• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Шайтанат»даги Шомил — Абдухалил Мингноров пулсизликдан қийналиб, «Чорсу»да гўшт сотгани ҳамда Ёдгор Саъдиев сабаб санъатга қайтгани ҳақида

    Актёр Абдухалил Мингноров томошабинларга «Шайтанат» сериали орқали яхши таниш. Аммо унинг ижоди фақатгина бу рол билан чегараланмаган. У «Ёнингдаман, ота», «Зурриёт» ва «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» каби фильмларга режиссёрлик қилган. «Шайтанат»даги каллакесар Шомилнинг Имом Термизий ролини моҳирлик билан ижро этгани эса кўпчилик учун янгилик бўлди.

    «Маданият уйидан чиққан машҳурлар»

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    — Санъатга меҳр қўйишим жуда қизиқ кечган. Маҳалламиз яқинида Маданият уйи ташкил этилганди. Дарсдан кейин турли тўгаракларга бориб, ҳунар ўрганардик. Ўша пайтларда машҳур бўлган «Баҳор қайтмайди» видеофильмининг режиссёри Мираббос Мирзааҳмедов актёрлик тўгарагига раҳбар бўлди. Шу инсон сабаб жуда кўп болалар санъатга меҳр қўйди. Абдурайим Абдуваҳобов, Фатҳулла Масъудов, Жаҳонгир Қосимов ва мен тўгаракнинг илк қалдирғочлари бўлдик.

    Кейин уйимизда тугунга тугилган, эски дутор турарди. Бир куни онамдан дутор кимники эканлиги ҳақида сўрадим. «Болалигимда театрга бориб, дутор чалишни ўргангандим. Акаларим билиб қолиб, дуторни синдириб, уйга олиб келишган», деб гапириб берганди. Санъатга бўлган меҳр онамдан ўтганми билмадим, акам иккимиз ҳам санъаткор бўлишни ният қилдик. У созанда, мен эса актёрлик бўйича таҳсил олдим.

    «Ижодкорлар ўртасидаги уруш»

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    — Институтни битиргач, ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга киришни истагандим. Аммо йўлланма асосида Самарқанд театрига ишга юборишди. Икки йил ишлаб, яна Тошкентга қайтдим. «Агар Миллий театрга ишга олишса, санъатни давом эттираман», деган ният билан театрга борсам, синов асосида ишга олишди. Аммо 1981 йилларда театрдаги вазият у қадар яхши эмасди. Ижодкорлар иккига ажралиб қолишган, ҳатто ёшлар нариги томон билан гаплашишса ҳам четга олиб «Нега улар билансан?» деган сўроқлар бўларди. Ёш актёрлар худди икки томон орасидаги ўтга ўхшаб қолганди.

    Театрда Баҳодир Йўлдошев билан 15 йилга яқин ишладим. Фахр билан айтоламанки, у инсондан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Баҳодир акани кўпчилик ёшлар тушунмасди, ўртада тушунмовчиликлар юзага келарди. Чунки у шундай режиссёр эдики, актёрлар унинг хаёлидаги фикр билан ишлашларини истарди.

    Миллий театрда олти йил ишлаб, жуда кўп устоз санъаткорларнинг таълимини олдим. Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Зайнаб Садриева, Сора Эшонтўраева, Зикир Муҳаммаджонов каби кўплаб устоз санъаткорлар билан бир саҳнада ишладим. Аммо ҳозиргача тушунмайман, ижодкорлар нега бир-бири билан келишолмай қолган? Театр иккига бўлиниб, пароканда бўлди. Ижодкорларнинг бир қисми собиқ Ҳамза театрида, қолгани эса янги ташкил этилган театрга ўтиб кетишди. Улар қаторида мен ҳам бор эдим.

    «Топган пулинг ҳаром»

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    — Ҳозир вазият қандай билмадим, аммо мен ишлаган вақтларда театрнинг маоши билан яшаш жуда қийин эди. Шу боис баъзи санъаткорлар тўйга чиқишга мажбур бўлишди. Аммо у пайтда кўплаб театр ва кино актёри тўйдан тирикчилик қилишга ор қилишарди. Бир куни мажлис бўлди. Унда устоз санъаткорлардан бири туриб, тўйга борган ижодкорни кўрсатиб: «Топган пулинг ҳаром», деди. Аммо улар молиявий танқислик сабаб шунга мажбур бўлишарди. 1994 йилга келиб, мажбурликдан театрдан кетишга қарор қилдим. Эски шаҳар бозорига бориб, савдо қилишни бошладим. Мол ёғи, гўшти ва жигари билан савдо қилардим. Таниш сомсапазларга гўшт етказиб турардим. Яширмайман, бозорда ишлаб қўлим пул кўрди. Эски бўлса-да, машина сотиб олдим. 2006 йилга қадар бозорда ишлаб, молиявий аҳволимни яхшилаб олдим.

    «Шайтанат»да суратга тушишни истамагандим

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    — «Шайтанат» сериалининг суратга олиниши бошланганида Шомил роли Сейдулла Малдахоновга берилган экан. Аммо ўртада нимадир бўлиб, уни бошқа ролни топширибди. Шундан кейин Жаҳонгир Қосимов Ёдгор Саъдиевга мени таклиф қилган. Аввалига рад этганман. «Яна номи улуғ супраси қуруқ ишга қайтмайман», дегандим. Бир куни Жамшид Зокиров уйимга келиб, «Хўп дегин, яхши рол» деган. Хуллас, хушламай Шомил ролини ижро этганман. Сериалнинг бошида хушламай ролни ижро этганим яққол сезилади. Аммо бу рол ташриф қоғозимга айланиб қолди. Ҳатто, чет элга борганимда ҳам Шомилни кўришгани ҳақида айтиб беришганди.

