• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалаларида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиш, шунингдек, ушбу халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан олиб борилаётган музокаралар суръати мамнуният билан қайд этилди.

    Миллий қонунчиликни ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига уйғунлаштириш, жумладан, экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Халқаро савдони тартибга солиш масалаларида ўзбекистонлик мутахассислар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Музокараларни якунлаш ва яқин йилларда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистон нима учун ЖСТга аъзо бўлиши керак?

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди.

    2018 йили мустақил эксперт, ЖСТ масалалари бўйича ҳуқуқшунос Умида Ҳақназар Ўзбекистон жаҳон савдо ташкилотига кириши хусусида фикр билдирган эди.

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда, экспортни ўстириш ва кенгайтиришда, бозор ислоҳотларини давом эттириш барқарорлигини таъминлашда ёрдам бериши мумкин. Техник тартибга солиш, божхона маъмуриятчилиги, хизмат соҳасидаги қонунчилик бўйи­ча институционал ислоҳотлар ишлаб чиқариш, илмий-техник ривож­ланишнинг дунё миқёсидаги жараёнига интеграция­лашув имкониятини тезлаштиради ва осонлаштиради. Бу ишбилармонлик ва рақобат муҳитининг янада яхшиланишига олиб келади. ЖСТга аъзо бўлиш алоҳида корхоналарга берилган ҳаммага бир хил бўлмаган имтиёз ва тартибларни бекор қилишни, коррупция даражасини камайтиришни англатади. Хусусий сектор ҳаққоний қоидалар бўйича ривожланади”, деган эди у.

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

    Фото: Freeпиcк

    2023 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказганди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.

    2024 йилнинг февралида Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилиши айтилган эди. Май ойи охирида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан ишчи гуруҳнинг Женевада бўлиб ўтган саккизинчи йиғилишида мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиш учун зарур ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳолаганди.

    Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилган эди. Унда ЖСТнинг кўмаги билан Ўзбекистонда Савдо сиёсати бўйича компетенсия марказини ташкил этиш таклиф этилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни” конференцияси доирасида ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашганди. Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши давлат раҳбари учун ўта муҳим устувор масала эканига алоҳида эътибор қаратилган.

    ЖСТнинг еттинчи бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ташкилотга аъзолик ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эди:

    ЖСТга аъзо бўлишнинг кўплаб афзалликлари бор. Мамлакат қилиши керак бўлган нарса – бор имкониятлардан фойдаланиш. Ташкилот аъзолари дунё савдосининг 98 фоизини қамраб олади ва сиз унга аъзо бўлиш орқали бошқалар билан ишлаш имкониятига эга бўласиз. ЖСТга аъзолик Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига жаҳон бозорига чиқиб, рақобатбардошликни ошириш имкониятларини беради. Ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар юқорироқ иқтисодий ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.
    Сўнгги ўн йилликларда ЖСТга қўшилган мамлакатларда иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. 2024 йил май ойида Женевада ЖСТ аъзоларини қизиқтирган асосий масалалар бўйича муваффақиятли музокаралар ўтказилди.

    5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида ўтказилган юқори даражадаги конференция президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлганини қайд этди.

    Аввалроқ “Дарё” Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) янада чуқурроқ интеграциялашуви ва Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатлари мураккаб дилеммани келтириб чиқараётгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

    Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 9-йиғилиши 2024 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди.

    13.11.2024, 18:22   Изоҳ (0)   2464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#ЖСТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 19 февралнинг энг муҳим хабарлари

    19.02.2024, 22:15

    ЖСТ билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ишга туширилади

    26.02.2024, 21:40

    Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини ратификация қилди

    28.02.2024, 18:45

    Ўзбекистонда Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилади

    30.03.2024, 10:00

    “Ўзэнергосотиш” билан UzGasTrade’нинг газ ва электроэнергия ташқи савдоси бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

    04.06.2024, 10:21

    Ўзбекистонда Савдо сиёсати бўйича компетенция маркази ташкил этилиши мумкин

    05.06.2024, 18:37

    “Хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши 85 фоизга етказилади” — Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги режалари айтилди

    07.06.2024, 10:58

    Ўзбекистонда патентланган объектлардан ноқонуний фойдаланиш қисқартирилади

    08.06.2024, 14:19

    “Ўзбекистон рақобатдан қўрқмаслиги керак” — ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала

    11.06.2024, 14:49

    АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

    13.06.2024, 14:20

    “АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш истагини қўллаб-қувватлайди” — АҚШ савдо вакили Кетрин Тай

    14.06.2024, 22:45

    “Дарё” дайжести: 13 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    13.09.2024, 23:05

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди 

    11.11.2024, 23:55

    Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим конференциясида қандай муаммоларга тўхталади? Шерзод Асадов жавоб берди 

    12.11.2024, 15:33

    Иқлим туфайли йўқотишларни баҳолаш маркази, инновацион агросаноат хаб: Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида қандай ташаббусларни илгари су...

    12.11.2024, 17:45

    Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди

    12.11.2024, 18:07

    Ўзбекистон—Финляндия ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш дастури тайёрланади

    12.11.2024, 18:59

    Ўзбекистон—Черногория ҳукуматлараро комиссия тузилиши режалаштирилмоқда

    12.11.2024, 19:28

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказди

    12.11.2024, 20:44

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим саммити доирасида халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди 

    12.11.2024, 21:55

    Трамп янги муддатни ноқонуний мигрантларга қарши чоралар билан бошлайди — ОАВ 

    13.11.2024, 00:25

    Президентнинг Бокудаги иқлим саммитида иштироки, фаоллик даражаси пасайган уй-жой бозори, Фарғонада пора олаётганда ушланган коррупцияга қарши курашувчи мансабдор:...

    12.11.2024, 23:05

    Илон Маск Трампнинг бўлажак администрациясида иш бошлайди

    13.11.2024, 08:50

    Пентагон Украинага ажратиш учун қанча пул қолганини ошкор қилди

    13.11.2024, 10:00

    “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган органлар рўйхати эълон қилинди

    13.11.2024, 10:45

    Трамп телебошловчига АҚШ мудофаа вазири бўлишни таклиф қилди

    13.11.2024, 12:20

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт берди

    13.11.2024, 13:31

    “Исроил, албатта, Туркияга ҳужум қилиши мумкин” — Туркия мудофаа вазири

    13.11.2024, 15:13

    Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев учрашув ўтказди

    13.11.2024, 14:36
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.