• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Қашқадарёлик фермер банк билан судлашишда давом этаётгани, иш Бахтиёр Исломов ташаббуси билан Олий судда кўриладиган бўлгани хабар берилганди. Бугун, 19 июнь куни бўлиб ўтган судда фермернинг банк томонидан сотиб юборилган трактори қайтариб бериладиган бўлди. Бу ҳақда Олий суддаги суд мажлисида қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди.

    Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида фаолият юритувчи “Самандар-нур” фермер хўжалиги ва “Агробанк” АТБ Нишон филиали ўртасида 2020 йил 29 октябрь куни 784-сонли кредит шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра банк фермерга 1 дона Аrion 630C русумли универсал ҳайдов трактори олиш учун 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 2025 йил 5 ноябрга қадар бўлган муддатга 977 миллион 500 минг сўм кредит ажратган.

    Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 4 ноябрда тузилган гаров-ипотека шартномасига асосан “Самандар-нур” фермер хўжалигига ҳали етиб келмаган Аrion 630C русумли универсал ҳайдов трактори ҳамда “Қурбонов Жавоҳир” хусусий корхонасига тегишли тўйхона, савдо маркази, дорихона ва маиший хизмат кўрсатиш биносининг ердан фойдаланиш ва мулкка эгалик ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган.

    Бироқ банк шартнома шартларини бажармай, белгиланган кредитни 93 кун кечиктириб, 2021 йил 5 февраль куни пул чиқарган. Фермер томонидан ҳам кредит маблағларини келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмагач, Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси “Агробанк” АТБ манфаатида судга даъво киритган. Суд даъвони қаноатлантириб, фермер ва қўшимча жавобгар бўлган хусусий корхонага нисбатан 203 миллион сўм кредит фоизи, 438 миллион сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 533 миллион сўм муддатли кредитнинг асосий қарзини ундириш ва ундирувни ҳайдов трактор ива мол-мулкларга қаратиш ҳақида қарор чиқарган.

    Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори, шунингдек бошқа қуйи инстанциялар банк шартнома шартига амал қилмагани, кредит маблағини муддатини ўтказиб, чиқариб берганини ҳисобга олмаяпти. Шунингдек, Аrion 630C ҳайдов тракторини фермер хўжалигига тегишли ва гаровга қўйилган деб ёзилган.

    Ҳолбуки, банк билан ипотека шартномаси тузилган пайт яъни 2020 йил 4 ноябрда ҳайдов тракторини гаровга қўйиш учун фермер хўжалигида мулк ҳуқуқи бўлмаган. Бундан келиб чиқиладики, гаров шартномаси ноқонуний расмийлаштирилган. Барча қуйи инстанцияларда шу ҳолатга эътибор қаратилмади. Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, дейди фермер судда сўз олар экан.

    Фермернинг қўшимча қилишича, қуйи инстанция судларида қўшимча жавобгар сифатида кўрилган “Қурбонов Жавоҳир” хусусий корхонасига тегишли бўлган тўйхона, савдо, дорихона ва маиший хизмат кўрсатиш биноси гаров шартномаси шартлари тўлиқ бажарилгунга қадар тасарруф этиши тақиқланиб, нотариус томонидан тақиқ қўйилган.

    Бироқ “Самандар нур” фермер хўжалиги ҳисобидан сотиб олинаётган Аrion 630C ҳайдов тракторига нисбатан тақиқ қўйиш юзасидан ҳеч қандай шартнома мавжуд бўлмаса-да, биринчи инстанция суди “Гаров тўғрисидаги” қонун нормаларини қўпол равишда бузиб, шартномавий-ҳуқуқий муносабат мазмунини англамасдан, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган. Ундирувни “Самандар нур” фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳайдов тракторига қаратган.

    Оқибатда биз олган янги ҳайдов трактори банк ташаббуси билан сотиб юборилди. Энг қизиғи 2020 йил 29 октябрда тузилган шартнома бандида “кредит ҳисобига 977 миллион 500 минг сўмга олинаётган 1 дона Аrion 630C русумли универсал ҳайдов трактори гаровга қўйилгунга қадар жумласи ишлатилган. Бу кредит бўйича гаров билан таъминланган мол-мулклар — “Қурбонов Жавоҳир” хусусий корхонасига тегишли бўлган тўйхона, савдо, дорихона ва маиший хизмат кўрсатиш биноси Аrion 630C русумли ҳайдов трактори гаровга қўйилиши билан гаров мулки сифатидан чиқарилишини англатади.

