• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ва Грузия ўртасидаги “беш кунлик уруш”га 16 йил тўлди. Жанубий Осетия можаросига оид асосий саволлар

    Бундан 16 йил олдин, 2008 йил 8 август куни шундоқ ҳам кескин тус олган грузин-осетин можароси янада алангаланди. Грузия қуролли кучлари Схинвалини ўққа тутиб, шаҳарни штурм билан эгаллашга уринди. Бу вақтда Схинвалига Россия қўшинлари жойлаштирилган эди: мамлакат президенти Дмитрий Медведев тинчликни таъминлаш бўйича операция ўтказилишини эълон қилди ва республикага Россия бўлинмаларини юборди. Шундан сўнг Грузия президенти Михаил Саакашвили Жанубий Осетияда “конституциявий тартибни” ўрнатишга киришди.

    Грузин Горининг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган қариндоши жасади узра йиғламоқда, Тбилиси, 9 август
    Фото: Reuters

    Грузин-осетин можароси тарихи

    Жанубий Осетия 1988—1989 йилларда Грузия ССРда юз берган норозилик намойишлари фонида мустақилликка эришишга интила бошлади. Тбилиси кўчалари “Грузия грузинлар учун” шиори ёзилган плакатларни кўтарган ёшларга тўлиб кетди, улар Абхазия, Жанубий Осетия ва Аждария мухториятларини тугатиш ҳамда уларнинг таълим тизимини грузин тилига тўлиқ ўтказишни талаб қиларди. Намойиш етакчиларидан бири Звиад Гамсахурдия эди.

    1989 йил 18 март куни Лихни қишлоғида ўтказилган 30 минг кишилик митингда абхазлар совет ҳукуматидан Абхазияни Грузиядан ажратишни талаб қилади. Бунга қадар сепаратистик кайфиятини намойиш этмаган Жанубий Осетия ҳам унинг ортидан эргашади. Автономия тўғридан тўғри иттифоқ бошқаруви остига ўтишни сўрайди.

    1990 йилда Грузия ССРда Звиад Гамсахурдиянинг “Айлана стол — озод Грузия” партияси ғалаба қозонади. Унинг сиёсий йўналиши СССРдан ажралиб чиқишга қаратилган эди. Шу йилнинг ўзида Жанубий Осетия суверенитет тўғрисидаги декларацияни қабул қилади ва совет ҳукуматидан мустақиллигини тан олишни талаб қилади, натижада бу Грузия томони билан тўқнашувларни юзага келтиради.

    Звиад Гамсахурдиянинг сиёсати тезда кучсизланиб, у ҳокимиятдан четлатилади, унинг ўрнини эгаллаган Эдуард Шеварнадзе эса грузин-осетин-абхаз масаласини куч билан ҳал этишга киришади. Жанубий Осетияда жанговар ҳаракатлар 1992 йилда Россия босими остида якунланади, баҳсли ҳудудга тинчликпарвар кучлар киритилади. Ўшанда республикада мустақиллик ва келажакда Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилади.

    Бу тўлақонли уруш эдими? Ким ким билан уришган эди?

    Россияда 2008 йил август воқеаларини “Жанубий Осетия билан қуролли можаро” деб аташади. Ғарбда эса бунга Россия—Грузия уруши дея таъриф берилади. Жанговар ҳаракатларнинг актив фазаси беш кунгина давом этганига қарамай, бу Европа қитъасида XXI асрда содир бўлган биринчи уруш ҳисобланади.

    Фото: Meduza

    Жанговар ҳаракатларда бир томондан Грузия қуролли кучлари иштирок этган бўлса, иккинчи томондан — тан олинмаган Жанубий Осетия ва Абхазия республикалари ҳудудларига жойлаштирилган Россия қўшинлари ўрин олди. СССР вақтида ушбу республикалар Грузия таркибига автоном вилоят сифатида киритилган эди, Совет Иттифоқи парчалангач эса янги грузин давлатидан ажраб чиқишга уринди. Мустақиллик учун кечган уруш даврида Россия сепаратистларни қўллаб-қувватлади; натижада иккала можаро ҳам “музлатилди”: Грузия ўзиники деб ҳисоблаган Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларига халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилди. Ҳарбий контингент таркибидан Жанубий Осетия, Абхазия, Россия ва Грузия ҳарбийлари ўрин олди.

    Можаро 15 йилга “музлатилган” бўлса, нима учун кутилмаганда уруш бошланди?

