• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон илк марта миллий валютада “яшил” мақомига эга суверен халқаро облигацияларни жойлаштирди

    Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

     Маълумот учун: жорий йилнинг 2-4 октябр кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикасининг делегацияси Нью-Йорк, Бостон ва Лондон шаҳарларида 50 дан ортиқ инвесторлар билан учрашувлар ўтказди.

    "Учрашувларда Ўзбекистон президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, яшил иқтисодиётга ўтиш, табиий газ ва электр энергияси нархлари бозорини либераллаштириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда Халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлиш орқали савдони эркинлаштириш сиёсати ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва чора-тадбирлар инвесторлар томонидан юқори баҳоланди", — дейилади вазирлик хабарида.

     Шуни таъкидлаш жоизки, сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади. 

    Фото: Google имагес

     Маълумот учун: яшил облигациялар бўйича келиб тушадиган маблағлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, темир йўл транспорти ва метро транспортини ривожлантириш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш каби яшил лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

     Бунда лойиҳаларни танлаб олиш жараёнига Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожланиш дастури (УНДП) жалб қилинган. Яшил облигациялар дастури бўйича “Sustainalytics” томонидан иккинчи тараф ижобий хулосаси олинган.

     Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги “яшил” облигацияларига бўлган юқори талабни инобатга олиб, 3 йиллик сўмдаги халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаларини (купон тўлови) кутилган 18 фоиздан 16,25 фоизга туширишга муваффақ бўлинди. Мазкур транзакция билан сўндириш муддати жорий йилнинг 23 ноябрь куни бўлган 1,9 трлн. сўм миқдоридаги халқаро облигациялар муддатидан олдин сўндирилди. 

     Маълумот учун: ички молия бозорларида сўнгги ўтказилган аукционда (26-сентябр) 2 йиллик давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкалари 17,57 фоизни ташкил қилган. 

     Иккиламчи бозор котировкалари ҳамда инвесторлар таклифларидан келиб чиқиб, АҚШ долларидаги Ўзбекистон Республикасининг 5 йиллик суверен халқаро облигациялари учун дастлабки фоиз ставкаси 8,50 – 8,625 фоиз оралиғида эълон қилинди. 

     Иккиламчи бозорда Ўзбекистон Республикасининг 2029 йилда сўндириладиган халқаро облигациялари фоиз ставкаси 8,1 фоизга етган. Хусусан, сўнгги бир ҳафтада (27-сентябр – 7,67 фоиз) фоиз ставкалари 0,43 фоизга ошган.

     Буюртмалар китоби 1,7 млрд. долларга етганда, фоиз ставкаларни 8,25-8,375 фоизга туширишга эришилди. 

     Якуний талаб 2 млрд. долларга етгач, 660 млн. доллар миқдоридаги облигациялар 8,125 фоиз ставкада ҳамда 7,85 фоиз купонда чиқарилди. Мазкур купон ставкаси молиявий маслаҳатчилар томонидан тавсия этилиб, халқаро облигацияларни инвесторларга 98,888% нархда сотилишини англатади (яъни мазкур транзакциядан 652,6 млн. доллар маблағ келиб тушади).

     Бугунги кунда жаҳон молия бозорларида фоиз ставкаларининг ошиши кузатилмоқда. Хусусан, 5 йиллик АҚШ Ғазначилик облигациялари фоиз ставкалари 2021 йил июль (сўнгги марта суверен облигациялар чиқарилган давр) ойига нисбатан қарийб 4 фоизга ошиб, 2021 йил июль ойидаги 0,8 фоиздан 4,7 фоизга етди.

     Жаҳон молия бозорларидан фоиз ставкаларининг ошиши, мос равишда, халқаро молия институтларининг имтиёзли фоиз ставкаларининг ҳам кескин ошишига сабаб бўлмоқда. 

     Халқаро кредит бозорларида ишлатиладиган СОФР (олдин ЛIBOР) ставкаси 2021 йил июль ойидан бери 0,17 фоиздан қарийб 5,3 фоизга ошиб, бугунги кунда 5,5 фоизга етди. 

     Шунинг учун, халқаро молия институтлари томонидан жалб қилинаётган имтиёзли кредитлар бўйича фоиз ставкалар ҳам икки йил ичида 1-2 фоиздан бугунги кунга келиб 6,3-7,0 фоизга етди.

    "Жорий бозор шароитлари сабабли бошқа мамлакатлар ҳам олдингига нисбатан юқори фоиз ставкаларида давлат қарзини жалб қилмоқда.

     Яшил облигацияларни жойлаштиришдан тушган келиб тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан ҳисобот халқаро стандартларга мувофиқ шакллантирилади ва эълон қилиб борилади", - дейилади вазирлик хабарида.

    Авеста Investment Group бошқарувчи ҳамкори, мутахассис Карен Срапионов бу Ўзбекистон учун нимани англатиши ва бундан мамлакат қандай фойда олиши ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

    “Ўзбекистон бир оз паузадан сўнг қарз бозорига қайтди ва яхши жойлаштириш туфайли ўзининг юқори кутилган эмитент мақомини тасдиқлади. Хабарда таъкидланганидек, ушбу эмиссиялар аввал чиқарилган сўм эмиссияларидан бирини муддатидан олдин тўлашга йўналтирилган бўлиб, доллар эмиссиясидан тушган маблағлар, катта эҳтимол билан, муомала муддати 2024 йилда якунланадиган дебют эмиссияларидан бирини тўлаш учун йўналтирилади. 

    Халқаро капитал бозорларига кириш мамлакатга ривожланиш учун маблағларни мунтазам равишда қарзга олиш ва мамлакатга пул жалб қилиш имкониятини беради. Бу масалалар яққол кўрсатдики, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, сармоядорлар билан мулоқот ва ҳоказоларда юқори даражани сақлаб турган ҳолда, бундай қарзлар, аслида, мамлакат ичида қолиб, иқтисодиёт ва аҳоли манфаати учун ишлайдиган абадий пулга айланади.

    Ҳар сафар олдинги қарзни тўлаш вақти келганда, у янгиси билан қайта молиялаштирилади ва мамлакат фақат фоизларни тўлайди. Агар иқтисодий ўсиш ва ислоҳотлар яхши кетса, қарз нархи аста-секин камаяди.

    Бу сафар нарх анча юқори бўлиб чиқди, аммо бу бутун жаҳон иқтисодиётидаги шароитлар ўзгарганлиги ва рисксиз ставкалар кўп йиллик энг юқори даражаларга кўтарилганлиги билан боғлиқ. Мен бу масалани ниҳоятда ижобий деб баҳолайман”, — деди Карен Срапионов.

    06.10.2023, 20:26   Изоҳ (0)   4902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвадан Тошкентга учаётган самолётда йўловчи вафот этди

    06.10.2023, 19:13

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашди. Қандай масалалар муҳокама қилинди?

    06.10.2023, 18:51

    Humo тизимида узулишлар кузатилаётгани юзасидан расмий маълумот берилди

    06.10.2023, 18:28

    Қуриган ва қўпориб ташланган юзлаб дарахтлар, ноқонуний қурилишлар: Бош прокуратура “Дендропарк”ни текширишни бошлади

    06.10.2023, 17:39

    Шавкат Мирзиёев Москвада Россия ҳукумати раиси билан музокара ўтказди 

    06.10.2023, 17:32

    Yandex.Gо (Taxi) солиққа тортиладими? Солиқ қўмитаси компанияга қатъий талаблар қўйилганини маълум қилди

    06.10.2023, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.