• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкент ҳокими бюджетдан ажратилган 100 млд сўмга оид қарорни шахсга доир маълумотлар важи билан яширгани аниқланди

    Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов 2024 йилнинг 10 октябрь куни 709-14-0-Қ/24 сонли қарорни қабул қилиб, яшириб қўйган. Яширилган ҳужжатга “ушбу ҳужжат шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширинган”лиги ҳақида изоҳ ёзилган. Бу эса қонунчиликка зид ҳисобланади.

    Скриншот: “E-қарор” платформаси

    Боиси қарор “Маблағ ажратиш тўғрисида” бўлиб, ушбу ҳужжат билан республика бюджетидан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти харажатлари учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган 100 миллиард сўм мавжуд қарздорликлар ва кутилаётган харажатларни қоплаш назарда тутилган.

    Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисидаги қарори асос қилиб кўрсатилган. Қарорнинг 7-бандида Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китоблар асосида ҳар йили Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш учун зарур субсидия маблағлари назарда тутилган.

    Скриншот: “E-қарор” платформаси

    Қарор ижросини таъминлаш мақсадида октябрь ойида Яккасарой, Шайхонтоҳур, Сирғали, Учтепа, Мирзо Улуғбек, Янги ҳаёт, Бектемир, Чилонзор, Юнусобод туманлари ҳокимларининг қарорлари қабул қилинган. Қарорларда:

    • Яккасарой туманига — 4 миллиард,
    • Шайхонтоҳур туманига —7 миллиард,
    • Сирғали туманига салкам — 3 миллиард,
    • Учтепа туманига — 8 миллиард,
    • Мирзо Улуғбек туманига — 14 миллиард,
    • Янги ҳаёт туманига — 3,5 миллиард,
    • Бектемир туманига — 2 миллиард,
    • Чилонзор туманига — 8 миллиард,
    • Юнусобод туманига — 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилганини кўриш мумкин.

    Яшнобод, Олмазор, Миробод туманлари ҳокимларининг қарорларини топишнинг иложи бўлмади. Катта эҳтимол билан ушбу туманлар ҳокимларининг қарорлари яшириб қўйилган.

    Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги қарорга асоссиз равишда ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) белгисини қўйган. Бундан кўриниб турибдики, қарор ҳокимлик томонидан дастлаб яшириб қўйилган. Бироқ адлия бўлими очиб қўйган бўлиши мумкин. 

    Скриншот: “E-қарор” платформаси

     “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” қонунининг 5-моддасига кўра, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида тегишли ахборот давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига кириши белгиланган.

    Қонунчиликка мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимининг ушбу қарори бюджет тақсимотига доир бўлганлиги боис очиқ кўриниб туриши шарт.

    Афсуски, қарор “шахсга оид” деган важ билан беркитиб қўйилган. Ҳоким нега харажатларни асоссиз яширмоқда?

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сонли қарорига мувофиқ аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарлар маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорларига асосан қоплаб берилиши белгиланган. 

    Бундан кўриниб турибдики, маблағ ажратишга оид ушбу қарор ҳоким томонидан эмас, кенгаш томонидан қабул қилиниши лозим эди.

    Маҳаллий давлат ҳокимиятлари фаолиятини назорат қилиб бориши лозим бўлган ҳудудий адлия органлари нега мунтазам равишда ўрганишлар олиб бормаяпти?

    Ўрганиш олиб бораётган бўлса, нега ёпиқ жойлаштирилган қарор ва фармойишлар қонун талабига кўра очиб қўйилмаяпти?

    “Дарё” мавзу юзасидан саволларга ҳокимлик ва адлия органларидан жавоб кутиб қолади.

    26.12.2024, 11:40   Изоҳ (0)   10905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қарор#Тошкент#э-қарор
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Уч ҳафта умрим қолган эди”: қозоғистонлик бемор саратон касаллигига қандай қарши курашганини сўзлаб берди

    21.03.2024, 09:26

    Тошкент шаҳар ҳокимлигини қўриқлаш учун 3,3 миллиард сўм сарфланади

    03.04.2024, 13:42

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлади

    23.04.2024, 12:20

    Ўзбекистонда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилувчи “E-bozor” тизими жорий этилади

    27.04.2024, 12:50

    Ўзбекистонда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланади

    09.07.2024, 13:48

    Қарорларнинг ҳар учтадан биттаси ёпиқ ҳолда. “E-qaror” платформаси нега бундай йўл тутмоқда? 

