Таниқли актёр бўлиш учун исм ва фамилия осон эсда қолиши, бошқаларникидан фарқли бўлиши муҳим. Шу сабабли актёр, қўшиқчи ва блогерлар кўпинча тахаллус остида ижод қилади.
Майли Сайрус — Дестини Houp Сайрус

Сайруснинг ота-онаси қизига гўзал исм — Дестини Хоуп (Умид тақдири) берган. Бироқ унинг доим табассум қиладиган ва очиқ юзли табиати сабабли уни Майли деб чақиришган. Бу инглиз тилидаги “Smiley” сўзидан олинган бўлиб, “табассум қилувчи” деган маънони англатади. Бу тахаллус жуда оммалашгани ва юлдузга жуда ёқиб қолгани сабабли у охир-оқибат паспортида ҳам исмини ўзгартириб олди.
Фредди Меркюри — Фаррух Булсара

Афсонанинг ҳақиқий исми — Фаррух Булсара. Фредди лақаби болалигидан бор, у ўзини шундай атарди. Чунки каттароқ тишлари туфайли дўстлари уни ҳақорат қилганида шундай жавоб берган. Меркюри лақаби эса бир оз кейин пайдо бўлди. Унинг нима учун айнан шундай ном олгани ҳақида бир нечта тахминлар бор. Энг кўп тарқалган фикрга кўра, бу санъаткорнинг астрологияга қизиқиши билан боғлиқ. Йиллар ўтиб, вокалист исмини расмий тарзда ўзгартиришга қарор қилди.
Риз Уизерспун — Лора Жин

Голливуднинг асосий малласоч хоними бўлишига қарамай, у жуда чиройли, эсда қоладиган исмга эга эди — Лора Жин. Лекин актёрлик фаолиятининг бошида у онасининг қизлигидаги фамилиясини — Ризни тахаллус сифатида олди. Бутун дунё уни айнан шу тахаллус билан таниса-да, оддий ҳаётда у кўпинча асл исмини ишлатади.
Деми Мур — Деметрия Жин Гайнес

Деми Мурни — янги исмни бутунлай тасодифан олган кам сонли юлдузлардан бири дейиш мумкин. Деми — Деметриянинг қисқартмаси. У собиқ эри Фредди Мурнинг фамилиясини олди. Продюсерлар актрисани ажрашгандан кейин қизлигидаги фамилиясига қайтмасликка кўндирди.
Женнифер Энистон — Женнифер Анастассакис

“Дўстлар” сериалидаги Рейчел тахаллус олишни истамаган, чунки унинг машҳурлиги олдиндан кутилмаган эди. Актрисанинг асл фамилияси жуда мураккаб эди. Шунинг учун унинг исми телевизорда тилга олиниши осон бўлиши керак. Бундан ташқари, унинг отаси — актёр Жон Энистон, ўша пайтларда аллақачон фамилиянинг машҳурлигига ўз ҳиссасини қўшган.
Вин Дизель — Марк Синклер Винсент

“Форсаж” юлдузининг ёшлик даври шунчалик шовқин-суронли бўлганки, унинг лақаби кейинчалик тахаллусга айланди ва ҳар жойда ишлатила бошланди. Асл исми жуда узун бўлгани учун уни Вин деб аташган. Дизель эса унинг “тўфон” каби энергиясига ишора қилган.
Жеки Чан — Чан Конг Сан

Унинг кўплаб лақаблари ва исмлари бўлган, лекин актёрнинг ҳақиқий исми Чан Конг Сан. Шундай мураккаб исм билан жаҳон шон-шуҳратига эришиш қийин эди. Дастлаб онаси уни Пао-Пао деб чақирган. Кейин каскадёрлар мактабида унга Чен Ен Лун лақаби берилган. Унинг бўйи кичикроқ бўлгани сабабли уни кўпинча Жеки деб аташган, бу сўз “кичик” деган маънони билдиради. Шу тарзда унинг тахаллуси пайдо бўлган.
Кети Перри — Кетрин Ҳадсон

Кети аслида Кетрин Ҳадсон исми билан туғилган. У Лос Анжелесга кўчиб ўтганидан кейин исмини ўзгартирди. Чунки уни актриса Кейт Ҳадсон билан адаштириб юбормаслик учун шундай қилди. У онасининг қизлигидаги фамилиясини олди ва дунё таниган, севган Кети Перрига айланди. Лекин бунинг ортидан янги муаммолар ҳам пайдо бўлди: дизайнер Кети Перри ўхшаш исм сабаб уни судга беришга қарор қилди.
Изоҳ (0)