• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган ўзбек санъат вакиллари (фото)

    Омад неча ёшда кулиб боқишини олдиндан билиш қийин. Санъат вакиллари орасида ҳам бир неча йил давомида роллари омадли чиқишини кутиб яшаган ва 40 ёшдан кейин машҳурлик чўққисини забт этган ижодкорлар бисёр.

    Убайдулло Омоннинг кинодан кетишига нима сабаб бўлган? 

    Ўзбекистон халқ артисти Убайдулло Омон кинодаги илк ролини 21 ёшида ижро этган. Яъни у 1969 йили режиссёр Анатолий Қобуловнинг “Баҳор ёмғирлари” фильмида бош қаҳрамон Самиғ ролини яратган. 1972 йили оилавий шароити сабаб, Бухорога қайтиб кетишига тўғри келади.  

    Фото: “Дарё”

    — “Ёш гвардия” театрида режиссёр бўлиб ишлаётганимда Тошкентдан икки хонали уй совға қилишганди. Икки қизим дунёга келиб, яхши ишлаб юрган пайтимизда Бухородан нохуш хабар келди. Қайнотам оламдан ўтиб қолганини айтишди. Дафн маросимлари ўтганидан кейин отам раҳматли “Келиннинг еттита ёш укаси қолди, уларнинг бири ногирон. Сен қайтиб қайнонангга қарашмасанг бўлмайди”, деган. Шу гапдан кейин Тошкентдаги карьерани якунлаб, Бухорога кўчиб ўтганмиз, — дейди актёр Убайдулло Омон.

    У актёрликдан ташқари, бир неча йил театрда режиссёрлик ҳам қилган. Кинодаги 17 йиллик танаффусдан сўнг рус кино ижодкорлари томонидан суратга олинган “Ватанга қайтиш” фильмидаги роли билан фаолиятини қайта тиклаган. 2004 йили суратга олинган “Маржона” ва “Сарвиноз” каби фильмлардаги роллари уни ўзбек томошабинларига яқиндан таништирган. 2008 йили суратга олинган “Фарёд” фильмидаги соқов ота роли актёрни қайтадан кашф этди десак муболаға бўлмайди. У пайтда актёр 46 ёшни қаршилаган эди.  

    Азиза Бегматова салкам 40 йил кутилган рол...

    Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова кинодаги фаолиятини 1989 йилда бошлаган. Аммо анча йилга қадар уни асосий ролларга таклиф этишмаган. Шу боисданми унга 43 ёшига қадар машҳурлик бахти насиб этмайди. 

    Фото: Скрин

    — Баҳодир Йўлдошевга 40 йилда онам билан учрашганим, унинг гапириши, феъл-атвори ҳақида гапириб берганман. У бир нечта саволларни берган. Кейин билсам у гапларимни эшитиб, хаёлан Чеча образини яратган экан. Бу рол менга насиб этди, бир неча йил давомида дублёрсиз уни ижро этдим. Ҳақиқатан ҳам спектакл кутилганидан ҳам кўпроқ машҳурликка эришди ва мени бутун Ўзбекистонга чеча сифатида танитди, —дейди актриса Азиза Бегматова.

    Актриса бу йил 80 ёшни қаршилайди. “Чеча” спектаклидан сўнг унинг клип ва фильмларга ҳам худди ана шу образи учун таклиф этишган. Томошабинлар ҳам уни исми эмас, балки образи билан яхшироқ танишади.

    Ёдгор Саъдиев: “Илк мукофотни 43 ёшимда олганман”

    Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам 50 ёшдан кейин машҳурликка эришган ижодкорлардан бири ҳисобланади. У кинодаги фаолиятини 1967 йилда “Дилбарим” фильмидаги роли билан бошлаган бўлишига қарамай, уни машҳур қилган рол Асадбек ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    — Ҳозирги ёшлар бирдан машҳур бўлиб кетгиси келади. Шахсан мен 43 ёшимда илк давлат мукофотини қўлга киритганман. Ўшанда раҳматли Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовга биринчи мукофотим эканлигини айтганимда қулоғимга “Мен ҳам биринчи марта топширяпман”, деганди, — дейди актёр Ёдгор Саъдиев.

    Актёр 1990 йилдан то 1998 йилга қадар бирорта фильмда суратга тушмаган. Бор эътиборини театрдаги фаолиятига қаратиб, қатор ролларни ижро этган. “Шайтанат” сериалидаги Асадбек эса унинг актёр сифатида машҳурликка эришишига сабаб бўлган.

    Зулайҳо Бойҳоновага актрисаликда омад кулмади

    Фото: Instagram / @zulayhoboyxonova

    Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойҳонова хонандаликдан аввал театр актрисаси бўлган. Фильмларда ҳам катта-кичик ролларни ижро этган. Аммо ижодкор қўшиқчи сифатида анча кеч танилди. Устози Абдуҳошим Исмоилов билан ҳамкорликда яратган “Ҳай-ҳай” қўшиғи уни халққа яқинлаштирди.

    Зулайҳо Бойҳонова санъатдаги фаолиятини 1986 йили бошлаган. Аммо унга машҳурлик бахти 2008 йилда насиб этди. “Ҳай-ҳай” қўшиғи яратилганида ижодкор 44 ёшда эди.

    “‘Севгинатор’ орқали 66 ёшда танилдим”

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева ижоддаги фаолиятини 1965 йилда бошлаган. Шу кунгача Жиззах, Сирдарё ва Қўқон театрларида фаолият юритган. У кинодаги илк ролини “Масхарабоз” фильмида ижро этган.

    Аммо актрисанинг халқ орасида танилишига “Севгинатор” фильми сабаб бўлган. Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Севгинатор” фильми суратга олинганида актриса 66 ёшда эди. Ижарачи аёл роли актрисага кутилмаган машҳурлик олиб келди.

    14.07.2023, 11:36   Изоҳ (0)   26281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Жейсон Момоа акулалар тўдаси билан бирга сузди (видео)

    14.07.2023, 09:42

    Голливуд юлдузи Том Круз космосда фильм суратга олишга тайёрланмоқда

    13.07.2023, 20:22

    Натали Портман, Жессика Честейн ва бошқа Голливуд актрисалари илк ролини ижро этган вақтда қандай кўринишда бўлган? (фото) 

    13.07.2023, 17:54

    Фақат қиз фарзандларни тарбиялаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    13.07.2023, 16:47

    Баҳром Назаров, Раъно Шодиева ва санъат учун асл касбидан воз кечган бошқа машҳурлар (фото)

    13.07.2023, 14:46

    Жаҳон юлдузларнинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган машҳур фарзандлари (фото)

    13.07.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.