Исроил Ғазо сектори марказидаги Нусейрат қочқинлар лагерига зарба берди. Оқибатда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Маълум қилинишича, лагердаги баъзи уйлар ва бинолар ўққа тутилган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шайх Алининг оила аъзоларидир. Шунингдек, 84 киши, асосан аёллар, болалар ва кексалар жароҳатлангани айтилмоқда. Гувоҳлар ҳужум катта вайронагарчиликларга олиб келганини таъкидлаган. Вайроналар остидан одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Исроил нишонига фуқаролар, шу жумладан мажбурий кўчирилганлар ҳам тушган. Ҳужумга учраган биноларда тинч аҳоли, асосан аёллар, болалар, кексалар ва кўчирилган шахслар яшаган.
Янги жиноят Исроилнинг шифохоналарни ишдан чиқариш ва дори-дармон, тиббий буюмлар олиб кирилишига тўсқинлик қилиш, шунингдек, Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизимини бузиш мақсадида давом этаётган ҳужумлари билан бир вақтда содир бўлди, дейилади хабарда.
Ғазо ҳукумати барча мамлакатларни “қочоқлар, тинч аҳоли, болалар ва аёлларнинг бу даҳшатли ҳамда шафқатсиз қотилликларини қоралашга” чақирди.
Ғазо секторида “этник тозалаш”ни давом эттириш учун жавобгарлик Исроил, АҚШ ва “геноцид”да иштирок этаётган давлатлар зиммасида, дея маълум қилди сектор ҳукумати.
Изоҳ (0)