Жиззах вилоятида 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро Т.Ш. ўзига тегишли бинода тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмалар ўрнатган ҳолда 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Аввалроқ Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправка 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан, Самарқанддаги метан заправкада 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди.
Изоҳ (0)