• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши 85 фоизга етказилади” — Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги режалари айтилди

    Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) раҳбари, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси расмийлари иштирок этди.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Тадбир аввалида Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, ЖСТга аъзо бўлиш савдо эркинлиги ва иқтисодиёт ўсишга катта туртки беришини айтди.

    Саида Мирзиёева
    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
    “Охирги 14 ойда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича учта ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. Ҳозиргача 14 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Бу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни осон эмас. Унга ҳеч бир мамлакат ҳақиқий ўзгаришлар қилмасдан киролмайди. Бир неча кун олдин президент Шавкат Мирзиёев қатор давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилувчи фармонни имзоладилар. Ушбу узоқ муддатли муаммо кўплаб давлат корхоналарига бозор иқтисодиётига ўтиш имконини бермади ва пировардида хусусий сектор учун тенг имкониятларни чеклаб келди”, — деди президент ёрдамчиси.

    Анжуманда Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлиш ниятида экани эслатиб ўтилди. Тадбирда Тошкентга ташриф буюрган ЖСТ бош директори Нгози Оконжо–Ивеала ҳам иштирок этиб, бундай йирик савдо ташкилотига аъзолик сиёсий иродасиз амалга ошмаслигини айтди.

    Нгози Оконжо–Ивеала
    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
    “Ҳеч бир давлат ЖСТга аъзоликни сиёсий иродасиз амалга ошира олмаган. Мен Ўзбекистон ҳукуматида кучли сиёсий иродани кўриб турибман. Тошкентга ташрифим чоғида мамлакат қонунчилигини ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди. Бу муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади. Айтмоқчиманки, республиканинг бизнинг ташкилотга қўшилиш жараёни тўғри йўналишда кетмоқда”, — деди Нгози Оконжо–Ивеала.

    Анжуманда бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ЖСТга қўшилиш йўлида қатор соҳаларда ўзгаришлар амалга оширилаётганини айтди.

    “Ҳукумат учун ЖСТга аъзо бўлиш устувор масала. Ҳозирда божхона, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳаларида ўзгаришлар қилинмоқда. Шунингдек, импорт лицензияси, ошкоралик, савдо режимини либераллаштириш, солиқлар ва бошқа йўналишларга доир 26 та ҳужжат таржима қилиниб, ўзимизнинг тизимга киритяпмиз. Давлат улуши бор корхоналарни хусусийлаштириш бўйича 4 та қонун ишлаб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, озиқ–овқат масаласида ҳам миллий қонунчиликни янгилаяпмиз”, — деди ҳукумат расмийси.
    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Конференцияда президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломов 2030 йилгача Ўзбекистонда эришилиши кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

    “Келгуси 7 йил ичида мамлакатда давлат корхоналари сонини 6 баробарга қисқартирилиб, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши 85 фоизга етказиш режалаштирилган. 2030 йилгача республикада камбағаллик даражасини 7 фоизгача пасайтириш кўзда тутилган. Мазкур муддат мобайнида экспорт улушини 45 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бунда тайёр маҳсулот улуши камида 3 баробарга оширилади. 2030 йилгача мамлакатдаги қайта тикланувчи энергия манбалари жами ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 40 фоизига етиши кутилмоқда”, —деди президент маслаҳатчиси.
    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Анжуман доирасида панел сессиялари бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқотларда миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш, эркин савдога йўл очиш, озиқ–овқат хавфсизлиги ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

    07.06.2024, 10:58   Изоҳ (0)   5493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ноқонуний иш учун пул олган солиқчилар ушланди (видео)

    07.06.2024, 10:38

    Ўзбекистонда 8 июнь куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    07.06.2024, 10:09

    Қорақалпоғистонда Cobalt пастликка ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

    07.06.2024, 09:49

    Тошкентнинг учта тумани ҳудудида электр, иккитасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    07.06.2024, 09:33

    Тошкентда BMW'да дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди

    07.06.2024, 09:19

    Шавкат Мирзиёев Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмаси билан танишди

    07.06.2024, 08:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.