Россия таркибида келажакда янги ҳудудлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев хабар берди.
Медведевнинг баёноти “Ягона Россия” партияси қурултойида янграган. У Украинага тегишли бўлган Донецк, Луганск, Запорожье ҳамда Херсон вилоятлари кенг кўламли босқин пайтида Россия томонидан босиб олинганига ишора қилиб, бу давом этиши мумкинлигини айтган.
Медведев “янги ҳудудларни” Россия таркибига киритишда шундай “интеграция” тажрибасидан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаган. Бироқ қайси ҳудудлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
Бу ҳудудларнинг (Украинанинг босиб олинган ерлари) салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқарилиши керак. Биз бу билан халқ дастури доирасида шуғулланамиз. Унга “Янги ҳудудларни ривожлантириш” бўлими киритилган. Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин. Ахир бу эҳтимолдан холи эмас, деган Медведев.
Медведевнинг ҳудудий даъволари
Июнь ойида у Украинани ўз ичига олган Россия харитасини намойиш қилганди. Россия байроғи шарқдан бошланиб, ғарбий чегараларни, шу жумладан, Украинанинг бутун ҳудудини ҳам қамраб олган.
Изоҳ (0)