    30.07.2024, 09:42

    “Дарё” дайжести: 30 июлнинг энг муҳим хабарлари

    30.07.2024, 22:30

    “АҚШ афғон халқининг мулкини мусодара қилишга ҳаққи йўқ” — “Толибон”

    27.08.2024, 15:44

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратди

    24.10.2024, 13:55

    Чорсу меҳмонхонаси бузилади. Ўрнида қиймати 170 млн доллардан ортиқ бўлган меҳмонхона, бизнес маркази ва турар жойлар қурилади (фото)

    03.11.2024, 13:01

    Тошкентнинг “Спутник” массивидаги янгилаш ишлари, 6,4 млрд сўмни қиморга ютқазган ҳисобчи, аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дасту...

    27.11.2024, 23:04

    Acıbadem: тиббиёт соҳасидаги ютуқлар ва янгиликлар

    16.12.2024, 09:00

    Тошкентда янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани бўйича муносабат билдирилди

    16.12.2024, 12:55

    Фототарих: Ўзбекистонда Янги йил шукуҳи: 1930 йиллардан 2000 йилларгача

    17.12.2024, 12:25

    Бу — учинчи фожиа. Ўзбекистон ҳайвонот боғларида йиртқичлар қурбонига айланган инсонлар

    19.12.2024, 11:30

    Тошкентдаги ижара бозорида ноябрь ойида турғунлик қайд этилди

    19.12.2024, 19:20

    Туман ҳокимидан вазиргача: журналист ва блогерлар устидан шикоят қилган, судга берган амалдорлар

    23.12.2024, 12:15

    Яшнобод ҳокими ўзини 62 миллион сўм билан мукофотлади. Ҳокимлик МИБдан салкам 700 миллион сўм қарздор

    23.12.2024, 18:12

    Яшнобод ҳокимлиги суд қарорини бажармаяпти, ноқонуний бўшатилган ҳоким ёрдамчиси эса сарсон бўлмоқда

    23.12.2024, 18:55

    Ўзини 62 млн сўм билан мукофотлаган Яшнобод ҳокими, ўзбек спортида аниқланган йилнинг энг яхшилари, тўлов миқдори камайтирилган айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақа...

    23.12.2024, 23:21

    “Тунлари ёлғиз эканлигим сезилади”. Актриса Шафоат Раҳматуллаеванинг табассуми ортига яширинган дардлари ҳақида 

    24.12.2024, 13:50

    “Бюджет пули болалардан иқтисод қилинмаслиги керак”. Уч йилдан бери оширилмай, тайинлаш кескин қисқараётган нафақа тақдири нима бўлади? 

    25.12.2024, 18:55

    Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилди

    25.12.2024, 13:15

    Пестицидларга “ўтириб қолиш”: Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини кимёвий заҳарлардан қутқариш имкони бор(ми?)

    25.12.2024, 12:40

    Ҳиндистонлик аёл мушугини ундан кўпроқ яхши кўрган эрини судга берди

    25.12.2024, 16:58

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш органлари электрон реестрини юритиш тартиби тасдиқланди

    25.12.2024, 13:50

    “Тоттенҳэм” осиёлик футболчининг келажаги бўйича қарор қилди

    25.12.2024, 15:17

    IMDb рейтингига кўра кино тарихидаги энг яхши 10 та сериал (трейлер)

    25.12.2024, 20:41

    Кучли чарчоқ, диспетчерлар хатоси, самолёт юкхонасидаги бомба... Энг йирик авиаҳалокатлар тарихига назар 

    25.12.2024, 19:58

    Украина газ, олтин ва туз экспортини бир йилга тақиқлади

    25.12.2024, 18:40

    “Суриядаги курд террорчилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади” — Эрдўғон 

    25.12.2024, 19:05

    Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб сайланди

    25.12.2024, 20:54

    Жанубий Корея президенти тергов чақирувини яна эътиборсиз қолдирди

    25.12.2024, 22:36

    Дания Трампнинг гапларидан кейин Гренландия мудофаасини кучайтиради

    26.12.2024, 02:08
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар 151 кишига етди

    Дунё | 1 июн, 00:10

    БМТ ядро агентлиги: Эрон уран захираларини кўпайтирмоқда

    Дунё | 31 май, 23:50

    Жиззахда 667 млн сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 31 май, 23:35

    Келгуси ҳафта аввалида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 31 май, 23:10

    Ёмғир сувини электр энергиясига айлантириш йўли топилди

    Дунё | 31 май, 22:55

    Болалар омбудсмани Magic City’да суицид саҳнаси намойиш этилгани юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:35

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:15

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бокс | 31 май, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.