• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мактабларида ҳар етти ўқувчидан биттаси зўравонлик ёки безориликка гувоҳ бўлгани айтилди

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистондаги мактабларда буллинг ёки безорилик ўқувчиларнинг академик ютуқларига қандай таъсир қилиши ўрганилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    14 ноябрида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.

    Ушбу қонун нега муҳим эди?

    Мактабдаги буллинг ўқувчиларнинг руҳий саломатлиги ва таълим натижаларига салбий таъсир кўрсатиб, узоқ муддатда инсон капиталининг ривожланиши, демографик дивиденд, иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишга салбий таъсир қилиши мумкин. Буллинг ҳолатлари юз берганда, у нафақат жабрланувчиларнинг руҳий ёки жисмоний ҳолатига зарар етказади (Wоlkе ва Lerey, 2015), балки уларнинг ўқув кўрсаткичларини пасайтириб, таълим олиш даражасининг тушишига сабаб бўлади (Yosep ва бошқалар, 2023).

    Бу эса ўз навбатида, малакаси паст ишчи кучининг шаклланишига олиб келади ва натижада иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади (OECD, 2010; Давлашеридзе ва бошқалар, 2018). 

    Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

    Тадқиқотда Ўзбекистонда олинган PISA 2022 сўрови натижаларидан фойдаланилди. Сўров мамлакатнинг турли ҳудудлари бўйича 15 ёшли ўқувчиларнинг жавобларини мужассам этган бўлиб, унинг асосида яратилган маълумотлар базаси 202 та мактаб ва 7293 нафар ўқувчини қамраб олади.

    Мазкур сўров натижаларига кўра, камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безориликка гувоҳ бўлган. Улар йилига камида бир маротаба дуч келадиган муаммолар булар: 

    • ўқувчиларнинг ёмон гапларни тарқатиши (21 фоиз); 
    • мактаб ҳудудида бошқа ўқувчилар билан уришиши (17 фоиз); 
    • бошқа болалар томонидан камситилиши (16 фоиз). 
    Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

    МҲТИ мутахассисларининг тадқиқот натижалари

    Репест модели ёрдамида қилинган тадқиқот шуни кўрсатдики, мактабда хавфсизлик индексининг бир бирликка ёмонлашиши ўқувчиларнинг баҳосини математикадан ўртача 5,2 баллга, ўқишдан 6,2 баллга, табиий фанлардан 4,7 баллга камайтиради.

    Шунингдек, буллингга учраш индексининг бир бирликка ошиши ўқувчиларнинг балларини математикадан ўртача 5 баллга, ўқишдан 5,4 баллга, табиий фанлардан 4,8 баллга камайтиради.

    Буллинг турлари орасида товламачилик (яъни, қўрқитиш орқали пулни тортиб олиш) ўқувчиларнинг академик натижаларига энг кучли таъсир қилиши аниқланди. Ундан азият чеккан ўқувчиларнинг баллари математикадан ўртача 57,6 баллга, ўқишдан 67,4 баллга, табиий фанлардан 67,0 баллга камайиши аниқланди. Шунингдек, жисмоний ва оғзаки буллинг кабилар ҳам ўқувчиларнинг таълим олишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардир. 

    Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

    Таклифлар

    Финляндия тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон мактабларида ҳам буллингга қарши KiVa дастурини амалга ошириш. KiVa дастури ўз ичида буллингни олдини олиш учун дарслар ва онлайн ўйинлар, жабрланувчига маънавий кўмак, буллинг билан шуғулланган боланинг ота-онаси билан суҳбат, мактаб муҳитини баҳолаш учун ўқувчилар ва ходимлар учун онлайн сўровлар ўтказиш кабиларни жамлаган.

    Италиянинг “No Trap!” номли буллинг ва кибербуллингга қарши дастурини Ўзбекистон учун жорий этиш. Бу дастур қуйидаги асосий хусусиятлардан иборат:

    • ўқувчилар, ўқитувчилар ва психологлар учун ресурслар ва тайёргарликни тақдим этиш;
    • онлайн ҳамжамият орқали ўқувчилар ўртасида муҳокамалар ташкил этиш; 
    • ўқувчилар тенгдошларидан буллингга қарши курашиш бўйича таълим олиб буллингга қарши курашишини таъминлаш.

    “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда яна нималар ҳақида сўз борган?

    Мазкур қонуннинг 13-моддасига кўра, Ички ишлар органлари болага нисбатан зўравонлик ва ғамхўрлик кўрсатмасликка йўл қўйган ота-оналар тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига юборади. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, уларни таҳлил қилади.

    Бундан ташқари, ваколатли давлат органига боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда болани ота-онасидан (уларнинг биридан) олиб қўйишда кўмаклашади.

    Шунингдек, қонунда белгиланишича, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларнинг хулқ-атворини тузатишга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.

    Ҳужжатга кўра, зўравонликнинг такроран содир этилишининг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсларнинг хулқ-атворини ўзгартириш юзасидан психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

    22.11.2024, 22:21   Изоҳ (0)   4088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #буллинг#зўравонлик#безорилик#товламачилик#мактаб#ўқувчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Акмал Саидов: Буллинг — янги ижтимоий воқелик

    06.08.2019, 22:10

    Instagram кибербуллингга қарши кураш сабаб лайклар ҳисоблагичини олиб ташлайди

    08.12.2019, 21:55

    Россиянинг Перм ўлкасидаги мактабда ўқувчи отишма содир этди. У қўлга олинди

    18.10.2021, 11:45

    Ҳиндистонлик 21 ёшли модель ва актриса «Коинот гўзали — 2021» танловида ғолибликни қўлга киритди (фото)

    14.12.2021, 15:23

    «Атрофдагиларнинг гап-сўзлари эътибор беришингизга арзимайди». Уэльс маликаси Кейт Миддлтон камситилишлар билан қандай курашгани ҳақида

    26.12.2022, 13:36

    Ўзбекистонда болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши режалаштирилмоқда

    13.10.2023, 12:06

    “Қўлингиз қонга беланган”: Америкалик сиёсатчилар Марк Цукербергни танқид қилди

    02.02.2024, 20:52

    Қозоғистонда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади 

    21.02.2024, 16:30

    Фарзандингизни зудлик билан бошқа мактабга ўтказиш кераклигини англатувчи ҳолатлар

    05.04.2024, 13:35

    Тошкент вилоятидаги мактабда синфдошини калтаклаган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди

    05.04.2024, 15:14

    “Кимдир мени тепмаган, ҳақорат қилмаган кун бўлмаган”. Мактабда синфдошлари томонидан зўравонликка учраган Голливуд юлдузлари

    06.06.2024, 11:58

    Ижтимоий тенгсизлик, носоғлом муносабатлар ва турк сериалларида кўтариладиган 6 та муҳим мавзу

    30.08.2024, 13:57

    Ўзбекистонда ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин

    15.11.2024, 12:35

    Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда 

    15.11.2024, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.