• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Босим ва ноҳақликларга учрайверганидан 75 йил умр кўришига ишонмасдим». Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг рафиқаси билан суҳбат

    Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов ҳаёт бўлганида бугун — 21 март санасида 81 ёшни қаршилаган бўларди. «Дарё» мухбири адабиёт мухлисларининг севимли шоирини хотирлаб, унинг рафиқаси Ханифа ая Мустафоева билан суҳбатлашди.

    — Абдулла Орипов ўзбек адабиётининг устунларидан бири эди. Шоирнинг шеъри кириб бормаган хонадон ёки кўнгилни топиш мушкул. Жуда шеър ёдламаганда ҳам қадрдон қўшиқлардаги мисраларни такрорлаб юрадиганлар кўп. Биз мухлисларга шоирнинг ижоди қатори шахсий ҳаёти ҳам қизиқ. Ханифа ая, Абдулла Орипов билан тақдир йўлларингиз қандай туташган?

    Шоирнинг рафиқаси Ханифа ая Мустафоева

    Шоирнинг рафиқаси Ханифа ая Мустафоева
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Биз Абдулла ака билан қариндош эдик. Улар катта тоғамизнинг (онамнинг тоғаси) ўғли бўлган. Битта кўчада туғилиб, улғайганмиз. 1-синфга борганимда Абдулла ака 10-синфда ўқирди. Улар Тошкентга ўқишга келгач, деярли кўрмаганман. Бошқалар қатори ижодини кузатиб, «Митти юлдуз» китобидаги шеърларини ёдлаб, танловларда қатнашардим (кулади). Уйларига деярли ҳар куни кирардим, кенжа синглиси яқин дугонам бўлган.

    1967 йили собиқ Қарши педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетига ўқишга кирганман ва ўша йили оила қурганмиз. Бир йилдан кейин Тошкентга кўчиб келганмиз. Икки йил Чилонзорда бир хонали уйда яшаганмиз. Хонадонимиз кичкина бўлса ҳам келди-кетди кўп бўларди. Кейин 1970 йили Ёзувчилар уюшмаси берган икки хонали уйга кўчиб ўтганмиз.

    Фото: Ханифа ая Мустафоеванинг шахсий архивидан

    — Оила – жамики туйғулар бирлашадиган қўнимгоҳ. Айниқса, шоир оиласида бу ҳиссиётлар (илҳом пайти, шеър ёзиш дарди, истаганингни қоғозга тўколмаслик ва ҳоказо) мувозанатини ушлаш оғирроқ. Кўпчилик ижодкор оиласига қийин, сабрдан улкан тоғи бўлиши керак, дейди. Ростан шундаймикан?

    — Абдулла ака ҳеч қачон «Мен шеър ёзяпман, ишлаяпман, болаларни йиғиштир, тинчлантир», деган гапни айтмаган. Баъзан қандайдир топшириқларни бир қанча мухбирлар билан бирга ёзиб, тайёрларди. Шеърларини асосан, хаёлида пишитиб, кейин қоғозга кўчирарди. Катта-катта асарларини санаторийларга дам олгани борганида ёзарди. Мисол учун, «Жаннатга йўл»ни «Дўрмон» ижод уйида, «Соҳибқирон»ни стационарда ёзиб тугатган.

    — Шоирнинг жуда кўп шеърларида исён, жамиятдаги ноҳақликларга қарши норозиликлар бўртиб туради. Биргина «Тилла балиқча»ни олайлик. Ҳамон машҳур, ҳамон долзарб. Шундай асарлар битилганидан кейин қай биригадир танқид тошлари отилган ёки босимга учраган бўлиши мумкин.

    — Абдулла Қаҳҳор ўлганидан кейин Абдулла акаларга ҳам ҳужум бўлган: «халқ душмани», «русларга қарши», деган тамғалар қўйилган. «Тилла балиқча», «Она тилимга» каби шеърлари катта танқидга учраган. «Биринчи муҳаббатим» шеъри эълон қилингач, «Сен нега муҳаббатга суянасан, партияга суян», деган гаплар айтилган, бир муддат шеърлари матбуотда босилмаган. У пайтларда цензура жуда кучли эди, ҳар бир шеър қаттиқ таҳлил қилинарди.

    Фотоколлаж: «Дарё»

    — Хотира китобларида авваллари шоир ва ёзувчиларнинг асарлари учун катта гонорар берилгани тез-тез эсланган. Масалан, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов «Муҳаббатнома» китобининг қалам ҳақига «Волга» машинаси харид қилган экан. Абдулла Орипов ҳам қайсидир шеъри ёки китоби учун берилган қалам ҳақига эсдан чиқмайдиган буюм сотиб олганми?