    «Санъатдан кетолмай қолдим»

    Фото: А.Мингноров архивидан

    Фото: А.Мингноров архивидан

    — Аслида санъат ҳам бир касаллик. Унга шўнғиб кетгандан кейин, ажралиш жуда қийин. Олқиш олгандан кейин бозорда ишлай олмадим. Телевидениеда «Эртаклар яхшиликка етаклар» деган кўрсатувни суратга олиб, сценарийлар ёзардим. Бир куни Юсуф Розиқов «Сен ёзишни биласан, режиссёрлик қилоласан. Каттароқ иш қилсанг-чи», деди. Хуллас, мана шу инсон сабабчи бўлиб режиссёрликка меҳрим янада уйғонди. Бир нечта қиссаларни сценарийга айлантириб, соҳани ўзим учун қайтадан кашф этдим. «Зурриёт», «Фидойилар», «Ёнингдаман, ота» каби фильмларни суратга олдим.

    «Танқидларга учраган фильм»

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    — «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» фильмини суратга олиш ғояси пайдо бўлганида бироз иккиланганман. Чунки у инсон ҳақида тўлиқ маълумот берилган бирорта манба йўқ. Уч йил давомида уйдан чиқмай ёзган ҳадисларини ўргандим. Шу билан бирга ўша замонда яшаган инсонларнинг китобларини ҳам ўқиб, улар қолдирган маълумотларни бадиийлаштириб, сценарийга киритдим. Маълумотларнинг озлиги учун лойиҳани тарк этмоқчи ҳам бўлдим. Шунда фильм продюсери Насрулло Саъдуллаев «Пул йўқ биламан, қийналиб кетдинг, аммо кел шу ишни савоб учун қилайлик», деб лойиҳани давом эттиришимга сабаб бўлган пайтлар ҳам бўлди. Қийинчилик билан қилинган иш ҳамиша ўз самарасини беради. 2019 йили унинг илк премьераси бўлиб ўтди. Афсуски, у пайтлари карантин бўлгани учун етарлича тарғибот қилинмади. Аммо ўша пайтда баъзи журналистлардан қаттиқ ранжидим. Ҳали фильм томошабинларга намойиш этилмай туриб, кескин танқид қилишди. Ҳавфсалам пир бўлиб турган пайтда Россиядан таклифнома келди. Қозон шаҳрида ўтказиладиган кинофестивални «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» фильми билан очиш истаклари борлигини айтишди. Фильм жуда илиқ қабул қилинди. Фильмнинг умумий бюджети 2 миллион 800 минг сўмни ташкил этади. Аммо бу маблағ тарихий фильм учун жуда оз.

    Фильм қанчалик ўзини оқлади, деган саволга жавоб беришим қийин. Аммо қувонганим у жуда кўп мамлакатларда намойиш этилди ва «Ислам Today» интернет нашри томонидан мусулмонлар ҳақида энг яхши 10 та фильмлар қаторига киритилди.

    «Усмонхон Алимов билан амалга ошмаган лойиҳа»

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    Фото: Абдухалил Мингноров архивидан

    — Раҳматли Усмонхон Алимов бир гуруҳ илм аҳллари билан келиб, киносаройда фильмни томоша қилишган. Калтакнинг тагида қолмай деб шошиб, залдан чиқиб кетаётганимда орқадан Усмонхон аканинг «Менга фильм маъқул бўлди, сизларга-чи?» деган гапи қулоғимга чалинди. Кейин у киши мени кўришни истаётганини айтишди. Фильм ҳақида илиқ фикрларни эшитиб, кўнглим анча кўтарилди. У инсон билан яна бир нечта катта лойиҳалар устида ишламоқчи эдик. Афсуски, бунга улгурмадик.

    Айни дамда имом Мотурудий таълимоти ҳақидаги фильм сценарийси устида ишлаяпман. Насиб қилса, яқин бир-икки йилда тарихий фильмларимиз яна биттага ортади, деган умиддаман.

    Мавзуга доир:

    • АҚШда Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳақида бадиий фильм суратга олинмоқда
    • Фарғонада Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақида ҳикоя қилувчи «Осиё арслони» фильмини суратга олиш ишлари бошланди
    • Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильми Ҳиндистон халқаро кинофестивалида «Йилнинг энг яхши хорижий фильми» дея эътироф этилди

    19.12.2022, 18:48   Изоҳ (0)   32383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан бутун дунёга танилган Голливуд юлдузлари

    19.12.2022, 15:49

    Нафақат қизиқарли сюжети, балки қаҳрамонларнинг бетакрор либослари учун ҳам кўришга арзийдиган машҳур фильмлар (фото)

    19.12.2022, 13:40

    Грим ортида қолган ёшлик: Кинодаги роллари учун «кексайган» машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    19.12.2022, 11:52

    Instagram: Ортиқ Султонов ўғлини уйлантирди, Интизор Тожибоева турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Умра сафаридан қайтди

    18.12.2022, 22:42

    Япониялик машҳур мултипликатор Хаяо Миязакининг янги анимеси қачон намойиш этилиши маълум бўлди

    18.12.2022, 20:51

    Иситмалаган ҳолда саҳнага чиққан Муниса, Liil Xurramovнинг илк катта мукофоти. «Мавсум хитлари-2022» тақдимот маросимидан репортаж (видео)

    18.12.2022, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.