• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратади

    Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик имтиёзли кредитлар кўринишидаги молиявий пакетни тасдиқлади.

    Фото: Bloomberg

    Ушбу ислоҳотлар мамлакатнинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишини жадаллаштиришга қаратилган.

    Ҳукуматнинг Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланаётган ислоҳотлар дастури мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш; қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва энергетика секторларида самарадорликни ошириш; давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш; ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; мамлакатни атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларга тайёрлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ўз ичига олади.

    Ушбу ислоҳотларни амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан ажратиладиган маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларига нисбатан пастроқ фоиз ставкаларида ва кредитни қоплаш учун узоқроқ муддатлар билан тақдим этилади.

    “Бу Ўзбекистонга долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга йўналтирилиши мумкин бўлган катта миқдордаги молиявий ресурсларни тежашга ёрдам беради”, дейилади Жаҳон банки хабарида.

    Ислоҳотлар қуйидаги соҳаларда аниқ натижаларга эришишни кўзлайди:

    1. Ижтимоий ҳимоя тизими: Фуқароларнинг муайян тоифалари учун ишсизлик, касаллик ва оналик нафақалари қамровини кенгайтириш.
    2. Гендер зўравонликка қарши кураш: Маиший ва жинсий зўравонлик қурбонларининг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш.
    3. Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш: Ушбу ҳуқуқларга риоя этилишини кафолатловчи механизмларни ривожлантириш. Уларнинг қонунчиликда мустаҳкамланиши фермерларни хўжалик юритишнинг янада самаралироқ усулларига сармоя киритишга рағбатлантиради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлиги ва иқлим ўзгаришларига чидамлилигини оширади.
    4. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш: Инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилишни кафолатлайдиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Шунингдек, бу инвесторлар учун хизматлар сифатини яхшилашга ёрдам беради ҳамда катта ҳажмдаги хорижий ва ички инвестицияларни жалб қилиш учун шароит яратади.
    5. Давлат молияларини бошқариш: Фискал рисклар бўйича ҳисобот механизмларини ишлаб чиқиш ва давлат харидларини бошқаришни такомиллаштириш. Ушбу чора-тадбирлар бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шаффофлигини ва самарадорлигини оширади.
    6. Иқлим ўзгаришига қарши курашиш: Иқлим ўзгаришига ҳисса қўшадиган атмосферага чиқиндилар чиқаришни қисқартиришни рағбатлантирувчи қонунчиликни ишлаб чиқиш. Ушбу қонунчилик, шунингдек, иқтисодиётнинг энг кўп энергия сарфлайдиган тармоқларида энергия самарадорлигини рағбатлантиришга ҳам қаратилган.
    7. Сув ресурсларини бошқариш: Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулиятини кучайтириш учун институционал ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш. Ушбу чоратадбирлар, шунингдек, соҳага давлат инвестицияларини жалб қилиш ва қўшни давлатлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш имконини ҳам беради.
    8. Атроф-муҳит ва иқлимга таъсирни баҳолаш: Иқлим ўзгариши, экологик омиллар ва ҳавонинг ифлосланиши иқтисодиётнинг турли тармоқларига, шунингдек, одамларнинг соғлиғи ва фаровонлигига таъсирини баҳолаш бўйича ҳокимият салоҳиятини ривожлантириш. Бу, шунингдек, атроф-муҳитни, шу жумладан атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги салоҳиятни ривожлантиришни ҳам назарда тутади.
    9. Иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга инвестициялар: Хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган экологик жиҳатдан тоза лойиҳаларда давлат инвестицияларининг улушини ошириш. Ушбу ёндашув мамлакатга тугаб бораётган табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш имконини беради. 10. Темир йўл сектори: Темир йўл секторининг самарадорлиги ва даромадлилигини ошириш, темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишга хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва ушбу секторда атмосферага чиқадиган чиқиндиларни қисқартириш учун ҳуқуқий базани яхшилаш.
    10. Энергетика сектори: Сектор фаолияти самарадорлигини ошириш ва уни модернизация қилишга хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида энергия тарифлари тизимини ислоҳ қилиш. Аҳолининг заиф қатламларини тарифлар ошиши оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий чора-тадбирларни амалга ошириш. Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқаришда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш учун ҳуқуқий ва институционал базани такомиллаштириш.
    04.10.2024, 15:12   Изоҳ (0)   5102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жаҳон банки

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки Ўзбекистонга қиймати 1,5 млрд доллар бўлган 9 та янги лойиҳа ишлаб чиқмоқда

    27.07.2020, 06:06

    Пандемия оқибатида юзага келган инқироз Ўзбекистонда 20 йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта камбағаллик даражасини оширди — Жаҳон банки

    08.10.2020, 11:30

    Жаҳон банки Орол денгизи қуришининг асосий сабабини маълум қилди

    24.11.2020, 11:52

    Жаҳон банки зилзилалар оқибатида Сурияга қанча зарар етганини ҳисоблади

    04.03.2023, 12:21

    Жаҳон банки: 2030 йилга келиб глобал иқтисодиёт ўсиши 30 йиллик минимал дaражага тушади

    27.03.2023, 23:20

    “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Жаҳон банкидан 143 млн доллар қарз олинади

    03.04.2023, 16:15

    Жаҳон банки Ўзбекистонга пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни тавсия қилди

    11.04.2023, 14:46

    Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради

    21.04.2023, 15:30

    Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади

    07.06.2023, 17:25

    Украина Жаҳон банкидан 60 млн евро кредит олди: маблағлар нимага сарфланади?

    19.06.2023, 16:01

    Жаҳон банки Ўзбекистонда атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишини камайтиришга 46 млн доллардан ортиқ грант ажратади

    07.07.2023, 10:10

    АҚШ Жаҳон банки фонди орқали Украинага яна 1,25 миллиард доллар ажратади

    14.09.2023, 20:20

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди

    20.09.2023, 22:40

    Жаҳон банки Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва ривожланишига оид янги ҳисоботини эълон қилди

    22.11.2023, 10:11

    Жаҳон банки Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик лойиҳаси учун 50 млн доллар кредит ажратади

    01.12.2023, 09:25

    Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар кредит ажратди

    09.12.2023, 14:20

    Украина Жаҳон банкидан 1,3 миллиард доллар олди

    25.12.2023, 18:27

    Ўзбекистонда аёллар 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин — Жаҳон банки

    28.03.2024, 17:06

    Агар Ғарб қарз беришни тўхтатса, Украинани 2025 йилда банкротлик кутади — Жаҳон банки 

    30.03.2024, 23:11

    Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди 

    13.04.2024, 14:10

    “Ўзбекистон аҳолисининг даромадлар тенгсизлиги ошиб бораётгани хавотирли” — Жаҳон банки

    11.05.2024, 20:18

    Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди

    12.06.2024, 17:45

    Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун Жаҳон банки тўловини олган дунёдаги биринчи давлат бўлди

    23.06.2024, 10:49

    Президент Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти билан учрашув ўтказди 

    30.09.2024, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.