    Грузия ва Жанубий Осетия ўртасидаги можаро 2004 йилда, ҳокимият тепасига Михаил Саакашвили келганидан кейин янги босқичга чиқди. Мамлакат президентига айланган Саакашвили тан олинмаган республикаларни Грузия таркибига қўшиш шарти орқали можарони ҳал этишга уринди, Жанубий Осетия раҳбарияти эса буни рад этди. 2004 йил августида чегарада қуролли тўқнашув юз берди, 2006 ва 2007 йилларда Грузиянинг Абхазия ва Жанубий Осетияни бўйсундиришга бўлган уринишлари янги инқирозларни юзага келтирди. 2008 йилда тан олинмаган республикалар раҳбарлари Россияга расман мурожаат қилиб, кўплаб Ғарб давлатлари Косово мустақиллигини тан олганини билдирди ва ўзларининг ҳам мустақил эканини тан олишларини сўради.

    Россия президенти Дмитрий Медведев грузиялик ҳамкасби Михаил Саакашвили билан бирга, 2008 йил 6 июнь
    Фото: Reuters

    Бир вақтнинг ўзида 2004 йилдан бошлаб Россия—Грузия муносабатлари ёмонлаша бошлади — бунга биринчи навбатда Саакашвилининг Грузияни НАТОга аъзо қилиш режаси сабаб бўлди; Россия Грузия хорижлик тинчликпарвар кучлар ёрдамида Жанубий Осетия ва Абхазия устидан назоратни ўрнатиши мумкинлигидан хавотирга туша бошлади.

    2006 йилдан бошлаб Россия ОАВ Грузиянинг тан олинмаган республикаларни эгаллаш режаси ҳақида бонг уришга киришди, 2007 йил бошида эса Россия Қуролли кучлар бош штаби Грузия босқинига қарши чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. 2008 йил апрелида Россия Абхазияга қўшимча қўшин юборди, шунингдек, Грузияни тан олинмаган республикалар ҳукуматлари билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатишда айблаб, дипломатик муносабатларни уза бошлади (ўзи 2000 йиллар бошидан Абхазия ва Жанубий Осетиянинг кўплаб фуқаролари Россия паспортини олиши мумкин эди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу имкониятдан Абхазиянинг 80 фоиз, Жанубий Осетиянинг эса 90 фоиз аҳолиси фойдаланган).

    Ким биринчи бошлади?

    Можарога тааллуқли энг мураккаб саволлардан бири. Ҳарбий ҳаракатлар расман 2008 йил 8 август куни Грузия қўшинлари Жанубий Осетия пойтахти Схинвалини ўққа тутишидан бошланди. Аммо қуролли тўқнашувлар ҳамда Грузия ва Жанубий Осетия чегарасидаги можаролар камида июль охирларидан бошланган эди, хусусан, Жанубий Осетия томонидан грузин қишлоқларига артиллериядан ўт очилди. Грузия буни 1992 йилда имзоланган ярашув битимларини бузиш деб баҳолади. Шу билан бирга, Грузия томонидан ҳам ўт очилди; ҳар икки томон ҳам ярашувни бузишда бир-бирини айблайди.

    Россия Грузияда “тинчлик ўрнатиш операцияни”ни эълон қилиб, 8 август куни можарога қўшилади — айримлар рус қўшинлари Жанубий Осетияга 7 август куни кирганини таъкидлайди, яъни улар Схинвали ўққа тутилишидан олдин чегарани кесиб ўтган.

    Россия қўшинлари нима учун Грузияга бостириб борди?

    Жанубий Осетия ва Грузия ўртасидаги тинчликпарвар кучларнинг чегара зонаси, 2008 йил 5 апрель
    Фото: “РИА Новости”

    Операциянинг расмий мақсади “тинчликпарвар кучлар ҳамда фуқароларнинг тинчлигини таъминлаш” эди. Операцияни бошлашга грузин қўшинларининг ҳаракати оқибатида рус тинчликпарвар кучлари, шунингдек, Россия фуқаролари жабрлангани сабаб бўлган (кейинчалик Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Грузия минтақада инқирозни юзага келтириб, минглаб рус фуқароларини ўз уйларини ташлаб кетишга мажбурлаганини айтган). 8 ва 9 август кунлари Россия қуролли кучлари артиллерия ва авиация ҳамроҳлигида Жанубий Осетия ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб, Грузияга зарбалар бера бошлайди. 9 август куни Севастополдан Қора денгизга Россия ҳарбий-денгиз кучларига қарашли кемалар чиқади.

