Украинадаги уруш НАТОга аъзо давлатлар иштирокидаги минтақавий қарама-қаршиликка айланса, Россия тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Норвегия разведкаси маълумот берди.
Разведканинг таъкидлашича, Россия томони мамлакатнинг мавжудлиги “таҳдид остида” бўлгани сабабли бундай қуроллардан фойдаланишга қодир. Разведка Россиянинг ядровий доктринаси қисман Москва қачон ва қандай қилиб оммавий қирғин қуролини қўллаши мумкинлиги учун асослигини билдирди. Доктринада агар оммавий қирғин қуроли Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши қўлланилса ёки Россия давлатининг мавжудлигига таҳдид солса, Россия ҳукумати ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги келтириб ўтилади.
“Кремл онгли равишда Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақида ноаниқлик яратади. Агар можаро НАТО иштирокидаги минтақавий урушга айланса, Россия уруш мамлакат мавжудлигига таҳдид солади, деган баҳона билан ядро қуролидан фойдаланиши мумкин”, — дейди Норвегия разведкаси.
Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкин бўлган тўртта ҳолат:
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакат қуйидаги тўртта ҳолатда ядро қуролдан фойдаланиши мумкинлигини айтганди:
- Россияга қарши ракета ҳужуми амалга оширилса;
- мамлакат ёки унинг иттифоқчиларига қарши ҳар қандай ядровий қуролдан фойдаланилса;
- муҳим инфратузилмага ҳужум қилинса, бунинг оқибатида Россиянинг ядровий қуроли носозликка учраса;
- таҳдид остида бўлган Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши тажовузкорлик ҳаракати бўлганда.
Изоҳ (0)