• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга хусусий секторни “яшил” иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш учун 3 млн евро грант жалб қилинади

    Ўзбекистонда хусусий секторни “яшил” иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиянинг 3 млн евро грант маблағларини жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати

    Маълум қилинишича, 13 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференцияси 29-сессияси (CОП29) доирасида вазирлик делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта лойиҳа директори Илка Старрост билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда томонларнинг ўзаро амалга ошираётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, хусусан томонларнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар” лойиҳаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

    Мазкур лойиҳа ҳукуматга иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланиш учун шарт-шароитларни таъминлашда, айниқса, “яшил” саноатлаштириш ва “яшил” иқтисодиёт бўйича давлат ва хусусий сектор салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишда кўмак бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати

    Лойиҳа иссиқхона газларини ўлчаш ва сертификатлаш бўйича эксперт билимларини тақдим этади, Ўзбекистоннинг халқаро иссиқхона газлари савдосида иштирок этишини ва Европа иттифоқининг Трансчегаравий тартибга солиш механизмига (CБАМ) мослашишини қўллаб-қувватлайди. 

    Хусусий сектор ресурсларни тежайдиган, барқарор ишлаб чиқариш учун “яшил” технологияларни мослаштиришда, масалан, айланма (циркулар) иқтисодиёт ва “яшил” саноат парклари моделлари доирасида қўллаб-қувватланади.

    Учрашув сўнгида томонлар ўртасида “Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлар” лойиҳасига қўшимча равишда 3 млн евро миқдоридаги грант маблағларини ажратиш тўғрисида меморандум имзоланди.

    Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати

    Маълумот учун, “Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар” лойиҳаси бўйича келишув 2023 йил декабрь ойида Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференцияси 28-сессияси (CОП28) доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда GIZ ўртасида имзоланган.

    Мазкур лойиҳа доирасида саноатни яшиллаштириш, хусусий секторни яшил иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиянинг 9 млн евро миқдоридаги грант маблағлари жалб қилинган.

    “Яшил” иқтисодиётга ўтиш

    Февраль ойида ЕТТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Анди Аранитаси “Дарё” билан суҳбатда банкнинг барқарор ва инклюзив ўсиш сари кучли интилишидан далолат берувчи мамлакатдаги улкан ташаббуслари ва лойиҳалари ҳақида гапирган эди. Унда ЕТТБ молиялаштириш механизмлари орқали яшил иқтисодиётни ривожлантиришда муваффақиятга эришгани айтилган эди. Яшил иқтисодиётни молиялаштириш асосининг уй хўжаликларини қамраб олиш учун кенгайтирилиши энергия самарадорлиги ва барқарор амалиётга нисбатан кенгроқ мажбуриятни акс эттиради. Бундан ташқари, “Ишбилармон ёшлар ва аёллар” дастурлари кам таъминланган жамоаларга молиявий ва техник ёрдам олиш имкониятини таклиф қилиш орқали уларни қўллаб-қувватллашга қаратилган.

    Июнь ойида Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

    Қарорга кўра, Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

    • иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
    • хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
    • иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
    • хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.

    Октябрь ойида Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик имтиёзли кредитлар кўринишидаги молиявий пакетни тасдиқлаганди. Унда хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган экологик жиҳатдан тоза лойиҳаларда давлат инвестицияларининг улушини ошириш белгиланган. Ушбу ёндашув мамлакатга тугаб бораётган табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш имконини бериши айтилган эди.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатда компаниянинг қурилиш соҳасида Марказий Осиё бўйича вице–президенти Энтони Бринкуизен Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси Ўзбекистонда яшил энергетика лойиҳаларига қарийб 15 миллиард доллар сармоя киритгани ҳақида айтганди.

    14.11.2024, 17:46   Изоҳ (0)   2825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #яшил иқтисодиёт#Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда “яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади

    15.05.2023, 21:44

    Ўзбекистонда 2023 йилда 2 минг мегаватт қувватли қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади 

    24.05.2023, 09:23

    Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди (фото) 

    24.05.2023, 16:55

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    26.09.2023, 15:31

    Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўмлик яшил суверен халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди

    06.10.2023, 10:06

     Ўзбекистон илк марта миллий валютада “яшил” мақомига эга суверен халқаро облигацияларни жойлаштирди

    06.10.2023, 20:26

    Давлат харидлари тизимини ривожлантириш стратегияси эълон қилинди

    18.10.2023, 09:42

    Ўзбекистонда миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси жорий этилади

    30.10.2023, 09:33

    БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ўзбекистондаги 150 дан ортиқ маҳаллада янги ижтимоий объектлар қурилади

    18.04.2024, 08:50

    Ўзбекистонда аҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади 

    02.05.2024, 21:40

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими жорий этилади

    06.06.2024, 21:08

    Ўзбекистонда “Менинг боғим” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

    08.07.2024, 14:48

    Қарши шаҳри ҳокими, прокурор ва ИИБ бошлиғи тадбиркор аёлга тегишли бинони суд қарорисиз буздирди. Бизнес омбудсман мансабдорларга чора кўришни сўраган 

    31.07.2024, 23:20

    Япония Марказий Осиё энергетика бозорига кира оладими?

    25.09.2024, 21:30

    Шавкат Мирзиёев БАА бош вазири ўринбосари шайх Ҳамдан бин Муҳаммад ал Мактум билан учрашув ўтказди 

    27.09.2024, 19:05

    Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратади

    04.10.2024, 15:12

    “Ўзбекистоннинг Евросиё тараққиёт банкига қўшилиши потенциал инвестициялар калитидир” — раис Николай Подгузов

    04.10.2024, 16:40

    Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди 

    08.10.2024, 21:18

    “Юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқараётган маҳаллий корхоналаримизни қўллаб-қувватлашимиз керак” – президент Enter Green Solar корхонасини бориб кўрди

    14.10.2024, 18:21

    Шавкат Мирзиёев Олмалиқда қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикасида бўлди

    15.10.2024, 15:53

    Ўзбекистонда “яшил” электр станциялар томонидан қанча электр энергияси ишлаб чиқарилаётгани маълум қилинди

    22.10.2024, 10:45

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда” — Ўзбекистон президенти

    24.10.2024, 17:13

    Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси этиб тайинланди 

    28.10.2024, 10:25

    “Ўзбекистонда яшил энергетика лойиҳаларига 15 млрд доллар сармоя киритяпмиз” — Саудиянинг АCWА Power компанияси вакили 

    28.10.2024, 15:12

    Жаҳон банки Украинага яна 600 млн доллар ажратади 

    04.11.2024, 22:25

    Эрдўғон Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди

    05.11.2024, 14:33

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди 

    11.11.2024, 23:55

    Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви сезиларли пасайди

    14.11.2024, 12:24
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.