Лондоннинг Саутенд аэропортида 13 июнь куни самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда полиция маълумотига таяниб BBC хабар берди.

Эсцех полициясининг таъкидлашича, 13 июль куни соат 16:00 га яқин Саутенд аэропортида 12 метрли самолёт қулаб тушиб, ёниб кетган. Воқеа жойида 4 нафар экипаж, жумладан, тез ёрдам машинаси, хавфни бартараф этиш машинаси ва бош фелдшер бўлган.
Лейбористлар депутати Девид Буртон-Сампсон Хъда воқеа юзасидан барчага ҳамдардлик билдирган. Полициянинг маълум қилишича, улар эҳтиёт чораси сифатида яқин атрофдаги голф клублари Rochford Hundred Golf Club ва Westcliff Rugby Clubʼни эвакуация қилган.
“Воқеа жойида барча фавқулодда хизмат ходимлари билан ишлаяпмиз. Бу бир неча соат давом этиши мумкин. Аҳолидан илтимосимиз: ишлар давом этаётган бир пайтда имкон қадар бу ҳудудга кирманг”, деди полиция.
Эсцех округи ёнғин-қутқарув хизмати соат 15:58 да чақириқ бўлганини айтган.
Изоҳ (0)