• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    Қарши шаҳри ҳокими, прокурор ва ИИБ бошлиғи тадбиркор аёлга тегишли бинони суд қарорисиз буздирди. Бизнес омбудсман мансабдорларга чора кўришни сўраган 

    Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев бошчилигидаги “учлик” тадбиркор аёлга тегишли бинони суд қарорисиз буздирди. Бизнес омбудсман бу бўйича вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, мансабдорлар ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавоб бериши кераклигини сўради. “Дарё” мазкур ҳолатни ўрганди. 

    “Отчопар” маҳалласидаги қаровсиз ер аукционга қўйилгач, 5 та лотни ютиб олиб, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил қилгандик. Тадбиркорликка бемалол, иккиланмасдан пул тикканимиз президентимизнинг тадбиркорларга яратиб бераётган имкониятлари сабаб эди. Лекин афсуски, Қарши шаҳри ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи ўзбошимчалик билан мен қурган бинони бузиб ташлади, — дейди тадбиркор Нигора Ҳамидова. 
    Нигора Ҳамидова.
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошнинг айтишича, у маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини барпо этиш учун 750 миллион сўм маблағ сарфлаган. 

    Фото: Қарши шаҳар ҳокимлиги
    “Ерни аукционда сотиб олгач, енгил типда бино қуришдан аввал лойиҳа-сметасини қилдик ва бино 750 миллион сўмга баҳоланди. Шундан сўнг, қурилиш ишларини бошлаб, қисқа фурсатда тугатдик. Фаолият бошлашимизга бир ҳафта қолганда Қарши шаҳридаги раҳбарлар зўравонлик билан бузиб ташлашди”, дейди у. 
    Фото: Нигора Ҳамидова
    Фото: “Дарё”

    Нигора Ҳамидованинг “Дарё”га тақдим қилган ҳужжатларига кўра, у ерни аукцион савдодан сотиб олаётган пайтда фаолияти кўчма савдо орқали амалга оширилиши белгиланган бўлиб, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси талаблари қўйилган. Бироқ тадбиркор кўчма савдо қилиш талабини бузган. 

    Фото: “Дарё”
    “Қурилишимиз битиб, фаолият юритишимизга бир ҳафта қолганда архитектура, кадастр, ҳокимият ва прокуратурадан вакиллар келиб, бу ерда қурилиш қилмаслигим кераклиги, бу бинони бузишим лозимлигини тушунтирди. Шундан сўнг, мен бу ишни қонуний ҳал қилишимиз кераклигини, судга беришса, ноқонуний иш қилган бўлсам, жавоб беришимни айтдим. Кейин далолатнома тузишди ва мазкур бинони 15 кун ичида ихтиёрий бузиб ташлашим кераклигини, йўқса судга беришлари мумкинлиги, суд қарори билан бузилишини айтиб, огоҳлантиришди. Ўшанда мен ҳақлигим учун қўрқмадим ва судга беришлари мумкинлигини билдирдим. Боиси, ер меники эди, уни аукциондан сотиб олгандим. Аммо 15 кунлик муддат ўтмасдан, 15 февраль куни Қарши шаҳри ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳудудга келиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, суд қарорисиз бинони бузишди”, дейди тадбиркор. 
    Фото: “Дарё”

    Нигора Ҳамидованинг қўшимча қилишча, бузиш жараёнлари шахсан Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев бошчилигидаги шаҳар прокурори, шаҳар ИИБ бошлиғи иштирокида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилган.

    Нигора Ҳамидова.
    Фото: “Дарё”
    “Ўша куни сёмка қилганим учун телефонимни тортиб олиб, ичидаги видеоларни ўчиришди. Атрофдагиларга тасвирга олишга рухсат берилмади. ИИБ бошлиғи эса эътироз билдирганимга жавобан, кимгадир топшириқ бериб, мени қамаб қўйишни буюрди. Шаҳар прокурорига қонуний иш қилинишини назоратга олинг, суд қарорисиз бинони бузишга ҳаққингиз йўқ деб тушунтирсам-да, мени ҳеч ким эшитмади. Барча мол-мулким, 750 миллион сўмлик қурилиш материалларим йўқ бўлди”, дейди шикоятчи тадбиркор. 

