• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Асадбек бўлиш учун 4 йил тайёрланганман”. Отасиз улғайган, қурувчи дипломи билан “Пахтакор”да дарвозабон бўлган Ёдгор Саъдиев 77 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев бу йил 77 ёшни қаршилади. Уни кўпчилик Асадбек роли орқали таниса-да, актёрнинг фаолияти ранг-баранг. Табиатан жиддий бўлган инсон ҳаёти ҳақида гапиришни у қадар истамайди. Аммо таваллуд санаси арафасида унинг шахсий ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ кўпчилик билмайдиган маълумотларни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

    “Отамни кўрмаганман”

    Актёр Ёдгор Саъдиев оилада кенжа фарзанд. У отасини кўрмагани, аммо у тўғрисида илиқ фикрларни эшитиб катта бўлгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Скрин

    — Отам туғилишимдан икки ой аввал вафот этган экан. Шу боис отам билан боғлиқ ҳеч қандай хотираларим йўқ. Аммо ҳамиша “Сенинг палагинг тоза”, деган гапни эшитиб катта бўлганман. Дадам раҳматли Ҳабиб Саъдий ҳам ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида актёр бўлиб ишлаган. Дадам вафот этганида акам 6 ёшда бўлган экан. У элас-элас бўлса-да, дадамни эслайди.

    Албатта, иккита бола билан бева қолиш осон эмас. Онамнинг вафотига қадар “Отасиз вояга етдим”, дея ўксинган эмасман. Боиси у киши отам йўқлигини сира билдирмаган. Ва бирор марта “Нега менинг отам йўқ?” деган савол билан онамни қийнамаганман. Йўқса онам 28 ёшида бева қолган. Умр йўлдошига беролмаган меҳрини икки фарзандига улашган. Онам ўзим ўқиган мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс берарди. Театрга ишга кирганимда жуда хурсанд бўлганди. Спектаклга келиб, олд қаторда ўтиришни ва томошадан кейин пешанамдан ўпишни яхши кўрарди. Афсус, ота-она ғанимат бўларкан, у 84 ёшда вафот этди. Узоқ умр кўрган бўлса-да, унинг ўлимидан кейин бўзлаб қолдим, — дейди актёр.

    “Акам елкасига ўтказиб боғчага олиб борарди”

    Фото: Скрин

    — Болалигим билан боғлиқ ширин хотираларим кўп. Акам Хайрулла Саъдиев елкасига ўтқазиб мени боғчага олиб борарди. Баъзан ҳазиллашиб “Мени кўтариб юрганингиз учун бўйингиз мендан паст бўлиб қолган”, деб куламан. Абдусамат исмли тоғам бўларди. Ўзи аравакаш бўлса-да, жуда танти инсон эди. У пайтлари маҳаллада бўлса бир ёки икки инсоннинг уйида телевизор бўларди. Ҳафтанинг баъзи кунларидагина ҳинд кинолари намойиш этиларди. Акам билан Себзордан Ўрдагача пиёда борардик. Телевизор олдида 40 тача одам йиғиларди. Маҳалла-кўй ва қариндошлар билан йиғилиб, ҳинд киноларини томоша қилардик. Менимча, ўша вақтдан бошлаб акам иккимизда санъатга меҳр уйғонган, — дейди актёр Ёдгор Саъдиев.

    “Илк ўзбек дарвозабони бўлганман”

    Актёрлик қаҳрамонимизнинг қонида бўлса-да, аммо у болаликдан футболга қизиқади. Устига-устак аввалига санъат соҳасида эмас, қурувчилик техникумида ўқийди. Хўш, бунинг сабаби нимада?

    Фото: Скрин

    — Болаликдан спортга қизиққанман. Мақтанишим мумкинки, мен биринчи ўзбек дарбозабонларидан бири ҳисобланаман. Ҳужумчи ёки ҳимоячи бир нечта бўларди, аммо дарбозабон битта бўлган. Мактабни битириб, қурилиш техникумига ўқишга кирганман. Ўқиб ишлаб юрган пайтимда 1964 йилнинг декабрь ойида “Пахтакор” футбол футбол жамоасига ишга таклиф этишган. Мухлисларим жуда кўп эди. Аммо барибир актёрликка бўлган меҳрим кучлилик қилди. 

    1967 йилда Театр ва рассомчилик институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)да таҳсил олаётган пайтимда биринчи марта “Мирзо Улуғбек” спектаклида фаранг элчиси, “Дилбарим” фильмида Абдусалом образини ижро этганимдан сўнг Бобур сиймосини яратиш энг катта орзумга айланган эди. Яратган ролларим ичида Бобур образи ҳаётимдаги энг унутилмас ва энг ҳаяжонли образдир. Мана шундай жиддий роллар насиб этганидан кейин санъатга ипсиз боғланиб қолдим, — дейди Ёдгор Саъдиев.

    “Бригада” “Шайтанат”дан кейин олинган

    Актёрнинг муваффақиятли роллари кўп. Аммо уларнинг энг зўри шубҳасиз “Шайтанат” сериалидаги Асадбек роли ҳисобланади. 

    Фото: “Дарё”

    — 1994 йили “Сўнгги ўқ” видеофильмини суратга олаётганимизда раҳматли Ғайрат Убайдуллаев “Тоҳирда “Шайтанат” деган янги асар бор, бир сўраб кўргин”, деган. Асарни ўқиб чиққач, уни фильм қилиш шарт деганман. Тоҳир ака билан гаплашсам, йўқ демаган. Аммо суратга олиш ишларини бошлашга шошмаганман. Орада тўрт йил уни қандай суратга олиш кераклиги ҳақида ўйлаганман.

    Ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокир Алматовга бу ҳақда айтганимда “Нима ёрдам керак?” деган. Фильмни суратга олиш учун студия очиш кераклиги ҳақида айтганимда вазирлик қошида “Қалқон” студиясини очишга рухсат берган. Бу жанрдаги фильм нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам биринчи марта суратга олинган. 2000 йили Россия телевидениесида унинг 6 қисми намойиш этилганидан сўнг анча вақт ўтиб “Бригада” сериали тасвирга олинган, — дейди Ёдгор Саъдиев.

    “Қалқон”нинг ташкил топиши

    Ёдгор Саъдиев театрдан ҳайдалгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

    Фото: Скрин

    — 1998 йили “Қалқон” студияси ташкил этилгач, театрдаги фаолиятим студияга кўчирилган. Расман ҳеч қачон ижодий чекловларга учрамаганман. Аммо оғзаки нималардир бўлган бўлиши мумкин. Мен ҳамиша бошлаган ишимни якунлашга, ҳаммаси олий даражада бўлиши ҳаракат қиладиган инсонман. Ўша пайтда бор эътиборимни “Шайтанат”га қаратган эдим. Сериални суратга олиш учун катта маблағ ва вақт сарфланган. “Тезроқ намойиш этиб пул ишлашимиз керак”, деган фикр бўлмаган, — дейди актёр Ёдгор Саъдиев.

    “Юрагим хаста...” 

    Ёдгор Саъдиев суҳбат давомида 65 ёшидан буён юрак билан боғлиқ касаллик билан курашиб келаётгани, юрагига бир неча маротаба стент қўйишгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Мени шифокорлар бир асраб қолишган. Бу 65 ёшга тўлишим арафасида бўлган. “Жигарбандим” фильми сёмкасидан кейин суратга олиш жараёни пайтида бўлган эди. Кейин текширтирсак, коронаграфия қилдиргандик, шунда стент қўйиш керак дейишганди. Ўшанда туғилган кунимдан 4-5 кун олдин ўшани қўйиб, қутқариб ҳам қолинди деса ҳам бўлади.

    Ҳозирги медицина шунчалик ривожланганки, илгари одамларда бу нарса бўлмаган. Томирларда қон ўтиши ёмонлашгандан кейин, қон ўтиши 100% бўлмаган, 40—30% бўлгандан кейин у инфарктга олиб келади.

    Ҳозирги тиббиёт шу нарсаларни жой-жойига қўйиб, Аллоҳга беадад шукр, бу орқали қанча одамлар даво топяпти ва ҳаёти давом этмоқда. Менда ҳам худди шунақа бўлган. Кейин яна бир марта бўлди. Келинойингиз вафотидан бир ойдан сўнг бўлиб, кейин яна бир марта қўйилди, — дейди актёр.

    “Аёлимга суяниб қолган эканман”

    Актёр онасидан кейин турмуш ўртоғига суяниб қолгани, унинг вафотидан сўнг ёлғизликни ҳис қилгани ҳақида куюниб гапиради.

    Фото: Instagram

    — Афсуски, яқинларимизнинг борида қадрига етмас эканмиз. Онамнинг вафотидан сўнг турмуш ўртоғимга суяниб қолган эканман. Аммо буни вафот этганидан сўнг англадим. Мен учун борини аямайдиган, эътибор берадиган инсон эди. Кўринишимдан мен қаттиққўл кўринсам-да, тарбияда у талабчан эди. Ҳабибуллоҳ ва Мунисхон ҳам болаликда онасидан кўпроқ ҳайиққанлари ҳақида кўп гапиришади.

    Турмуш ўртоғим санъатшунос бўлгани учун у билан кино ва театр ҳақида соатлаб суҳбатлашиш мумкин эди. Турмуш ўртоғим болалигим, санъатга кириб келишим, ролларим ҳақида кўп сўрарди. “Анави расм қаерда, бунисини қаердан олсам бўлади”, дерди. Кейин билсам у мен ҳақимда китоб ёзмоқчи бўлган экан. Туғилган куним куни китобни қўлимга тутди. Аммо ўша пайтда китобни тўлиқ ўқиб, унга миннатдорлик билдиролмаган эканман. Вафотидан кейин китобни бир неча марта ўқиб, менга бўлган меҳри нақадар кучли бўлганини ҳис қиляпман, — дейди Ёдгор Саъдиев.

    19.06.2023, 21:17   Изоҳ (0)   38648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уларнинг ёшлигини кўрмагансиз ҳам: кексайганда машҳур бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.06.2023, 20:40

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    19.06.2023, 19:30

    “Малика Равшановадан 3 минг доллар қарз сўрагандим” — Суҳроб Ҳамдамов қарз бермаса ҳам ҳамкасби сабаб 15 йиллик орзуси ушалгани ҳақида гапириб берди (видео)

    19.06.2023, 16:40

    “Алишер Ҳамроевнинг болалари отасидан қолган уйга киритилмаяпти” — Гулойим Маҳмудова қариндошлар ўртасидаги низоли вазият судгача етиб боргани ҳақида сўзлаб берди

    19.06.2023, 14:51

    “Канизак Изаура” сериали юлдузи Луселия Сантус ҳозир қандай кўринишга эга ва нималар билан банд? (фото)

    18.06.2023, 21:14

    Уларнинг мақсади — дунёни яхшироқ қилиш: Бегоналарнинг мусибатига эътиборсиз қаролмайдиган машҳур аёллар (фото) 

    18.06.2023, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.