    11 август куни Россия қўшинлари Абхазия ва Жанубий Осетия томонидан Грузия ичига бостириб киради. Россиялик ҳарбийлар бир нечта грузин аҳоли пунктларини, жумладан, Поти ва Гори портларини эгаллайди. Эртаси куни Россия президенти Дмитрий Медведев ҳарбий операция якунланганини, душман тарафнинг қуролли кучлари ишғол этилгани, тинчликпарвар кучлар ва аҳолининг хавфсизлиги таъминлангани, босқинчи эса “жазоланиб, катта йўқотишларга учраганини” эълон қилади. Шу билан бирга, Россия қўшинларининг ҳаракати, ўққа тутишлар ва авиазарбалар 12 август охирига қадар давом этади.

    Нима учун Тбилиси эгалланмади?

    Бу ҳолатда халқаро ҳамжамият Россиянинг ҳаракатини тўлиқ қораларди. Можаро бошланиши билан халқаро ҳамжамият уришаётган томонларни яраштиришга уринди, хусусан, Москвага ўша вақтда Европа Кенгаши раиси бўлган Николя Саркози учиб келди. Саркози Москвага ярашув режасини тақдим этди, унга кўра, ўт очиш тўхтатилиши, Россия ва Грузия қўшинлари чақириб олиниши, шунингдек, Абхазия ва Жанубий Осетия учун халқаро хавфсизлик кафолати яратилиши керак эди. Режа Медведев томонидан маъқулланади, аммо фақат 16 августдагина имзоланади — бу вақтга келиб ҳужжатга тан олинмаган республикалар ва Грузия раҳбарлари ўз имзоларини қўйиб бўлганди.  

    Россия артиллерияси грузин позицияларни ўққа тутмоқда, 2008 йил 9 август
    Фото: Reuters

    Шунингдек, версиялардан бирига кўра, Россия ярашув шартларини АҚШ босими остида қабул қилган — президент Жорж Буш Тбилисига давлат котиби Кондолиза Райсни юборган, Пентагон эса Грузияга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича операцияни бошлаган. Натижада Америка самолётлари ва ҳарбий кемалари Грузия томон йўл олганди.

    Россия ғалаба қозондими?

    Сон жиҳатдан рақиб томондан бир неча баробар кўп бўлган Россия қуролли кучлари Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларидан грузин ҳарбийларини осонликча қувиб чиқарди. Бундан ташқари, Россия бир нечта мақсадларига эришди: ўзининг халқаро майдондаги позициясига деярли зарар етказмаган ҳолда қисқа вақт ичида Грузияда назорат ўрнатди, шунингдек, мамлакатнинг НАТОга аъзолигини номаълум муддатга кечиктирди.

    Россия учун дипломатик оқибатлар Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан “музлатилишлар” вақтинча — 2009 йилнинг кузигача давом этди.

    Фото: “ТАСС”

    Уруш Россия армияси техник жиҳатдан ёмон таъминланганини ошкор қилдими?

    Можаро давомида ҳарбийларнинг коммуникацион воситалар билан жуда ёмон жиҳозлангани маълум бўлди. “Комсомолка” махсус мухбири Александр Кос шундай эслайди: 58-армия қўмондони генерал Анатолий Хрулёв бир сафар қўшинлар билан алоқа ўрнатиш учун ундан таҳририятнинг сунъий йўлдош орқали ишлайдиган телефонини сўраб турган. Бундан ташқари, жанговар ҳаракатлар зонасида Американинг GPS тизими ўчириб қўйилган ва ҳарбийлар навигациясиз қолиб кетган — маҳаллий GLONASS тизими эса 2010 йилга келибгина яратилади. Коммуникациядаги муаммолар сабаб кўп марта ўзлариникига қарата ўт очишга тўғри келган (айрим маълумотларга кўра, можаро юз берган кунларда йўқотилган олтита Россия самолётининг учтаси рус ва Жанубий Осетия ҳарбийлари томонидан уриб туширилган).

    2008 йил октябрда Россия мудофаа вазирининг қуролланиш бўйича ўринбосари Владимир Поповкин август воқеалари қўмондонликни “бугунги қуролли кучлар ҳолатини қайта кўриб чиқишга” ундаганини маълум қилади. 14 октябрь куни Россия қуролли кучларида кенг кўламли ислоҳотлар бошланади.

    Ғарб нима учун аввалига Россияни қоралади, кейин эса уни айбсиз деб топди?

