• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг пойтахт ҳокими этиб тайинланиши ва Тошкентнинг келажаги ҳақида гапирди

    Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг пойтахт ҳокими этиб тайинланишининг сабабини айтди ва шаҳарни қандай ривожлантириш режалаштирилаётгани ҳақида гапирди.

    «Мен нима учун Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Тошкент шаҳри ҳокимлигига қўйдим? Бу одам тадбиркор. Тадбиркорлик билан пойтахтни ривожлантириши учун бу лавозимни бердик. Замон шиддат билан ўзгаряпти. Тадбиркорлик замон талаби бўляпти. Энди Ортиқхўжаев ҳам керак бўлса 10 баробар кўпроқ ҳаракат қилиши лозим», — деди Мирзиёев.

    Унинг қайд этишича, келгуси беш йилда хориждан Тошкентга келадиган меҳмонларни 3 миллион нафарга етказиб, туризм хизматлари ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиш бўйича барча имкониятлар бор.

    «Савдо соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини ошириш, бошқа тармоқлар учун ‘драйвер’га айлантириш учун энг катта масала бу – савдо майдонларининг етарли эмаслиги. Мисол учун, сўнгги икки йилда шаҳарда савдо майдонлари 2 баробарга ошган бўлса-да, уларнинг ҳажми йирик мегаполисларга нисбатан, 10-15 бараварга паст», – дейди у.

    Қайд этилишича, келгуси беш йилда шаҳардаги савдо майдонлари 10 баробарга оширилади. Бунинг учун:

    • 44 та йирик савдо ва кўнгилочар марказлари ишга туширилади;
    • ҳар бир туманда тун-у кун фаолият кўрсатадиган савдо ва кўнгилочар кўчалар барпо этилади;
    • янги қурилаётган уй-жойлар ва бизнес марказларнинг пастки қаватлари олдиндан хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасига ихтисослаштирилади.
    Савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги меҳмонхоналар ва 5 минг квадрат метрдан катта савдо комплекслари:
    • беш йил давомида мол-мулк солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;
    • қурилган биноларнинг амортизация харажатларини икки йил давомида тўлиқ қоплаш орқали, фойда солиғини камайтириш имконияти яратилади.
    Шаҳар маҳаллаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, йилига 1 триллион сўм йўналтирилади.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, «Тошкент – бизнес учун улкан имкониятлар шаҳри» дастурини амалга ошириш орқали келгуси беш йил ичида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 200 триллион сўмга етказилиб, қарийб 2 баробарга ўсиши таъминланади.

    «Келажакда Тошкент шаҳрини илғор инновацион ва инвестицион ҳудудга айлантирамиз. Шаҳарда жойлашган оғир саноат корхоналари пойтахт ташқарисига босқичма-босқич кўчирилади. Шаҳарда эса юқори технологияли инновацион тармоқлар – электроника ва электротехника, IТ-инжиниринг, биотехнология корхоналари жойлашади.

    «Ўзэкспомарказ» ҳудудида Тошкент халқаро молиявий маркази барпо этилади ва унда фаолият юритадиган халқаро банклар, молиявий институтлар, юридик, консалтинг ва инвестицион компанияларга қулай шароитлар яратилади. Ушбу марказ нафақат Ўзбекистон, балки минтақамиз учун Инвестициялар хабига айланади.

    Шаҳар учун алоҳида Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази очилади. Шунингдек, кадрлар захирасини яратиш мақсадида, «таълим–илм–тадқиқот» тамойили асосида ҳар бир олийгоҳ ўқув дастурлари «яшил» ва «рақамли» иқтисодиётга йўналтириш учун трансформация қилинади. Ушбу тизимнинг ўзаги Янги Ўзбекистон университети бўлади.

    Ҳар бир туманда Инновация ва технология маркази ҳамда «лойиҳа гуруҳлари» ташкил этилиб, уларда давлат-хусусий шериклик асосида алоҳида технопарк ва IТ мактаби фаолият юритади. Истиқболли лойиҳаларга Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси 30 фоиз улуш билан киради ва бунга 200 миллион доллар ажратилади.

    Янги ташкил этиладиган Ўзбекистон тараққиёт банки томонидан Тошкент шаҳри тадбиркорларига қулай шартларда узоқ муддатли кредитлар ажратиш учун 1 миллиард доллар ресурслар тижорат банклари орқали эмас, балки тўғридан-тўғри йўналтирилади. Пойтахтга инвестиция ва илғор технологиялар, энг нуфузли халқаро компанияларни кенг жалб қилиш учун келгуси йили «Тошкент халқаро инвестиция форуми» ўтказилади. Бу орқали қўшимча 10 миллиард доллар инвестицияларни жалб қилиш имкониятини яратамиз.

    Умуман, Тошкент шаҳрида кейинги беш йилда 14 миллиард долларлик 2 мингга яқин инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 250 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади. Тошкент шаҳри атрофида «саноат белбоғи» ташкил қилиниб, Бектемир, Сергели, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари юқори даромад келтирувчи саноат тармоқларига мослаштирилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
    • Сергелига олиб борувчи йўлнинг биринчи навбати очилди
    • «Тошкент ҳавосида чанг миқдори меъёридан икки баравар кўп» – Шавкат Мирзиёев

    21.10.2021, 09:22   Изоҳ (0)   35857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Қирғизистондан 1998 йилда ўғирлаб келинган автомобиль аниқланди

    21.10.2021, 08:39

    Қашқадарёда ўзини мухбир сифатида таништириб, ҳокимлик вакилидан 2,6 млн сўм пулни тамагирлик йўли билан олган шахс қамоққа олинди

    21.10.2021, 08:24

    Тошкент метросига хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади

    21.10.2021, 08:08

    Халқнинг давлати бўлсину давлатли тили бўлмасинми?

    21.10.2021, 07:45

    Фото: Президент сайлови арафасидаги Ўзбекистон

    21.10.2021, 07:34

    Тилимиз

    21.10.2021, 06:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.