• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўғлим ҳар куни онам қачон келади, деб йиғларди”. Умр йўлдошидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    Баъзан яқин инсонларнинг қадрини уларни йўқотгач англаймиз. Ўзбек санъаткорлари орасида турмуш ўртоғидан айрилгач, унинг қадрини янада яхшироқ ҳис қилганлар ҳам бор.   

    “Аёлимга суяниб қолган эканман”

    Актёр Ёдгор Саъдиев онасидан кейин турмуш ўртоғига суяниб қолгани, унинг вафотидан сўнг ёлғизликни ҳис қилгани ҳақида куюниб гапиради.

    Фото: Instagram

    — Афсуски, яқинларимизнинг борида қадрига етмас эканмиз. Онамнинг вафотидан сўнг турмуш ўртоғимга суяниб қолган эканман. Аммо буни вафот этганидан сўнг англадим. Мен учун борини аямайдиган, эътибор берадиган инсон эди. Кўринишимдан мен қаттиққўл кўринсам-да, тарбияда у талабчан эди. Ҳабибуллоҳ ва Мунисхон ҳам болаликда онасидан кўпроқ ҳайиққанлари ҳақида кўп гапиришади.

    Турмуш ўртоғим санъацҳунос бўлгани учун у билан кино ва театр ҳақида соатлаб суҳбатлашиш мумкин эди. Турмуш ўртоғим болалигим, санъатга кириб келишим, ролларим ҳақида кўп сўрарди. “Анави расм қаерда, бунисини қаердан олсам бўлади?” дерди. Кейин билсам, у мен ҳақимда китоб ёзмоқчи бўлган экан. Туғилган кунимда китобни қўлимга тутди. Аммо ўша пайтда китобни тўлиқ ўқиб, унга миннатдорлик билдиролмаган эканман. Вафотидан кейин китобни бир неча марта ўқиб, менга бўлган меҳри нақадар кучли бўлганини ҳис қиляпман, — дейди Ёдгор Саъдиев.


    “Икки аёлим вафот этган...”

    Эркин Комилов шахсий ҳаётида кўплаб синовларни бошдан кечирган. Хусусан, аёллари вафот этган, беш фарзанд билан ёлғиз қолган.

    Фото: “Яндекс.ру”

    — Фотима ва Зуҳра қизларимнинг онаси юрак хуружи билан 24 ёшида вафот этган. Болалар менда қолиб кетди, у кунлар ўтди. Кейин устозим Шукур Бурҳоновнинг ёрдами билан болалар театрида ишлайдиган Мўтабар исмли бир қизга уйландим. Аллоҳ фарзандлар берди, 44 ёшида у ҳам вафот этди. Беш қизимни ўзим узатдим, ўғилларимни тўй қилдим.

    Ундан кейин барибир эркак киши уйланмаса бўлмас экан, уй ишлари, ўзим кўчада юрсам, овқат, дазмол қилиш дегандек, аёл киши эркакнинг орқасида қолгани яхши экан. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан, мана ҳозир ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб кетдим. Ҳозирги аёлим Маҳбубанинг баҳоси йўқ, менга қарайди, шифокорим ҳам, ошпазим ҳам Маҳбуба. Шукрки, 61 ёшимда яна бир бор оталик бахти насиб этиб, ўғлим Оловуддин дунёга келган, — дейди Эркин Комилов.

    Ғайрат Усмонов: “Ўғлим ҳар куни онам қачон келади, деб йиғларди”

    “Кулсанг” қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой олган хонанда Ғайрат Усмоновнинг ҳаётида мудҳиш воқеа содир бўлган. У автоҳалокат сабаб бир кунда меҳрибон аёлидан айрилган.

    Фото: Instagram / @gayratusmonov

    — Раҳматли биринчи аёлим оқила, берухсат остона хатлаб кўчага чиқмайдиган инсон эди. Бир куни қўнғироқ қилиб “Жияним билан шифохонага бориб келсам майлими? Менга шерик бўлинг, деб илтимос қиляпти”, деди. Ўйлаб ўтирмасдан йўқ дедим, аммо 3-4 қадам юргандан кейин “Бу ҳам кун бўйи уч бола, уй ишлари билан овора бўлиб, кўчага ҳам чиқмайди. Майли, борақолсин, кўнгли ёзилиб келади”, деб рози бўлдим.

