• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистон нега АҚШдан пахта импорт қилмоқчи?

    Ўзбекистон ўзининг йирик ишлаб чиқариш ҳажмларига қарамай, АҚШдан пахта харид қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар муҳокамаларга сабаб бўлгач, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи савдо департаменти раҳбари Иномжон Абдураҳмонов бунинг сабаби ҳақида батафсил тушунча бериб, бу ерда гап Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг жаҳоннинг премиум бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик қадам ҳақида кетаётганини билдирди.

    Фото: Cоттон УСА

    Иномжон Абдураҳмоновнинг қайд этишича, бу орқали мамлакат халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини ошириб, юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришни мақсад қилмоқда.

    Экспорт учун импорт қилинаётган пахта

    Иномжон Абдураҳмоновнинг билдиришича, сўнгги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик соҳасида катта ўсишга эришди: пахта ипи, трикотаж мато ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш бир неча баробар кўпайди, ички қайта ишлаш даражаси эса 100 фоизга етди. Ўзбекистон тўқимачилик фабрикаларининг маҳсулотлари ҳозирда 75 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Барча имкониятлар хомашёни етиштиришдан тортиб тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ циклни ривожлантиришга қаратилган.

    Шу билан бирга, бундай ютуқлар янги вазифаларни ҳам юзага чиқарди. Эндиликда Ўзбекистон тўқимачилик саноати АҚШ ва Европа Иттифоқининг премиум бозорларида ўз ўрнини мустаҳкамлаши лозим. Бу бозорларда юқори сифат стандартлари, хомашёнинг келиб чиқишини кузатиш имконияти (traceability) ва ишлаб чиқаришнинг экологик барқарорлиги муҳим аҳамиятга эга. Бундай глобал брендлар талабларига мос келиш учун фақат ички имкониятлар етарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли махсус навли пахтани импорт қилиш зарурати юзага келган.

    Фото: Facebook / Иномжон Абдуракҳмонов 
    “Кўпчиликда савол туғилади: агар мамлакатда пахта етарли бўлса, нега уни импорт қилиш керак? Муҳим жиҳати шундаки, импорт ҳеч қачон маҳаллий хомашёни алмаштириш учун мўлжалланмаган. Аксинча, у фақат аниқ буюртмаларни бажариш учун керак бўладиган жойларда уни тўлдиради. Ўзбекистон ҳар йили 1–1,15 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқаради ва бу ҳажмнинг барчаси аллақачон маҳаллий фабрикаларда қайта ишланади. Бошқача айтганда, маҳаллий пахта тўлиқ ички эҳтиёж учун ишлатилмоқда”, дейди Иномжон Абдураҳмонов.

    Импорт қилинадиган пахта фақат юқори сифат ва сертификатлашнинг халқаро стандартлари талаб қилинадиган ишлаб чиқариш линиялари ва шартномаларга йўналтирилади. Шундай қилиб, ташқи бозордан пахта хариди маҳаллий фермерларга рақобат туғдирмайди (уларнинг маҳсулоти аллақачон тўлиқ истеъмол қилинмоқда), балки сифатнинг янги босқичига чиқиш учун мақсадли восита бўлиб хизмат қилади.

    Жаҳон етакчилари тажрибаси

    Туркия, Бангладеш, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Камбоджа, Мексика ва ҳатто Хитой ҳар йили АҚШ, Бразилия, Австралия ва Африка давлатларидан катта ҳажмда пахта импорт қилади. Бу уларга глобал мода бозори талабларига жавоб берадиган, сертификатланган ва кузатиш имкониятига эга (traceability) маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Яъни ўз енгил саноатини глобал мижозлар талабларига жавоб берадиган сифатли хомашё билан таъминлайди. Ўзбекистон ҳам Made with U.S. Cotton ёрлиғи орқали премиум сегментга чиқишни режалаштирган.

    Америка пахтасининг афзаллиги

    АҚШ пахтаси толаси барқарор юқори сифати билан машҳур бўлиб, U.S. Cotton Trust Protocol – етказиб бериш занжирини стандартлаштириш ва кузатишнинг замонавий тизимига мос келади. Сертификатланган америка хомашёсидан фойдаланиш якуний маҳсулотни Made with U.S. Cotton деган нуфузли ёрлиқ билан белгилаш ҳуқуқини беради. Бир қатор йирик брендлар учун бу шунчаки маркетинг эмас, балки ҳамкорликнинг мажбурий шартидир. Масалан, Leviʼs, Ralph Lauren, PVH, Puma, Gap, Tesco каби компаниялар коллекцияларнинг бир қисми ушбу дастурга кирувчи пахтадан тайёрланишини талаб қилади. Шундай қилиб, Америка пахтасини харид қилиш ўзбек фабрикаларига илгари имкони бўлмаган глобал брендлар билан шартномалар тузиш йўлини очади. Сотиб олинадиган хомашё дунёга машҳур Strict Middling пахта нави ҳисобланади. Бу навни Ўзбекистонда етиштиришнинг ҳозирча имкони йўқ.

    АҚШ пахтасини сотиб олишнинг молиявий жиҳати

    Америка пахтасини харид қилиш АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг GSM-102 дастури доирасида режалаштирилмоқда. Бу кредит кафолатлари механизми бўлиб, унга кўра ўзбек корхоналари хомашёни 12–18 ойгача тўловни кечиктириш шарти билан олиши мумкин. Амалда, Америка томони битим суммасининг 98 фоизигача бўлган қисмини суғурталайди ва ишлаб чиқарувчиларга пахтадан фойдаланиш, кейин эса келажакдаги экспорт тушумидан қийматини тўлаш имконини беради. Бундай схема ривожланаётган бозорлар учун фойдали ва мослашувчан бўлиб, кўплаб мамлакатлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишда кенг қўлланади. Ўзбекистон учун GSM-102 да иштирок этиш компаниялар айланма маблағларига дарҳол юклама туширмасдан юқори сифатли хомашёга имтиёзли молиявий шароитлардан фойдаланишни англатади.

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи савдо департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, кийим-кечак экспортчилари олдинги қаторларида бўлиш Ўзбекистоннинг экспорт обрўсини юксалишига олиб келади. Бу эса логистика ва дизайнга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

    “Nike ёки H&М каби брендлар учун етказиб берувчи бўлиш – бу ‘юқори лига’да ўйнаш демакдир, ва бундай даражадаги реклама жуда катта аҳамиятга эга”, деди у.

    Иномжон Абдураҳмонов ўз хулосасида режалаштирилган пахта импортини мажбурий чорадан кўра ривожланишнинг пухта ўйланган стратегияси сифатида кўриш кераклигини, Ўзбекистон сифат ва обрўга инвестиция қилаётгани бу эса албатта ўз самарасини берадиган сармоя эканлигини айтди.

    2024 йил февралида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ва АҚШнинг Cotton Council International компанияси вакиллари Тошкентда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганди. Ўшанда Америка пахтаси афзалликлари санаб ўтилган ва томонлар пахта толасини импорт қилишни ташкиллаштириш ҳамда уни молиялаштириш масалаларини кўриб чиққанди.

    14 август, 14:58   Изоҳ (0)   2686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда янги туғилган чақалоқ ҳидига ўхшаш атир яратилди

    Илм-фан | 14 август, 17:30

    Халқаро сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берилмаган — вазирлик

    Ўзбекистон | 14 август, 17:17

    Перу собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 17:15

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.