    — «Юзма-юз» китоби учун 10 минг сўм гонорар берилган ва унга Абдулла Қаҳҳорнинг ҳовли уйини сотиб олганмиз. Раҳматли Кибриё опа «Сен Абдулла Қаҳҳорнинг чироғини ёқасан, фарзандим йўқ, уйни оласан», деб мажбуран сотган. Кибриё опа сабаб Дўрмон тарафларга келиб қолганмиз. Унгача шаҳар ичидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаганмиз.

    — Абдулла Орипов тарихда нафақат катта шоир, яна давлат мадҳияси муаллифи сифатида ҳам қолди. Мадҳия қабул қилиниши жараёни осон кечмагани, кўплаб номзод ва матн, мусиқа намуналари комиссияга тақдим этилгани ҳужжатларда ёзилган. Сиз ҳам тарихий ҳодисанинг гувоҳисиз. Мадҳиямиз матни ёзилиши, тайёрланишини бевосита кўрган, кузатганлардансиз...

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — 1990 йилнинг декабрида давлат мадҳияси матни ва мусиқаси бўйича танлов эълон қилинган. Абдулла ака машинка ишлатмасди, матн сўзларини қайта-қайта 200 мартача кўчирганман. Матн устида салкам икки йил ишлаган. Низомга кўра танловда иштирок этувчи ижодкорлар яширин имзо — тахаллус билан қатнашиши шарт қилиб қўйилган эди. Абдулла ака Қўнғиртовлиғ тахаллуси билан қатнашган.

    Танлов эълон қилинган пайтда матн ғолибига 75 минг сўм қалам ҳақи берилиши айтилган. Оиламиз билан Абдулла аканинг ютишини ният қилгандик. 1990 йилда 75 минг сўмга битта машина берарди. 1992 йилда, яъни танлов натижаси чиққан пайтда 75 мингга магазиндан «раковина» харид қилганмиз. Икки йилда пул қадри кескин тушиб кетган.

    — Абдулла ака Наврўз байрами куни туғилган. Хонадонларингизда қўшалоқ шодиёна қандай нишонланар эди, ўзига хос анъана бўлганми?

    Фото: Telegram / аоkа_uz

    — Хўжайиним ишидан бўшатилгунга қадар Наврўз ва Мустақиллик байрамларини ўтказиш бўйича аксар сценарийларни ёзиб, ойлаб жамоа билан тайёргарлик кўрарди. Туғилган кунида ҳам уйда бўлмасди, байрам ўтказиш учун чиқиб кетарди. Бир уй қариндошлар ва яқинлар Абдулла аканинг келишини кутиб ўтирардик.

    Шу ўринда бир воқеани айтиб ўтмоқчиман. Мустақиллигимизнинг илк йили Биринчи президентимиз Наврўз кунини умумхалқ байрами деб эълон қилди. Айнан ўша йили 21 март куни Абдулла аканинг 50 йиллик юбилейларига атаб уйимизда сумалак пиширдик. Телевидениедан журналистлар келиб, тасвирга олиб кетишган. Илк Наврўз байрами, қолаверса, юбилейга бағишлаб қайнатилган сумалак анча вақт шов-шув бўлганди.

    — Шоир умрининг сўнгги йилларини тақиқда ўтказган. Норасмий «қора рўйхат»га тушиши кутилмаганда рўй берган. Нега шундай бўлгани ва рўйхатга тиркалишнинг сабаби нима?

    — Аниқ сабабини Абдулла аканинг ўзи ҳам билмасди. 2009 йиллари иккита ташкилот: Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги ҳамда Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қиларди. 2010 йилда агентликдаги ишидан бўшатилди. Бир йилдан сўнг уюшма раислигидан ҳам олинди. Ўшанда одамлар «Шоирни қандай ишдан бўшатиш мумкин?» деган экан. Халқимиз Абдулла акани раҳбардан кўра, шоир сифатида кўпроқ биларди.

    Фото: Google Photos

    Шу воқеалар уларга руҳан қаттиқ таъсир қилган. Агар ишлаб юрганида касал бўлмасди, вафот этмасди ҳам, деб ўйлайман. Шундан кейин «халқ душмани», дея «қора рўйхат»га киритилган. «Агар бу халқнинг душмани бўлсангиз, дўсти ким экан?», деб ҳайрон бўлардим.