    Эртаси куни эрталаб кийимларимни тахт қилиб ёнимга келди. Телефонини бериб, шунга “Кулсанг” қўшиғингизни ёзиб беринг, қўнғироқ қилганингизда шу қўшиқ эшитилсин, деди. У содда аёл бўлганидан ҳатто телефонга қўшиқ юклаб олишни ҳам билмасди. Қўшиқни юклаб берганимдан кейин хуш кайфиятда кетди. Юз-қўлимни ювиб, хизматга отланаётган пайтимда телефоним жиринглади. Ўша пайтда ички ишлар соҳасида ишлайдиган танишим бор эди. “Фалончи жиянингиздан хабар олиб қўйинг, касалхонада экан”, деди. Аёлим у билан бирга эди-ку, деб унга қўнғироқ қилдим. Телефони ўчирилган эди. Хуллас, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, автоҳалокат ҳақида хабар келди. Воқеа содир бўлган жойга бориб, машинани таний олмадим. Хуллас, у йилларда солиқчилар ноқонуний савдо билан шуғулланаётганларни қувиши урф бўлганди. Махсус ходимлар қоидани бузиб, қарама-қарши йўлга ўтиб, автоҳалокатга сабабчи бўлишган.

    Аёлим ўша ернинг ўзида вафот этган. Ўшанда кенжа ўғлим икки ярим ёшда эди. “Онам қачон келади?” деб роса инжиқланган. Ҳатто эсини таниб қолган пайтларда ҳам маҳалламизга тез ёрдам машинаси келса, “Онамни олиб келишдими?” дерди. Ундан кейин иккинчи марта оила қурдим. Ҳозир беш фарзандга ота-оналик қиляпмиз, — дейди Ғайрат Усмонов.

    Оғабек Собиров: “Бундай тақдирни ҳеч кимга раво кўрмайман”

    “Қизғалдоқ” фильмини томоша қилганмисиз? Мазкур фильмда хонанда Оғабек Собировнинг биринчи турмуш ўртоғи билан содир бўлган қайғули воқеалар акс эттирилган.

    Фото: “Дарё”

    — Тоғамнинг қизига уйлангандим. Афсуски, бевақт дард сабаб у оламни эрта тарк этди. Бу даврларни эслаш мен учун жуда оғир. Уни эсласам худди яна ўша даврга тушадигандек, ўзимни ёмон ҳис қиламан. Ярам янгиланаверади. Бундай тақдирни ҳеч бир инсонга раво кўрмайман.

    Оиламиздаги мудҳиш воқеа — фарзандларимнинг онаси оламдан ўтгандан кейин, уларни бир умрга эслатиб турадиган ёдгорлик сифатида кино суратга олсак, деган маслаҳатлар бўлган. Бу таклифни кутмаган эдим. Ўйлаб қарасам, бу ҳам савоб, ибрат бўлади. Микойил Сулаймонов фильм сценарийсини ёзган, Иброҳим Расулов фильмни суратга олган. “Қизғалдоқ” фильми асосан реал воқеаларга асосланган, — дейди Оғабек Собиров.

    22.08.2023, 16:49   Изоҳ (0)   43065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли кенжа қизини ўзига ёрдамчи қилиб ишга олди

    22.08.2023, 09:24

    Рэпер Дрейк концертида мухлисига 35 минг долларлик Hermes Birkin сумкасини совға қилди (видео)

    21.08.2023, 18:44

    “Монархни ўлдиринг”: Британия қироллик оиласига уюштирилган энг шов-шувли суиқасдлар

    21.08.2023, 17:45

    Турк актрисаси Марям Узерли барча даврларнинг энг гўзал аёллари рўйхатига кирди

    21.08.2023, 15:45

    “Қулоқсиз болалар”: Жаҳонга машҳур ота-оналарнинг обрўсига путур етказаётган таниқли фарзандлари (фото) 

    21.08.2023, 14:36

    Бош айланиши, оёқ увишиши ҳамда зудлик билан шифокор кўригига боришни тақозо этадиган бошқа симптомлар 

    21.08.2023, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.