бажариш, ақлли ўқ-дориларни нишонга йўналтириш каби вазифаларни бажаришга ёрдам беради. Қолаверса, АР-2000 ёпиқ сунъий йўлдош алоқа тизимига ҳам эга.

    Дрон ҳамда вертолёт хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган гибрид тизимнинг диққатга сазовор жиҳатларидан яна бири қуролланиш имкониятидир. У жанговар миссия турига қараб қуруқлик нишонларига зарба бериши ёки ҳаво таҳдидларини бартараф этиши мумкин. Яъни унга қисқа масофали ҳаво-ер ҳамда ҳаво-ҳаво ракеталарини ортиш имконияти бор.

    AR-2000
    АР-2000
     
    Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

    АР-2000 мураккаб вазифаларни инсонларнинг минимал аралашуви билан бажариши мумкин. Юқори даражадаги автоматлаштирилган тизим унга олдиндан белгиланган маршрутлар бўйлаб парвоз қилиш, топшириқни электрон уруш тизимлари зич жойлашган шароитда ҳам бажариш имконини беради.

    Қайд этилганидек, ихчам дизайн ва букланувчи роторлар сабаб ундан кемаларда фойдаланиш мумкин. Бироқ қурилма серияли ишлаб чиқаришга олингани, қолаверса унинг парвоз масофаси ва давомийлиги каби кўрсаткичлар ҳақида маълумот йўқ.

    Ш-16А

    Norinco Хитойнинг етакчи ҳарбий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. У IDEX 2025 кўргазмасида кенг спектрдаги маҳсулотлари билан қатнашди. Каталог орасидан Ш-16А ўзиюрар гаубитсаси диққат марказида бўлди. Тизим 8х8 конфигурациядаги ВН-22 платформасига асосланган бўлиб, 155 мм калибрли снарядларни қўллайди. Ўзиюрар гаубитсанинг минораси модуллар дизайн асосида ишлаб чиқилган. Бу уни турли платформаларга ўрнатиш имконини беради.

    Kazakhstanъs military delegation attends IDEX and NAVDEX 2025 exhibition in  UAE

    Ш-16А снаряд турига қараб 40-56 км масофадаги нишонларга юқори аниқликда зарба бериши мумкин. Автоматик юкловчи шарофати билан у дақиқасига 6–10 марта зарба бера олади. Тизим нишонларни белгилашда GPS ва унинг Хитойча муқобили BeiDou’дан фойдаланади. Қолаверса, инертиал навигация тизими ИНС ҳам интеграция қилинган. Бошқарув эса тўла автоматлаштирилган.

    Жараённи 3-5 кишилик экипаж бошқаради. Улар жойлашган платформа миналар ва қўлбола портловчи мосламаларга қарши ҳимояга эга. Корпус 14,5 мм калибрли зирҳтешар ўқ-дорилардан муҳофаза қилади. Яқин масофадаги таҳдидларни бартараф этиш учун 12.7 мм калибрли пулемёт мавжуд.

    Sh-15
    Ш-16А ўзиюрар артиллерия тизимининг юқориси 
     
    Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

    Ш-16А минора остида 30 та снаряд сақлаши мумкин. Улар билан қўшиб ҳисобланганда тизимнинг умумий вазни 36 тоннага етади. Шунга қарамай, ўзиюрар гаубитса тезлигини 110/км соатга етказа олади. Буларнинг бари Shoot and Scooot тактикасини амалга оширишга ёрдам беради. Яъни Ш-16А жанговар позицияни тезлик билан эгаллаши, зарба бериши ҳамда жавоб зарбаси келмасидан хавфли позицияни тарк этиши мумкин.

    Тизим замонавий бошқарув ва ўт очиш назорати тизими билан жиҳозланган. Улар лазерли масофа ўлчагич, компьютерлаштирилган баллистик анализатор, реал-вақт режимида алоқа кабиларни ўз ичига олади.

    Type 625E

    Ҳарбий терминологияда SHORAD тушунчаси мавжуд. У қисқа масофали ҳаво мудофаа тизимларини тамсил қилувчи умумий ном бўлиб, асосан паст баландлик ва тезликдаги ҳаво нишонларини бартараф этишга мўлжалланган.

    Қуролли можароларда дронларнинг роли ортиши билан бу каби тизимларнинг аҳамияти ҳам ошди. Type 625E айни шу оилага мансуб. Norinco уни дрон, қанотли ракета, вертолёт ҳамда паст баландликда учувчи самолётларга қарши мобил платформа сифатида ишлаб чиқди. У 8х8 формуладаги шассига асосланган. Шу боис ҳаракатчанлиги юқори. Тезлиги эса 90 км/соатга етади.