    Абдулла аканинг бутун умри бир бўлди, охирги етти йилда уйда ўтиргани бир бўлди. Оммавий ахборот воситаларида чиқиши тақиқланди. Яхшики умрининг охирида интернетга боғланди. Ўшанда ҳам Биринчи президент ҳақида сира ёмон фикрга бормаган. Бу Ислом аканинг иши эмас, атрофидагилар қилган. Булар менга эмас, президентнинг ўзига қаратилган, дер эдилар.

    Абдулла Орипов Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов билан

    Абдулла Орипов Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов билан
    Фото: Ханифа ая Мустафоеванинг шахсий архивидан

    — Умри якунида Америкадан паноҳ топди. Нима учун океан ортига кетишга қарор қилганди?

    — «Запрет»га тушгач, соғлиғида муаммолар пайдо бўла бошлади. Ўзимиздаги бир қанча шифохоналарда ётди, лекин қониқарли даражада шифо топмади. Қизим Мавлуда Истанбулда яшарди. 2013 йили Туркияга простата бўйича даволатгани олиб бордик. Шифокорлар аввал юрак ва жигарини текширгач, ўн кундан кейин инфаркт бўлишини айтишди. Ўша куниёқ бир ярим соат давомида юраги операция қилинди, иккита стент қўйилди. Шундан сўнг аҳволи яхшиланди ва Тошкентга қайтдик.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Икки йилдан кейин Американинг Техас штатидаги бир клиникага олиб бордик. У ерда қизим ва куёвим яшайди. Салкам уч ой даволаниб, Ўзбекистонга келдик. Ўшанда «Мени аэропортда барибир қамоққа олишади», деб қўрқув билан самолётда учганди (йиғлайди).

    2016 йилнинг 7 сентябрида соғлиғини мустаҳкамлаш учун яна Америкага бордик. Уч ой шифокорлар назоратида бўлиб, муолажалар олди. Ҳолати яхшилангани учун октябрь охирларида Тошкентга қайтиш учун билетлар ҳам олиб қўйгандик. «Ўзбекистонга бориб, президентлик сайловларида қатнашаман. Шавкатжоннинг ҳам номзоди қўйилибди, уларга ўзим овоз бераман», деган ниятда бошдан-оёқ сарпо қилганди. Шавкат Миромоновични жуда ҳурмат қиларди, кўп йиллик қадрдони бўлган. Ҳатто етти йил давомида Наврўз ва Янги йилни нишонлаш вақтида Абдулла акани йўқлаб ҳам турди.

    Абдулла Орипов Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев билан

    Абдулла Орипов Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев билан
    Фото: «Xabar.uz»

    Тошкентга учишимизга ўн кун қолганида, кутилмаганда пневмония бошланди ва Техаснинг Ҳюстон шаҳридаги шифохонага ётқиздик. Минг афсус, 5 ноябрь санасида ҳаётдан кўз юмди.

    Абдулла акани 75 ёшга киришига ҳеч ишонмасдим. Чунки жуссаси нозик ва табиатан жуда инжиқ одам бўлишига қарамай, йиллар давомида турли босимлар ва касалликларга дош бериб яшади.

    — Америкада ёзилган шеърларни китоб ҳолида нашр эттирибсиз. Бу китобга фақат ўша заминда ёзилган шеърлар киритилдими ёки бошқа йилларда ёзилганлари ҳамми?

    — Америкага биринчи марта 2015 йили борганимизда шоир, ёзувчи, умуман ижодкорга эркинлик жуда муҳимлигига яна бир бор амин бўлгандим. У ерда шунақанги ижод қилганки, кунига уч-тўртталаб ҳам шеърлар ёзарди. Шогирди Алишер Назар шеърларини ижтимоий тармоқларда эълон қиларди. Одамларнинг қолдирган изоҳларини ўқиб борарди. Илиқ фикрларни кўриб, хурсанд бўларди. «Мухлисларим янги шеърларни кутяпти», дерди ва шу масъулият билан ҳам ижод қиларди. АҚШга икки марта борган бўлсак, у ерда 300 га яқин шеър ёзди. Ўша шеърларини жамлаб, «Уммон ортидаги ўйлар» номли китоб чиқардим. Бу тўплам ҳам шеърият мухлисларига манзур келади, деган умиддаман.

