• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Саҳнада улғайган, икки марта аварияга учраган ва кетма-кет яқинларидан айрилган: Азим Муллахонов 63 ёшда

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов 17 февраль куни муборак 63 ёшни қаршилади. Самимий ва камтарин ижодкорнинг ҳаёт йўли ижодидан сокин кечмаган. “Дарё” мухбири Наргиза Муродова Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахоновнинг кўпчиликка номаълум ҳаёт ва ижод йўли ҳақида маълумотлар тўплашга қарор қилди.

    “Авиаконструктор бўлишни истардим”

    Хонанда ижодкорлар оиласида туғилган бўлса-да, болалигида авиаконструктор бўлишни орзу қиларди. Аммо оилада муҳит, уни санъаткор бўлишга ундади. Чунки ота-она ижодкор бўлган оилада, фарзандларнинг бу касбга меҳр қўйиши табиий ҳол.

    Фото: Instagram

    — Дадам Азизбек Муллахонов най чалиб, Маъмуржон Узоқов,  Жўрахон Султонов билан бирга ижод қиларди. Онам Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматова эса ижодий сафарларга ҳамиша мени ўзи билан олиб кетарди. Санъаткорларнинг бари оила аъзомдек бўлиб кетганди, — дейди Азим Муллахонов.

    Болакай Азимжоннинг кун келиб машҳур санъаткор бўлиб кетиши болалигидан маълум эди. У табиатан шўх ва ўйинқароқ бўлса-да, мусиқани яхши тушунарди. Ҳали мусиқий таълимни олмай туриб ҳам бир нечта мусиқа асбобларини чалишни уддалай оларди. Шу боис ҳам 15 ёшида уни “Муқимий” театрига овоз муҳандиси сифатида ишга қабул қилишган. Ундан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Наби Халилов дирижорлигидаги оркестга гитарачи сифатида ишга олишган. Орадан кўп ўтмай нафақат созандаликка, балки хонандаликка ҳам қизиқиши ортди. 1990 йили ўтказилган “Ботир Зокиров” номидаги танловда олий ўринни қўлга киритгач, қўшиқчиликка бўлган эътиборини янада кучайтирди.

    “Мактабдаги энг жанжалкаш бола бўлганман”

    Азим Муллахонов болалигидан шўх ва жанжалкаш бўлгани ва онаси уни актёр бўлишга жиддий ҳаракат қилгани ҳақида ҳам айтиб ўтган.

    Фото: Instagram /@azim_mullakhanov_

    — Ҳозир кўпчилик мени оғир-вазмин деб билади. Аммо болалигимда бунинг акси бўлганман. Жанжалкаш ва ниҳоятда шўх бола бўлганман. Мактабда бирор жанжал чиқса устозлар “Азимжон эмасми? У бошладими?” дейишарди. Аммо ёш улғайгандан кейин феъл-атвор ҳам ўзгарар экан. Хонанда бўлиб, тўй-хизматларига чиқишни бошлаганимдан кейин феъл-атворим ҳам ўзгарди.

    Онам раҳматли 90 ёшда оламдан ўтди. Кексайган чоғида ҳам тетик, дадил аёл эди. 50 ёшида ҳам турмушга чиқмаган қизлар ролини маромига етказиб ижро этарди. Ҳозир кимдир ёшимни сўраса, жавобимдан кейин “60 дан ошдингизми?” деб ҳайрон бўлишади. Кўпчилик мени ёш деб билар экан. Ёш кўриниш қонимизда бордир, — дейди Азим Муллахонов.

    “Санъаткорни уриш фахр эди”

    Азим Муллахонов “Дарё”нинг YouTube'даги каналига берган интервьюсида мустақилликдан аввалги йилларда санъаткорларга қийин бўлгани ва тўйлардаги жанжаллар ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: “Дарё”

    — Ҳақиқатан ҳам 1980—1990 йиллар санъаткорлар учун жуда қийин кечган. Ўша даврда ижод қилган санъат вакиллари бу кунларни яхши эслашади. Одамлар қонун-қоидаларга бўйсунишмасди, баъзи инсонлар учун санъаткорни уриш фахр эди. Қўшиқ айтиб турганимда пиёласидаги ичимликни юзимга сепиб юборган ёки атайин жанжал чиқарган пайтлари жуда кўп бўлган. Халқ тилида айтганда ўша пайтларда “кўча одамлари” кўп бўлган. Шунинг учун санъаткорлар саҳнага чиққанда гапини ўйлаб гапирарди. Газета ва радиоларга интервью берганда ҳам санъаткорлар вазминлик билан ўйлаб жавоб берарди.

