Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида информатика ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини калтаклаганди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқитувчи интизомий жазога тортилганини маълум қилди.
Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, ўқувчи О.С. дарс вақтида ўқитувчига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани, ўқувчиларга дасрни ўзлаштиришда халақит бергани сабабли, ўқитувчи М.А. томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай О.С турли куракда турмайдиган сўзлар билан ўқитувчини ҳақорат қилган.
Натижада ўқитувчи дарс тугагач ўқувчини жазоламоқчи бўлган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзага келган.
Ҳолатни шу куннинг ўзида мактаб маъмурияти назоратга олган, ўқитувчининг хатти-ҳаракатини қоралаб, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Ўқувчининг ота-онаси ҳам мактабга чақирлирилган, огоҳлантирилган.
Хабарда қўшимча қилинишича, ўқувчи О.С. сентябрь ойида ҳам мактабда тартибсизлик қилгани сабабли унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган. Айни пайтда, ўқувчи мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туради.
Мактабдаги жанжаллар
Аввалроқ Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисини қўлига игна санчиш билан жазолангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Суриштирув давомида юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Сирдарёда икки ўқувчи қиз ўқитувчини ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинди.
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманидаги мактабда ўқитувчи 5-синф ўқувчисини уриб жароҳатлади. Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ёқалашгани тасвирлари тарқалди. Алгебра фани ўқитувчиси ва 10-синф ўқувчиси бўлган икки қиз ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолган. Уларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун судга берилган.
Тошкентдаги мактабда аёл дастлабки иш кунида ўқувчини калтаклагани ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Аёл жазоланиб, мактаб директори ишдан олинганди.
Изоҳ (0)