Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилда бўлиб ўтадиган Лос-Анжелес Олимпиадаси учун расмий тақвимни эълон қилди. Тантаналик очилиш маросими 14 июль куни ўтказилиши белгиланган бўлса-да, баъзи спорт турлари бўйича мусобақалар икки кун аввал — 12 июлдан бошланади.

Бокс мусобақалари эса 15 июлдан старт олади ва 23 июлгача саралаш ҳамда чорак финал учрашувлари ўтказилади. Ярим финал ва финал жанглари эса 4 кун давомида — 27 июлдан 30 июлгача ташкил этилади.
Жангларнинг финалгача бўлган босқичига “Пеаcоcк Тҳеатер” мажмуаси мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи баҳслар эса “DTЛА Арена” да бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Маълумот учун, аввалроқ бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари мусобақалари рўйхатидан чиқарилган эди. Бироқ Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) Грециянинг Коста-Наварино шаҳрида бўлиб ўтган 144-сессиясида бокснинг 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси дастурига расман қайтарилиши бўйича якуний қарор қабул қилинди.
Эндиликда Лос-Анжелес Олимпиадасида бокс мусобақалари 2023 йилда ташкил этилган World Boxing федерацияси томонидан бошқарилади
Изоҳ (0)