    Type 625E мобил зенит-артиллерия тизими
     
    Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

    Тизим олти баррелли гатлинг тўпи билан қуролланган. У 2,5 узоқлик ва 2 км баландликдаги нишонларга 25 мм калибрли снарядлар билан зарба беради. Қолаверса, дақиқасига 4-5 минг ўқ узиши мумкин. Бундан ташқари, жанговар модулнинг ҳар икки томонида тўрттадан жами саккизта зенит ракета мавжуд. Улар моделига қараб бир неча километр масофадаги ҳаво таҳдидларини зарарсизлантириши мумкин. Аксарият манбаларнинг ёзишича, Type 625E бу учун FB-10А зенит ракеталарини қўллайди. Улар 7 км баландлик ва 17 км узоқликдаги ҳаво таҳдидларини бартараф эта олади.

    Машина олд қисмида ҳайдовчи кабинаси жойлашган. Тизим нишонларни белгилашда радарлар ҳамда электроптик кузатув технологиясидан фойдаланади. Улар нишон ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида кузатиб боради. Шунингдек тезлик ва масофага оид ахборотларни ўлчаб, нишон траекториясини ҳисоблайди. Энг яхши кесишиш нуқтаси аниқлангач, зарба беради.

    Type 625E tizimining jangovar moduli
    Type 625E тизимининг жанговар модули
     
    Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

    Type 625E дастлаб 2022 йили Хитойнинг Зҳуҳаи Аир Show кўргазмасида намойиш қилинган. Бироқ унинг дронларга қарши машғулотлари акс этган тасвирлари илк бор 2024 йили жамоатчиликка кўрсатилди.

    Дрон галаси

    Гуруҳ бўлиб парвоз қиладиган, бир вақтда бир нечта, ё умумий душманга баравар ҳужум қиладиган камикадзе дронлари кўпчиликни ташвишга солади. Шу боис ҳам мана шу каби лойиҳа устида дунёнинг етакчи давлатлари ишламоқда. Хитойнинг CОEG корпорацияси бозорга аллақачон ўз ишланмаси билан кириб келган. Бироқ айрим экспертлар уни Исроилнинг Мини Ҳароп лойиҳасига ўхшатади. Хитойлик муҳандислар яҳудий ҳамкасбларидан илҳомланган бўлиши мумкин. Бироқ бу нусха кўчирилгани ҳақида даъво қилиш учун асос бўла олмайди.

     
    CОEG томонидан тақдим қилинган камикадзе дронлар учун мобил платформа
     
    Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

    Dongfeng Менгҳси 6×6 зирҳли транспорт воситасига асосланган тизим мобиллиги билан ажралиб туради. У қисқа вақт ичида 18 та камикадзе дронни ҳавога кўтариши мумкин. Комплекс зарба беришдан ташқари, разведка ҳамда кузатув каби миссияларда ҳам қўлланилади. Бироқ ҳозирча унинг на техник хусусиятлари, на номи маълум.

    Хитойни ўрганишга ихтисослашган MERICS университети томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, хитойликлар 2019-2023 йиллар оралиғида халқаро қурол-яроғ бозорининг 5,8 фоизини назорат қилган. Бу Қўшма Штатлар, Франция ҳамда Россиядан кейинги ўриндир. Бироқ жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган Ҳиндистон-Покистон можароси вазиятни ўзгартириш учун турки берди. Боиси покистонлик учувчилар ҳинд самолётларини айнан Хитой қуроллари билан уриб туширди. Бу эса, ўз навбатида, текин реклама ўлароқ хизмат қилди.

    11 июн, 20:00   Изоҳ (0)   6699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хитой#ҳарбий саноат#қуроллар#Пекин
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Улар азалий ватандошларимиз”: Хатирчи ҳокими яҳудийларни кутиб олгани акс этган видеога изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июл, 21:00

    Банкротликдан кейинги ҳаёт: 59 ёшли боксчи Майк Тайсон бугунги кунда нималар билан шуғулланмоқда?

    Шоу-бизнес | 3 июл, 20:50

    Юграни ўзбекларнинг тарихий ватани деб атаган депутат ойлик маошдан маҳрум қилинди 

    Дунё | 3 июл, 20:40

    Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 20:30

    Эрон ТИВ раҳбари Европа билан музокараларни беҳуда деб атади

    Дунё | 3 июл, 20:20

    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

    Реклама | 3 июл, 19:30

    Тошкентдаги Оҳангарон шоҳкўчаси яна бир ҳафтага ёпилади

    Ўзбекистон | 3 июл, 20:10

    Дам олмаслик, ўзингизни бошқалар билан солиштириш: ишдан кўнглингизни совитадиган зарарли одатлар 

    Маслаҳатлар | 3 июл, 20:03

    Буюк Британияда 17 та компания 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди

    Дунё | 3 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.