    Бир куни раҳматли Муҳриддин Холиқовга вилоятдан тўй олганим ҳақида айтиб қолдим. “Вой аҳмоқ, ўша ерга тўйга борасанми? Сен у ердан тирик қайтмайсан”, деди. Нега бундай деётганига қизиқдим. “Фалончига тўйда пистолет тирашган, бошқа санъаткорни эса столнинг тепасига чиқиб, қўшиқ куйлашга мажбурлашган”, деб бир нечта ҳолатларни санаб кетди. Лафз қилганман, деб тўйга бордим. Муҳриддин раҳматли тасвирлаганидек кўчада тўс-тўполонли тўй бўлди. Бахтимга, тўй эгасининг онахони ижодимни ёқтириб қолди. Шунинг учун тўй давомида мен ва жамоам билан боғлиқ муаммо бўлмади.

    Фото: Instagram /@azim_mullakhanov_

    Орадан кўп вақт ўтмай яна бир вилоятга тўйга таклиф қилишди. У ер ҳам тўйдаги тўполонлари билан машҳур эди. Аввалига пайсалга солиб, тўйни рад қилмоқчи бўлдим. Аммо тўй эгаси қаттиқ илтимос қилганидан кейин йўқ деёлмадим.

    Тўй эгаси ҳам мени тушуниб, тўйни кундуз куни ўтказишга рози бўлди. Вилоятга борганмиз, аксига олиб, созандаларнинг мусиқий асбоблари бошқа машинада қолиб кетибди. Тўй эгаси “Ака, узр энди, тўй кечга бўлади”, деди. Бу орада маҳаллий созандалар билан боғланиб, мусиқий асбобларни топдик ва кечки хизматни бошладик.

    Созандаларим “Ака, кундузи шунча тўполон бўлди, кечга нима бўларкан-а?” деди. Нима бўлса пешанадан деб, хизматни бошладик. Аммо одамнинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ. Қўлни кўксига қўйиб, халққа кибр қилмай хизмат қилса, ҳеч қандай муаммо чиқмаслигига амин бўлганман. Ҳозирги санъаткорларга осон, сабаби 90 йиллардаги тўйлар кечки 5 да бошланиб, тонгги 6 гача давом этарди, — дейди Азим Муллахонов.

    Журналдан топилган “Ота”

    Хонанда “Ота” қўшиғини тасодиф сабаб яратгани ва ҳалигача энг севимли қўшиқларидан бири бўлиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Унинг яратилиши қизиқ бўлган. Бир куни матбуот дўконидан “Шарқ юлдузи” журналининг янги сонини харид қилдим. Йўл-йўлакай журнални варақлаб, ўқий бошладим. Бирдан халқимизнинг севимли ижодкори, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон қаламига мансуб бир туркум шеърларга кўзим тушди. Ушбу шеърлар орасидан “Ота” номлисини ўқиганимда юрагим жиз этди ва мазкур шеърни қўшиқ қилиб куйлаш ғояси туғилди. Тўй-у тадбирларда хиргойи қилган қўшиғимга вақт ўтгани сари тингловчиларнинг талаби орта бошлади ва машҳур қўшиққа айланди. Кейин унга клип тасвирга олдик, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

    Рус қизи билан оила қургани ростми?

    Халқ орасида хонанда рус миллатига мансуб аёл билан оила қургани ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалганди. Азим Муллахонов бу саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram /@azim_mullakhanov_

    — Аёлим Матлуба рус эмас, аралаш миллат вакиласи. Яъни қайнотам раҳматли ўзбек, қайнонам рус бўлган. Уларнинг танишуви кинолардагидек бўлган. Қайнотам урушга борганида оёғидан жиддий жароҳат олган. Фронт ортидаги рус ҳамшираси унга меҳрибонлик қилиб даволаган экан. Ўшанда қайнотам унга кўнгил қўйиб, розилигини олиб Ўзбекистонга олиб келган экан. Аёлим ўзбекона муҳитда улғайган, — дейди хонанда.

    “ 'Шайтанат'дан умид узгандим”

    Азим Муллахонов “Дарё” интернет нашрининг YouTube каналига берган интервьюсида машҳур “Шайтанат” қўшиғининг яратилиш жараёни қандай кечгани ва қўшиқни ижро этишга талабгор бўлган ҳамкасблари ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: “Дарё”

    — Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” қўшиғининг шеърини бериб, “Бешта хонандага бердим, агар кимнинг ижроси яхши чиқса, саунтрек қилиб ўшани оламан”, деган. Бу гапдан кейин умидимни ҳам узгандим. Бешта хонанданинг ичида аниқ кимдир зўр айтади, деб беэътибор бўлганман. Аммо Ёдгор ака қўнғироқ қилиб, қўшиқни сўраган. “Бешта хонандага берган бўлсангиз, мен нима қилдим айтиб”, десам “Уларни қўявер, мени сенинг ижройинг қизиқтиряпти”, деганди. Унинг қистови билан ўша куниёқ қўшиқ устида ишлашни бошлаганман. Бу қўшиқ ижодимдаги энг қисқа вақт ичида яратилган қўшиқ бўлган. “Шайтанат” қўшиғи уч кунда тайёр бўлган, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

    Табиатан инжиқ ва ўта талабчан бўлган ижодкор Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” сериалининг саунтрекини нега айнан Азим Муллахонов ижро этишини истаган? 

