• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп телебошловчига АҚШ мудофаа вазири бўлишни таклиф қилди

    АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мудофаа вазири лавозимига Fox News телеканали бошловчиси Пит Ҳегсет номзодини илгари сурди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Фото: Reuters
    Пит бутун умри давомида қўшинлар учун ҳам, мамлакат учун ҳам жангчи бўлган. Пит қаттиққўл, ақлли ва “Америка биринчи ўринда” тамойилига чинакамига амал қилади. Пит бошқарувда бўлганида, Американинг душманлари огоҳ бўлишсин — армиямиз янада буюк бўлади ва Америка ҳеч қачон орқага қайтмайди, деди Трамп.

    Ҳегсет армияда катта хизмат тажрибасига эга бўлиб, Афғонистон ва Ироқда хизмат қилган. Бундан ташқари, у бир неча йил давомида Трампнинг президентлик даврида ҳам, ундан кейинги пайтда ҳам норасмий маслаҳатчиси вазифасини бажарган. Таъкидланишича, Пентагон амалдорлари Трампнинг мудофаа вазири лавозимига эҳтимолий номзодлар қаторида Ҳегсетнинг исмини тилга олмаган. Вазирликдаги манбалар танловдан лол қолганини билдирган.

    Бироқ, Ҳегсет орқали Трамп ўзининг биринчи муддати давомида кўпинча мураккаб муносабатларга эга бўлган вазирликни бошқарадиган содиқ шахсни топиши мумкин.

    Трамп биринчи президентлик даврида мудофаа вазири Жеймс Меттис билан адоватда бўлган. У Трамп Америка қўшинларини Суриядан зудлик билан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин норозилик белгиси сифатида истеъфога чиққанди. Трампнинг бошқа мудофаа вазири Марк Эспер сайловдан бир неча ҳафта олдин янги Трамп маъмурияти таҳдиди ҳақида очиқчасига огоҳлантирган, дейилади хабарда.

    Трампнинг давридаги яна бир мудофаа вазири Марк Эспер сайловдан кейин янги администрация хавфи ҳақида очиқчасига огоҳлантирганди. Ҳегсет 44 ёшда, у АҚШ Миллий гвардияси фахрийсидир. 2014 йилдан бери Fox телеканалида ишлаган, 2017 йилдан бошлаб эса Fox & Friends Weekend кўрсатувига бошловчилик қилган. Унинг канал билан тузилган шартномаси фақат кеча тугагани таъкидланмоқда.

    Трамп бошчилигида янги администрация

    Миллиардерлар Илон Маск ва Вивек Рамасвами Дональд Трамп даврида ҳукумат самарадорлигига эришиш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилади. Департамент DOGE деб номланади. У Маск тарафдор бўлган Dogecoin криптовалютасига ишора қилади. 

    Фото: Илон Маск ва Вивек Рамасвами
    Биргаликда бу икки ажойиб америкалик менинг маъмуриятим учун давлат бюрократиясини демонтаж қилиш, ортиқча қоидаларни, керакциз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш йўлини очиб беради, деган Трамп.

    Келиб чиқиши яҳудий бўлган америкалик инвестор Стивен Виткофф АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили бўлади. У 1997 йилда асос солган инвестиция ва кўчмас мулк компанияси Witkoff’ни бошқаради. Бундан ташқари, у Ню-Ёркдаги кўчмас мулк кенгаши ижроия қўмитасида ишлаган. Эндиликда Трампнинг администрациясида фаолият юритади. 

    Оқ уй аппаратига тарихда илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

    Трампнинг сайловолди кампаниясига раҳбарлик қилган Сюзи Уайлс инаугурациядан кейин Оқ уй аппаратини бошқаради. Уайлс аппарат раҳбари лавозимини эгаллашдан олдин маълум шартларни қўйгани айтилмоқда. Жумладан, энг муҳими президент билан Овал кабинетда кимлар алоқа қила олиши устидан кучлироқ назорат ўрнатиш.

    Фото: Сюзи Уайлс / AP Photo 
    Сюзи Уайлс Америка тарихидаги энг йирик сиёсий ғалабалардан бирига эришишимга кўмаклашди ва 2016 ҳамда 2020 йиллардаги муваффақиятли сайлов кампанияларимнинг ажралмас қисми бўлди. У кучли, ақлли, инновацион шахс бўлиб, у ҳамманинг ҳурмат ва эътиборига сазовордир. Сюзи Американи яна буюк қилиш учун тинмай меҳнат қилишни давом эттиради. Унинг Қўшма Штатлар тарихидаги биринчи аёл аппарат раҳбари бўлиши Сюзи учун муносиб шарафдир. У мамлакатимизни ўзи билан фахрланишга ундашига шубҳа йўқ, дея таърифлаган Трамп.
    АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришади. У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берганди, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган.
    13.11.2024, 12:20   Изоҳ (0)   6079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШдаги сайловлар#Трамп администрацияси#Пентагон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.