    Тадбиркорнинг айтишича, у хатти-ҳаракатини қонуний деб билган. 

    Фото: “Дарё”
    “Агар ишим ноқонуний бўлганда, ерни ноқонуний эгаллаб олиб, қурилиш қилганимда шунча огоҳлантиришдан сўнг, ўзим билиб, айбимни тан олиб, бузиб олардим. Ва қилинган харажатимга куймаслик учун ҳам ўзим бузиш ишларини якунлардим. Ҳозир мол-мулким талон-торож қилинди”, дейди мурожаатчи. 
    Фото: Нигора Ҳамидова

    Тадбиркор у қурган бино ноқонуний деб бузилганини, аммо бино атрофи ўралган девор эса ҳамон бузилмаганини айтмоқда.

    “Ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи бузиш ишларини олиб боргач, ҳозирда ер ўша эски ҳолатига қайтди. Ташландиқ, тикан босган ва қаровсиз ҳолатига. Мен қурган бино нотўғри экан, нега бино атрофи ўралган девор ҳамон бузилмаган? Мен қурган бино уларга халал беради-ю, қабристонни ёпиб турувчи, ташландиқ жойларни яшириб турувчи девор керакми? Мен шу ерда фаолият юритиб, атрофни яшил маконга айлантирсам, тартибли савдо қилсам нимаси ёмон? Ҳозир шифохонага кириш эшигининг тагида ноқонуний ёйма савдо авжига чиққан. Шаҳар масъулларига шу керакмиди?”, дейди тадбиркор.

    Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг “Дарё”га билдиришича, бу қурилиш фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган. 

    Фото: Қарши шаҳар ҳокимлиги
    “Тадбиркорга кадастр агентлиги томонидан бино қурилишидан олдин ҳам огоҳлантириш берилган. Қарши шаҳар кадастр агентлиги томонидан жарима ҳам қилинган. Пойдевор буздирилган, лекин тадбиркор қонунни қасддан бузиб яна қурилишни давом эттирган”, дейди ҳоким ҳаракатига изоҳ берган Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари. 
    Фото: Қарши шаҳар ҳокимлиги

    Тадбиркор Нигора Ҳамидова эндиликда тадбиркор сифатида Қарши шаҳрида фаолият юритиб, бирор бир соҳага 100 минг сўм инвестиция тикишга ҳам қўрқиб қолганини, имкони бўлса хорижга чиқиб, тадбиркорлигини давом эттирмоқчилигини баён қилмоқда.

    Фото: Қарши шаҳар ҳокимлиги

    Тадбиркор ҳуқуқини ҳимоя қилаётган адвокат Ойбек Раҳимовнинг маълумот беришича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи судга тақдимнома киритиб, 2024 йил 14 февралдаги баённомага кўра, Нигора Ҳамидова ноқонуний қурилиш олиб борган дея, уни маъмурий жавобгарликка тортишни сўрайди. Бироқ, суд бу тақдимномани қаноатлантиришни рад этади. Мазкур иш бўйича суд давом этмоқда.

    “Дарё” мавзуга қайтади.

    31.07.2024, 23:20   Изоҳ (0)   17884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 31 июлнинг энг муҳим хабарлари 

    31.07.2024, 23:01

    Лаборатория синовлари 8 та озиқ-овқат маҳсулотини амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топди — Рақобат қўмитаси 

    31.07.2024, 22:37

    Жиззахда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди 

    31.07.2024, 21:22

    Олимпиадада 7 ойлик ҳомиласи билан иштирок этаётган аёл, бир-бирини суратга олаётган олмахон ва қушча: ижтимоий тармоқларда нима гап? 

    31.07.2024, 21:01

    Бухорода 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди 

    31.07.2024, 20:56

    Навоий ва Андижонда “валютчиклар” ушланди 

    31.07.2024, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.