• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Фарзандли бўлгани, ҳижобга киргани ва турмушга чиқолмаслигидан қўрққани учун ролини «ярим йўлда» ташлаб кетган ўзбек актрисалари (фото, видео)

    Жаҳон киноси тарихида съёмка майдончасида бир ролни ижро этган актёрнинг бирдан ўзгариб қолиши билан боғлиқ ҳолатлар жуда кўп учрайди. Бунга кўп ҳолларда режиссёр ва продюсернинг актёр билан тортишиб қолиши ёки саломатлигининг ёмонлашиши билан боғлиқ вазиятлар сабаб бўлади. Ўзбек киносида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлганми? «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова актёрлари ими-жимида ўзгариб қолган фильм ва сериаллар ҳақида маълумот тўплади.

    «Чархпалак»даги лўли Марям — Элмира Раҳимжонова ва Моҳира Нурматова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Чархпалак» сериалининг давомида нега суратга тушмаганим ҳақида кўп сўрашади. Аммо ҳамиша аниқ сабабини билмаслигимни айтганман. Яратганнинг ўзи кечирсин-у, аввалдан бизда режиссёр ўзларини худо деб билишарди. Ҳозиргидек режиссёрлар билан ўз дўстидек салом-алик қилинмасди. Уларга актёрларнинг  ҳурмати, эътибори ниҳоятда юқори бўлган.

    «Чархпалак» сериалининг биринчи мавсумидан кейин мени Собир Назармуҳаммедов режиссёрлигидаги «Чаёнгул» фильмига таклиф қилишди. У плёнкага муҳрланадиган фильм бўлгани учун таклифни рад этолмадим. Раҳматли «Чархпалак» сериали режиссёри Шавкат Жунайдуллаевнинг ёнига бориб: «Катта кинога чақиришди, мени плёнкага олишар экан. Рухсат беринг, бир ойда қайтиб келаман», деганимда рози бўлганди. Лекин мен ўшанда режиссёрнинг нафсониятига тегиб қўйганимни билмагандим.

    «Чаёнгул» фильмини суратга олиш ишларидан қайтганимдан сўнг лўли Марям роли бошқа актрисага берилганини айтишди. Ролдан четлатилишимга айримлар ўйлагандек гонорар сабаб бўлмаган. Ролимни қизғанганимдан бир ҳафта касал бўлиб қолганман. Чунки ролни яратиш учун боримни бергандим. Ундан айрилиш менга оғир ботган, — дейди актриса Элмира Раҳимжонова «Дарё»га берган интервьюсида.

    «Шайтанат»даги Зайнаб — Наврўза Бийназова ва Раъно Шодиева

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Зайнаб ролига журналист Наврўза Бийназова тасдиқланган, аммо суратга олиш жараёнлари бошланганида ролдан воз кечишга қарор қилган. Буни сериалнинг режиссёри ва бадиий раҳбари Ёдгор Саъдиев қуйидагича эслайди.

    — Бу масала сабаб юрагим хуруж қилишига озгина қолган. Бу ишланган нарса, мен буни аниқ биламан. Ҳозир гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Бир куни Зайнаб ролини ижро этаётган Наврўза Бийназова олдимга келди-да, «Мен ҳали турмушга чиқмаганман, у қиз гиёҳванд бўлар экан», деди. Сен сценарийни ўқиган эдинг-ку, десам ҳам ролни рад этди. Ана шундан сўнг менда жуда катта муаммо пайдо бўлди. Очиғини айтсам, ўзи Наврўза Бийназова Зайнаб ролини ўйнашини хоҳламаган эдим. Тоҳир Маликни ҳам ўртага қўшишганидан кейин охири бадиий раҳбар сифатида рози бўлгандим. Кейин бахтимга Раъно Шодиева чиқди, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев.

    Эслатиб ўтамиз, Раъно Шодиева мазкур ролни 19 ёшида ижро этган.