    Банк гаров билан таъминланган мулкларни мендан икки ҳисса миқдорида таъминот жалб қилиб, яъни 977 миллион 500 минг сўм гаров ўрнига 1 миллиард 955 миллион сўмни гаров қилиб олиб, фермер хўжалигимизга оғир шартлар билан кредит имзолатган, деди Ашурали Болтаев.

    Суд фермернинг даъволарини тинглаб, биринчи инстанция суди — Қарши туманлараро иқтисодий суди “Гаров тўғрисидаги” қонун нормаларини қўпол равишда бузиб, 2023 йил 2 августдаги ҳал қилув қароридаги “зарарни қоплашни Аrion 630C ҳайдов тракторига қаратиш” ҳақидаги важи билан келишиб бўлмаслигини маълум қилди. Қарорнинг эса шу қисмини ўзгартиришни лозим топди. Фермернинг тафтиш тартибидаги шикоятини қисман қаноатлантирди. Олий суднинг бу қарори банк томонидан сотиб юборилган ҳайдов трактори фермерга қайтарилиши кераклигини англатади.

    19 июн, 23:15   Изоҳ (0)   3036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#Олий суд#Қашқадарё#мурожаат#тадбиркор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий суд Қашқадарёда ҳам сайёр қабул ўтказди. Бироқ Олий суд раисисиз ўтган қабул шикоятчиларни қониқтирмади

    11.03.2019, 15:46

    Ўзбекистонда икки нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди

    08.05.2022, 21:44

    «Муҳрсиз, имзосиз қаламда ёзилган қоғоз сабаб уйимиз бузиб ташланди». Қашқадарёлик фуқаро судни адолатсизликда айбламоқда

    23.11.2022, 18:10

    Ўзбекистон ҳарбий судига раис тайинланди ва икки судья ёзма аризасига асосан лавозимидан олинди

    15.08.2023, 11:45

    Қашқадарё судларида иш якуний босқичига етгач, таркиб тўсатдан ўзгартирилди. Бу ташқи аралашувлар билан боғлиқми?

    06.11.2024, 14:33

    Қашқадарёдаги муаммоли суд иши судлов ҳайъати раисининг тўсатдан таътилга чиқиши сабаб бошқа вилоятда кўриладиган бўлди 

    13.11.2024, 19:04

    Суд аввалида судлов ҳайъати ва прокурор пичирлашди: Олий судда антиқа ҳолат кузатилди 

    28.11.2024, 13:05

    Суд мажлисидан аввал прокурор билан пичирлашган Олий суд судлов ҳайъати ҳаракатига изоҳ беролмади. Судьялар олий кенгаши ҳам бу масалада сукут сақламоқда 

    04.12.2024, 11:07

    Трактори ноқонуний олиб қўйилган қашқадарёлик фермер МИБдан 355 млн сўм компенсация ундирадиган бўлди

    12.12.2024, 22:46

    “Судья суднинг холислигига шубҳа туғдирадиган ҳаракатлардан тийилиши шарт”. Судьялар олий кенгаши “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди

    16.12.2024, 10:35

    “MY5” телеканали журналистига нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз” — Журналистлар уюшмаси

    25 январ, 12:42

    Журналист Рухсора Ғафурова судга чақирилди. Ўзгалар пулини ўзлаштиришда гумон қилинаётган собиқ банк ходими унинг устидан шикоят қилган

    19 феврал, 08:14

    Жанубий Корея президенти лавозимидан бутунлай четлаштирилди

    4 апрел, 09:02

    “Эффект.уз” директори судга берилди. У ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда

    15 апрел, 12:09

    Қамоққа олинган Хонобод суди раиси 30 минг доллар олган — Олий суд 

    13 май, 09:00

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    13 май, 23:10

    Қашқадарё вилоят суди раиси хизмат автомобилида содир этилган уч йил аввалги қоидабузарлик жаримаси 2025 йилда тўланди

    15 май, 17:52

    Суд Трампнинг Таълим вазирлигини тугатиш тўғрисидаги фармонини тўхтатиб қўйди

    23 май, 18:25

    800 дан ортиқ ҳуқуқшунос Британияни Исроилга қарши санкциялар ва Ғазода геноцидни тўхтатишга чақирди

    28 май, 20:10

    Бухорода чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди

    17 июн, 22:50

    Самарқандда 39 ёшли судья автоҳалокатда вафот этди

    18 июн, 12:24

    Тошкентда иккинчи хотинининг 11 яшар қизини зўрлаб келган блогерга ҳукм ўқилди

    19 июн, 18:49

    Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди 

    19 июн, 19:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.