    Фото: Ханифа ая Мустафоеванинг шахсий архивидан

    — Катта шоир рафиқаси ҳам ижодкор бўлмаслигига ишониш қийин. Тайёр устоз, йўл кўрсатувчи сарбон, керак бўлса танқидчи ёнингизда яшаган. Эҳтимол, ўзингиз ҳам қоғоз қоралаб тургандирсиз?

    — Мактаб даврида, болаликда ким ҳам шеър ёзмайди дейсиз. Балки, Абдулла ака билан оила қурмаганимда шоира бўлиб китоблар чиқариб юрармидим, деб ҳазиллашаман баъзан (кулади). Чунки адабиётни жуда яхши кўраман. Мактаб даврида Абдулла аканинг мухлиси эдим. Турмушга чиққач, шеърларининг биринчи ўқувчисига айландим. Уларнинг олдида шеър ёзишни уят деб ҳисоблаганман.

    — Абдулла Ориповга таъриф беришингизни сўрашса, қайси сифатларини тилга оласиз? Ҳаётда қандай инсон эди?

    — Жудаям оилапарвар бўлган. Уйда гўшт ёки бошқа маҳсулот тугаб қолса, ўшанинг ташвишини қиларди. Ҳеч қачон ойлигига хиёнат қилмасди, маошини шундайлигича келтириб берарди. Лекин гонорарини ўзи хоҳлагандек ишлатарди. Одам танлаб, мулоқот қилмасди. Ёши ва мавқейидан қатъи назар, яхши суҳбатдош бўлса, дилдан гурунглашарди. Жуда меҳмондўст, сахий инсон эди. Хонадонимизга келган одамга тўн кийгизишни яхши кўрарди. Ҳаётда ҳамма нарсанинг меъёрида бўлишини истарди, ортиқча ҳашам ва мулозаматни унча ёқтирмасди.

    Фото: Ханифа ая Мустафоеванинг шахсий архивидан

    — Тошкентда Абдулла Орипов уй-музейи қачон ташкил этилиши кўзда тутилган?

    — Уй-музей ташкил қилинишини ўзим ҳам хоҳлайман ва умидим йўқ эмас. Халқ учун керак бўладиган жуда кўп буюмлар, қўлёзма асарлар бор, улар тарқалиб кетишини истамайман. Ўтган йили Абдулла аканинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Ўшанда уй-музей учун қарор чиқармикан, деб кутдим, лекин натижа бўлмади. Кибриё опа Абдулла Қаҳҳор уй-музейини очиш учун роса кўп югурганини кўрганман. Бунинг учун алоҳида қарор керак бўлади, рўйхатдан ўтиш керак... Қаршидаги мактабда кичкина музей очилган, у ерга ҳам нарсалар олиб бориб бердим.

    Фото: Google Photos

    Ўтган йили президент Шавкат Мирзиёев қашқадарёликлар билан учрашувда Америкада ҳам Абдулла аканинг музейини ташкил қилиш ва уни ўзи бошчилигида очиб келиш режаси борлигини айтибди. Буни эшитиб жуда қувондим. Балки, яқин орада Тошкентда ҳам уй-музейи очилиб қолар.

    — Шоирнинг фарзанд тарбияси борасида ўзига хос усуллари бўлганми?

    — Беш қиз ва бир ўғилни тарбиялаб, вояга етказдик. Ташқаридан қараган одам: «Бу дарвеш одамнинг куни ишда, турли тадбирларда ўтади, бола-чақага вақт ажратармикин?», деган бўлиши мумкин. Лекин оилада ҳеч нарсани назардан четда қолдирмасди. Жуда қаттиққўл ота эди. Барча фарзандларга меҳри баланд эди. Ўғил-қизлар тақдири, ҳаётини мендан ҳам кўпроқ ўйларди.

    Абдулла Орипов фарзанд ва набиралари даврасида

    Абдулла Орипов фарзанд ва набиралари даврасида
    Фото: Ханифа ая Мустафоеванинг шахсий архивидан

    Бир куни «Ўғлимиз Илҳомжонни адабиётдан узоқлаштиргин. Адабиётга кирса, мендан зўр бўлиб кирсин ёки бутунлай кирмасин», деди. Бир оғиз гапдан кейин Илҳомжонни математикага қизиқтиришга киришдим, шу бўйича таҳсил олди. Ҳозир Испанияда дипломат бўлиб ишлаяпти. Қизларим ҳам турли соҳаларда омадини синаб кўрган. Абдулла акага 16 нафар набира кўриш насиб этди. Вафотидан кейин яна уч набирам дунёга келди.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    21.03.2022, 17:35   Изоҳ (0)   123165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.