    Наврўза Бийназова эса «Сериалдаги Зайнаб ролини Раъно Шодиевадек ижро эта олмасдим», деган фикрда.

    «Сериалга менинг ўрнимга Раъно Шодиеванинг келиши жуда муваффақиятли бўлган. Барибир мен Раънодек рол ўйнай олмас эдим. Чунки Раъно профессионал актриса, мен актриса эмасман. Менимча, унинг сериалга келгани жуда яхши бўлди. Сериалдан кетишимнинг сабаби — асосий ишим билан суратга олиш жараёнлари тўғри келмагани. Кейин уйдагилар ҳам сериал эфирга чиққанидан кейин қаршилик қилишган. Бу сериалнинг суратга олинганига 24 йил бўлди, биринчи қисми 1999 йилнинг 15 февралида эфирга чиққан.

    Сериалда грим усталари, режиссёрлар алмашган, бунга ҳар хил сабаб бор. Балки бошқалар билан молиявий сабаблар бўлгандир, лекин шахсан менинг кетишимга вақт сабаб бўлган. Гонорар олганман, ҳамма қатори. Мен халқ артисти ёки хизмат кўрсатган артист эмасман, оддий актриса сифатида гонорар олганман.

    Бу сериалнинг шунақа шов-шувларга сабаб бўлишига ишонмаганман.  Сериални суратга олиш жараёнида ҳақиқатан ҳам бошим ёрилган. Суратга олиш жараёнида тайёргарлик кўрилаётган вақтда мени ертўлага олиб киришда эшик бош билан уриб очилиши керак бўлган. Ўша пайтда Элчинни, яъни Бекзод аканинг ўрнига дублёр ишлаган эди. Эшикни қўли билан очаётган эди, бироқ мотор деган вақтда билмадим, эсидан чиқиб қолдими, мени бошим билан урди. Кейин бошим ёрилган», — дейди Наврўза Бийназова.

    «Парихона» сериалидаги Маржона — Феруза Норматова ва Нармин

    Сериал ҳали эфир юзини кўрмаган бўлса ҳам, у билан боғлиқ маълумотлар аллақачон томошабинларда қизиқиш уйғотган. Актриса Феруза Норматова сериалнинг ярмида суратга тушиб, уни тарк этгани ва бу ролга унинг қиёфадоши таклиф этилгани ҳам кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ферузанинг ҳижобга кириб, ролни тарк этишини кутмагандик. Чунки у ролга таклиф этилган пайтда бундай қарори борлигини айтмаганди. Шундан кейин бор кучимизни ишга солиб, Ферузанинг қиёфадоши бўлган ҳаваскор актрисани топдик. Энди суратга олиш ишлари бошланади деб турганимизда у турмушга чиқадиган бўлиб қолди. Бўлажак турмуш ўртоғи эса унинг сериалда суратга тушишини истамади. Ундан кейин Нарминжон тахаллусли актриса билан ишлашга қарор қилдик. Аслида сериал сентябрь ойида эфирга узатилиши керак эди. Аммо роллардан бирига актриса Зарина Низомиддиновани таклиф этганимиз боис эфир вақти яна сурилди, — дейди сериал режиссёри Умид Қўчқоров.

    «Жалолиддин Мангуберди» сериалидаги Ширин — Феруза Норматова ва Маҳлиёхон Асқаралиева

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Феруза Норматованинг ҳижобга кириб, кинодаги фаолиятини чеклаганидан кейин у иштирок этаётган яна бир сериалга янги актриса олишга тўғри келди. Ёдингизда бўлса, у «Жалолиддин Мангуберди» сериалининг биринчи фаслида Ширин ролини ижро этганди. Сериалнинг иккинчи фаслида бу ролни Маҳлиёхон Асқаралиева ижро этади. Қизиқ, Шириннинг янги қиёфаси аввалгисидан қанчалик фарқ қиларкан?

    «Тилим қурсин» фильмида Алишер Отабоевнинг аёли нега ўзгариб қолган?