    — Ёдгор ака ҳақиқатан ҳам талабчан ижодкор. Бу инсон мени ёшлигимдан танийди. Чунки раҳматли акам ва Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Расулов билан яқин дўст бўлишган. Улғайиб, катта саҳнага чиққанимдан кейин бир нечта ижодий сафарларга бирга борадиган бўлиб қолдик. Саҳнада қўшиқ атаётганимда мени кузатиб ўтирган экан. Ёдгор ака “Яқинда  'Шайтанат' номли сериал оляпман, китобини ўқиганмисан?” деб сўраб қолди. Ўша пайтда бу китоб ҳақида эшитмаган эдим. “Албатта китобини ўқигин, қўшиқларини сен айтасан. Битта рол ҳам бор”, деди. Менимча, ўшанда Элчин ролини назарда тутганми, деб ўйлаб қоламан. Иш кўпайиб, анча вақт кўришмадик. Орадан икки йил ўтганидан кейин кўришиб қолганимизда “Сенга қўшиқ ҳақида айтгандим, у ижро этиладиган саҳналар яқинлашиб қолди”, деганидан кейин ҳаракатни бошлаганман. Билишимча, Ёдгор ака қўшиқни Равшан Комилов ва Аҳрор Усмоновга ҳам берган экан. Аммо омад кулиб, уни ижро этиш менга насиб этди, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

    “Икки марта аварияга учрадим”

    Азим Муллахоновга “Нега ижод қилмаяпсиз?” деган савол кўп берилади. Хонанда баъзи давраларда бунинг сабабини ошкор этади, баъзида эса сир тутади. Аммо уни яқиндан билган инсонлар хонанда соғлиги ёмонлашгани сабаб, шовқинни ёқтирмай қолганини яхши билишади.

    — Мусибат бир келса, кетма-кет келади, дейишади. 2008 йили автофалокатга учраганман. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, такрор аварияга учрадим. Шунда қаттиқ бетоб бўлиб, бир қулоғим шанғиллаб қолган. Бу ҳам бир дард экан, анча вақтгача даволандим. Аммо дардим аримай туриб, акамдан айрилиб қолдим. Уни 2012 йили ерга қўйдим. Орадан бир йил ўтмай келинойим ҳам кутилмаган дард сабаб оламдан ўтди. Ҳали дардимиз аримай туриб, 2014 йили онамдан айрилдик. Бу оиламиз учун катта мусибат эди. Кетма-кет яқинларини йўқотиш оиламиз учун оғир синов бўлди, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

    “Фарзандларимнинг санъаткор бўлишини истамадим”

    Фото: “Дарё”

    — Азизахон, Ферузбек, Исломбек исмли ўғилларим бор. Уларда ижодга қизиқиш бор эди, аммо қийналишларини истамаганим учун “Бошқа касб танланглар”, дедим. Улар касб танлайдиган йиллари санъаткорлар учун жуда оғир эди. Одамларнинг назарида ҳамма артистларнинг пули кўп бўлади. Шунинг учун ҳам бозорга борсангиз, 500 сўмлик нарсани 1000 сўм деб туриб олишади. Ҳамма санъаткор ҳам тўйдан катта пул олмайди, телевизорга чиқса ҳам оддий театрнинг ойлигига ишлаб юрганлар жуда кўп. Шу боис фарзандларимнинг санъаткор бўлишини истамаганман, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

    21.02.2023, 13:40   Изоҳ (0)   17925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «‘Шайтанат’ қўшиғи уч кунда тайёр бўлган». Азим Муллахонов машҳур қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида (видео)

    05.11.2022, 23:31

    «Бу ишни қилаётганлар ҳаромдан пул топяпти». Азим Муллахонов «Ниҳол» мукофотининг саралаш босқичидаги қинғирликлар ҳақида (видео)

    07.11.2022, 16:50

    Instagram: Юлдуз Усмоновага кўзи ожиз мухлисанинг совғаси, Дилноза Кубаеванинг умр йўлдоши ҳақидаги саволга жавоби, Гулсанам Мамазоитова хонадонида хурсандчилик 

    20.02.2023, 22:15

    Хонанда Малик учта институтдан йиқилгани, тўйларда пул тергани ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 14:30

    “Оила боқувчиси роли менга ўтиб қолди”. Хонанда Гулзода Худойназарова ҳаёт йўлларида ёлғиз бўлиш тақдирига ёзилгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 10:33

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага қимматбаҳо машина совға қилган Юлдуз Усмонова, тўйхона очган Дили.ме, АҚШда кўнгилсиз ҳодисага учраган Муниса Ризаева

    19.02.2023, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.