    Ростдан ҳам халқаро ҳамжамият аввалига Грузия томонида бўлган — Михаил Саакашвили шаффоф сиёсатчи сифатида танилган, АҚШ ва Европада машҳур эди. Буни яхши тушунган Россия ҳукумати ҳарбий операция билан бир вақтда медиада ҳам кампания бошлайди — хусусан, Россия қўшинларига журналистлар ҳамроҳлик қилади, ҳарбий қўмондонлик матбуотга интервьюлар ва изоҳлар беришни бошлайди. Айрим маълумотларга кўра, ахборот урушини таъминлаш учун Кремль катта  маблағ сарфлайди, аммо якунда медиа кампания ютқазади: жаҳон ОАВ урушда Россияни босқинчи сифатида ёза бошлайди.

    2008 йил декабрда Европа Иттифоқи ҳузурида можарога олиб келган ҳолатни тергов қилиш бўйича мустақил комиссия тузилади. 2009 йил сентябрда комиссия якуний ҳисоботни эълон қилади, унда ҳарбий ҳаракатлар бошланишида жавобгарлик Грузия зиммасида экани билдирилади. Аммо Россия ҳам охирги ойларда “кўп сонли провокацион актларни” амалга оширгани қайд этилади.

    Николя Саркози ва Дмитрий Медведев Жанубий Осетиядаги можарони ҳал этишга бағишланган матбуот анжуманида, 2008 йил 12 август
    Фото: “РИА Новости”

    Саакашвили АҚШ ёрдамига умид қилганмиди?

    Ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Михаил Саакашвили АҚШ қўллаб-қувватловига ишонгани ҳақидаги версия жаҳон матбуотида кенг муҳокама қилинади. Хусусан, ўша вақтдаги Россия бош вазири Владимир Путин 2008 йил август охирида Жанубий Осетиядаги уруш америкалик республикачиларга керак бўлгани, бу орқали улар президентликка номзод Жон Маккейннинг рейтингини кўтармоқчи эканини маълум қилди.

    Американинг етакчи ОАВлари (улар орасида Неwсweek ва The New York Times ҳам) кўплаб манбаларига таяниб, АҚШ ҳукумати ҳарбий операция ўтказиш бўйича келишувга эришгани ҳақида бирор исбот йўқлиги ҳақида ёза бошлайди. Аксинча, америкалик амалдорлар Саакашвилига можарога аралашмасликни маслаҳат берган. Шу билан бирга, Саакашвили ҳарбий ҳаракатлар бошланса, АҚШ ёрдам беришига ишонган бўлиши истисно этилмайди — The New York Times муаллифларига кўра, Грузия президенти америкалик сиёсатчиларнинг баёнотини нотўғри тушунган бўлиши мумкин.

    Схинвали аҳолиси янгиликларни томоша қилмоқда, 2008 йил 13 август
    Фото: “РИА Новости”

    Уруш оқибатида Абхазия ва Жанубий Осетия нимани ютди?

    2008 йил воқеалари ҳар икки республика ҳаётига жиддий таъсир кўрсатди. Можаро зонасида қолиб кетган ўн минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Қисман тан олинган ҳар икки давлатнинг ҳам иқтисодиёти Россияга қараб қолди, чунки урушдан кейин Грузия билан барча алоқалар узилди.

    Уруш тугаганидан кўп ўтмай, 2008 йил 26 август куни Россия Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат сифатида расман тан олди — Дмитрий Медведев буни Россия парламентининг ҳар икки палатасига мурожаатида эълон қилди. Шундан буён республикалар мустақиллигини яна бир нечта давлат тан олди: Никарагуа, Венесуэла, Науру ва Сурия. Аммо Абхазия ва Жанубий Осетия фуқаролари ўз республикаларининг паспортлари билан юқорида номи келтирилган давлатлардан бошқа бирортасига бора олмайди.

    08.08.2024, 15:59   Изоҳ (0)   13795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳақиқат ёки гулхан: бидъатчига айланган Галилео Галилей тақдири

    16.06.2024, 11:44

    Ғаройиб Клементина: Уинстон Черчиллнинг рафиқаси қандай қилиб Англияни, оиласи ва бош вазирни қутқарган эди?

    14.07.2024, 11:31

    “Мижоз доимо ҳақ” шиорини ўзига қўлланма қилиб олган даҳо ҳайкалтарош — Микеланжелонинг ҳаёт йўли

    28.07.2024, 18:10

    Япониянинг икки ҳудудида 7 балли зилзила рўй берди

    08.08.2024, 15:32

    “Ўзингизни тутишни ўрганинг” — Хитой Олимпия ўйинлари мухлисларига танбеҳ берди

    08.08.2024, 14:03

    Россия Курскни ҳимоя қилиш учун Африкадан “Вагнер”ни олиб келмоқда 

    08.08.2024, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.