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Тилим қурсин» фильмида ҳам актрисанинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолат содир бўлган. Аммо буни кўпчилик томошабинлар пайқамаган. Яъни «Тилим қурсин» фильмида Алишер Отабоевнинг аёли ролини бошқа актриса ижро этган.

    «Тилим қурсин-2» фильмида эса Алишер Отабоевнинг турмуш ўртоғини актриса Хосият Ҳусанова ижро этган. Назаримизда, режиссёр аввалига фильмнинг давомини суратга олишни ва унда Асқар Ҳикматовнинг онаси ролини ижро этган актриса муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олмаган. Хосият Ҳусанова эса бирдан бойиб кетган аёл ва қаттиққўл қайнона ролини маромига етказиб ижро этган.

    «Тоҳир ва Зуҳра» фильмида — Зуҳранинг роли нега модель қизга берилган?

    1999 йил янги талқиндаги «Тоҳир ва Зуҳра» фильми суратга олинган. Мазкур картина аввалгисидан мусиқий комедия йўналишида эканлиги билан ажралиб туради. Унда Зуҳра ролини Паризода Бўрихўжаева исмли ёшгина қиз ижро этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Тоҳир ва Зуҳра» фильмида рол ижро этганимда 14-15 ёшда эдим. Кинога кириб келишим тасодифан юз берган. Ҳеч қачон актриса бўламан, деб ўйламасдим. У пайтгача бир нечта қўшиқ айтган эдим, шоу-бизнесга қизиқардим. Умуман олганда, санъат мен учун бегона эмасди. Отам Алишер Эшонхўжаев катта давлат байрамларида режиссёр бўлганлар. Шунинг учун ёшлигим саҳнада, студияда ўтган десам, муболаға бўлмайди. Шунинг учун санъат мени ўзига ром этган.

    Саҳнага чиққанимда режиссёрлар мени кўриб, шу қиз тўғри келади, деб ўйлашган. Фильмга жуда катта кастинг бўлган. Лекин мен борган куним ўша куннинг ўзидаёқ бу ролга мени танлашган, — дейди Паризода Бўрихўжаева.

    Аммо у фильмнинг мантиқий давоми ҳисобланган «Ада эмас, дада» фильмида Зуҳра ролини ижро этмаган. Бунга унинг съёмка бошланишидан бир неча кун аввал фарзандли бўлгани сабаб бўлган. Фильм режиссёри ролга модель қизлардан бирини таклиф этган.

    Мавзуга доир:

    • Таниқли турк актрисаси Фаҳрие Эвжен «Алп Арслон: Буюк салжуқий» тарихий сериалининг иккинчи мавсумида суратга тушмайди
    • Оиласи учун карьерасида танаффус қилган Голливуд актрисалари (фото)
    • «Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди: «Муҳташам юз йил» сериали продюсери Марям Узерли жамоани ноқулай вазиятда қолдиргани ҳақида сўзлаб берди

    14.11.2022, 12:39   Изоҳ (0)   40926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк актрисаси Бирже Акалай Дубайда «Йилнинг энг яхши актрисаси» деб топилди

    14.11.2022, 10:51

    Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди

    14.11.2022, 08:18

    Instagram: Тарихий ролга тасдиқланган Улуғбек Қодиров, Озода Нурсаидовадан долзарб мавзудаги клип, ота-онасини Умрага кузатган Воҳиджон Исоқов

    13.11.2022, 22:44

    Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамкасбларини қўллаб-қувватлайдиган таниқли актёр ва актрисалар (фото)

    13.11.2022, 15:35

    Товуқ суяги, кийим илгич ва пашшалар: Голливуд юлдузларининг энг ғайриоддий коллекциялари

    13.11.2022, 12:41

    Instagram: Мадинада ўзбек мухлисасидан совға олган Феруза Норматова, туғилган кунини нишонлаган хонанда Асал, гардеробини кўрсатган Малика Равшанова

    12.11.2022, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.