Исроил кучлари 25 май куни Ғазо шимолидаги мактабга ҳужум уюштириши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Фаластиннинг WAFA агентлиги ҳужумни тасдиқлаган. Исроилликлар Ғазо шимолидаги Ас-Сафтавий маҳалласидаги мактабга зарба бергани айтилган.
Ҳужумда 10 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Яраланганлар сони 17 нафарга етган. Улардан 5 нафари ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.
Манбага кўра, Исроил ҳарбийлари Жабалия қочқинлар лагери жанубидаги маҳаллаларга ҳам ҳаво ҳужуми уюштирган. Турар жой бинолари ва муассасалар нишонга олинган.
WAFA агентлиги Жабалиядан фаластинликлар оммавий кўча бошлаганини ёзган. Исроил авиацияси огоҳлантириш сигналлари чалиб, фаластинликларни қочишга чақирган.
Исроил вайрон қилган мактабда қидирувлар давом этмоқда. Қурбонлар шахси ҳақидаги маълумот ҳали ошкор қилинмаган.
Изоҳ (0)