• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фото: Энг қулай савдо мавсуми, харидорларни жалб қилиш чораси ва саёҳат орзуси — яшнободлик савдогар аёл ҳақида

    “Дарё” Яшнобод тумани бўйлаб материаллар туркумини давом эттиради. Бугунги қаҳрамонимиз “Авиасозлар” бозорида салкам 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида савдогарлик қилаётган Наргиза Қамбарова. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Мен Қамбарова Наргиза Ҳамидовна, 1985 йилда туғилганман. Яшнобод туманидаги 226-мактабни битирганман. Ота-онамнинг имконияти чегараланганлиги сабабли мактаб таълимидан кейинги босқичларни давом эттира олмадим. Бош фарзанд бўлганим учун уларнинг ҳунарини тутиб, савдо-сотиқ билан шуғулланишга қарор қилганман.
    Ҳозирда “Авиасозлар” бозорида ҳўл мевалар савдоси билан шуғулланаман. Бу ерда меҳнат қилаётганимга мана салкам 30-35 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ва тўрт нафар фарзандим бор. Фарзандларим 15, 9, 3, ва 1,5 ёшда. Фақат меҳнат ва иш орқали оиламизни боқамиз. Баъзан фарзандларим “Ойи, ишга чиқмасангиз-чи”, дейишади. Лекин ишламасам, рўзғорни тебратиб бўлармиди. 
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Бир кунлик фойда миқдорини аниқ айта олмайман. Сабаби бозорда ҳар куни барқарор фойда топиш жуда мушкул. Баъзан савдо бор, бошқа сафар йўқ. Масалан, 20-30 миллион сўмлик маҳсулот олиб келсангиз, ундан 1,5-2 миллион фойда қолади. Кеча, масалан, 1,5 миллион сўм фойда қилдим. Лекин бу эртага ҳам худди шунча даромад топаман, дегани эмас. 
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Савдонинг энг қизиқ томони — харидор келганида. Агар харидор бўлмаса ва меҳнат натижасиз қолса, ишнинг завқи йўқолади. Савдо йўқ бўлганда телефон билан овуниб, кечга томон уйга кетамиз. Харидорларни эса фақат ширин сўз билан жалб қилиш мумкин. Хушмуомала бўлмасангиз, улар бошқа келмайди. Биз ҳатто сайёҳлар билан ҳам ишлаймиз, шунинг учун тарбия ва ҳалоллик жуда муҳим. Фаолиятини эди бошлаётган савдогарларга доим муомала, тарбия, ва маданият муҳим эканлигини уқтираман. Ҳаёт ва бозор мени шулар орқали тарбиялади.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Мавсумий маҳсулотлар жуда яхши сотилади. Мен савдо учун энг зўр, деб билган баҳорда ўрик ва ровоч харидоргир, масалан. Олма ва нок эса тез бузилмаслиги билан фойдали. Фақат қишда совуқ туфайли қийналамиз. Меваларимиз музлаб қолмаслиги учун уларни яхшилаб ўраймиз ёки камерага олиб кирамиз. 
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Бўш вақтимнинг катта қисмини болаларимга бағишлайман. Улар билан дарс қиламиз, суҳбатлашамиз ва бирга овқат пиширамиз. Келажакда фарзандларим шифокор, адвокат каби катта-катта касбларни эгаллашини хоҳлайман. Ўзим етмаган орзуларим рўёбини уларда кўрмоқчиман.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Агар саёҳат қилиш имконияти бўлса, аввало, Самарқанд, Бухоро, Хоразм каби тарихий шаҳарларимизни айланиб чиқмоқчиман. Ана ундан кейин хорижий саёҳатларни ўйлаш мумкин.
    28.11.2024, 16:05   Изоҳ (0)   5849
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    ##yashnobod##bozor##ayollar##aviasozlar##kadisheva
    Мадина Нурманова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Куз ажойиб фасл, бироқ...

    04.10.2024, 14:10

    Фото: Тошкент, нур, соя ва геометрия

    05.10.2024, 10:20

    Фото: Дўлана мавсуми

    10.10.2024, 17:06

    Фото: Ранг-баранг, гавжум ва колоритли Чорсу бозорининг дам олиш кунидаги ҳаёти

    12.10.2024, 14:03

    Фото: Ободонлаштириш ходимларининг турли мавсумлардаги меҳнати

    16.10.2024, 17:19

    Фото: БРИКС саммитини ёритиб борувчи журналистларнинг қизғин иш жараёни

    23.10.2024, 15:50

    Фото: Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир

    25.10.2024, 14:40

    Фото: Ёмғир, қаҳва ва хазон — Тошкент кузи 

    28.10.2024, 14:37

    Тарихий пўлат излар бўйлаб кузги фотосаёҳат

    29.10.2024, 12:15

    Фото: Тошкентдаги олтин куз манзаралари

    30.10.2024, 11:35

    Фото: Кузги Сўқоққа йўл

    04.11.2024, 10:55

    Фото: Қашқадарё тоғли ҳудудларида ёққан қор

    13.11.2024, 15:35

    “Дворец”, “Кадишева”, ерусти метроси: Яшнободга фотоназар

    26.11.2024, 18:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.