• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

    Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг 16 июндаги йиғилишида шу масала муҳокама қилинди. Йиғилишда мазкур ҳужжат орқали маъмурий жазо чоралари тизимини тўлиқлаштириш, ҳуқуқбузарликка тўғри ва холис ёндашишга хизмат қиладиган нормаларни киритиш таклиф этилгани алоҳида таъкидланди.

    Қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари учун жавобгар шахс аниқ тартибда белгиланмоқда. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, айрим ҳолатларда маъмурий огоҳлантириш чорасини қўллаш имконияти яратилади. Бу эса ҳуқуқбузарлик оғир бўлмаган ҳолларда фуқароларга нисбатан юмшоқроқ ёндашиш имконини беради.

    “Миллий тикланиш” партиясига кўра, гап ижтимоий хавфлилик даражаси паст бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида бормоқда. Жумладан, ҳаракат вақтида телефон ёки монитордан фойдаланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, мажбурий суғуртанинг йўқлиги, шунингдек, пиёдалар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан содир этилган қоидабузарликлар.

    ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, айниқса, жарималарнинг белгиланган муддатда юборилмаслиги орқали фуқароларга бир неча ой ўтиб жавобгарлик юклаш ҳолатларини кескин танқид қилди. Кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришлар айнан шундай ҳолатларни бартараф этиш, жарималар қонуний муддатда юборилишини таъминлашга хизмат қилади.

    Шунингдек, фракция йиғилишида маъмурий жазолар турларига “маъмурий огоҳлантириш”ни алоҳида тартиб сифатида киритиш фуқаролар манфаати учун тўғри ва адолатли қадам экани қайд этилди. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиши билан бирга, жазонинг тарбиявий жиҳати ҳам кучаяди.

    Фракция аъзоси Руслан Собиров лойиҳанинг аҳамиятига тўхталар экан, ушбу ҳужжат автомобиллардан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, соҳада фуқароларни қийнаб келаётган айрим муаммоларнинг бартараф этилишига қаратилганини қайд этиб, уни қўллаб-қувватлаш лозимлигини билдирди.

    Йиғилишда фракция аъзолари лойиҳа қонунчиликни янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб, уни концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлади ҳамда кўтарилган фикр-мулоҳазалар асосида янада маромига етказиш бўйича таклифлар берди.

    Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор мамлакатларда (Беларусь, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия, Италия) маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институти жорий қилинган. “Огоҳлантириш” жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланади.

    Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (23-модда) мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 7 турдаги маъмурий жазо қўлланиши мумкин. Бироқ маъмурий жазо тури сифатида “огоҳлантириш” қўлланмайди. Шу сабабли Стратегик ислоҳотлар агентлиги 2024 йил июлида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институтини киритишни таклиф қилганди.

    Маъмурий жазолар тизимига  “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси президент топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилди. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

    17 июн, 08:54   Изоҳ (0)   2557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳайдовчилар#маъмурий огоҳлантириш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Илтимос, хавфсизлик камарини тақиб олинг!». Ўзбекистон автомобилларида 1 мартдан пайдо бўлган эълон

    13.03.2016, 15:55

    Компанияларга тегишли машиналар ҳайдовчилари икки йилда бир марта малака оширадиган бўлди. Машғулотларни ўтказиш Avtotest компаниясига топширилди

    06.09.2017, 20:21

    Қашқадарёда лицензиясиз фаолият юритиш билан боғлиқ 3,5 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

    21.11.2019, 14:00

    Ўзбекистонда тез ёрдам вақтида етиб келмагани оқибатида 2 йилда 48 мингдан ортиқ одам вафот этган

    19.06.2020, 18:11

    Тошкентдаги «Новза» масжидига жума намозига келган ҳайдовчилар машиналари жаримага тортилаётгани айтилган видео бўйича изоҳ берилди

    03.09.2021, 22:17

    “Хато қилмай илож йўқ” — Ўзбекистонда йўл қоидасини бузганлик учун жарималар адолатлими?

    21.09.2024, 11:00

    Ўзбекистонга Россия ва Қозоғистондан 5,3 млрд сўмлик дори воситалари яширинча олиб келинди (видео)

    29 май, 08:58

    Самарқандда “томоша кўрсатган” қозоғистонликлар халқдан узр сўради (видео)

    31 май, 16:20

    Тошкент вилоятидаги тезкор тадбирларда қарийб 40 кг гиёҳвандлик воситаси, 30 дона қурол, 1,6 мингта тиғли жисм аниқланди

    1 июн, 06:20

    Жарима баллари, талабаларга махсус стипендия, визасиз режим: 1 июндан кучга кирган асосий ўзгаришлар

    1 июн, 15:42

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    2 июн, 22:25

    Суткалаб навбат, пул сўрашлар, имтиёзли ўтиш: Навоий чегара божхона постидан репортаж

    5 июн, 14:11

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    8 июн, 18:05

    Tesla Остинда робомобилларни синовдан ўтказишни расман бошлади

    10 июн, 21:10

    “Яна Россияга кетаманми деган қўрқув пайдо бўлди”. Ҳайдовчилар ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилиши кераклиги ҳақидаги қарорни қандай қаршилади?

    12 июн, 15:50

    “Йўналишсиз таксилар бўйича чеклов жорий қилишга ҳеч қандай ҳуқуқий асослар йўқ” — ХДП транспорт вазиридан тушунтириш сўради 

    12 июн, 16:25

    Ўзбекистонда беш ойда салкам 14 минг ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди

    13 июн, 16:31

    Нима учун автомобилни ойналари очиқ ҳолда бошқариш тавсия этилмайди?

    16 июн, 13:55

    Самарқандда “томоша кўрсатган” қозоғистонликларга чора кўрилди (видео)

    16 июн, 16:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия мудофаа вазири Эрон чегарасига борди

    Дунё | 18 июн, 15:25

    Ўзбекистондаги минглаб автобус бекатларида камчиликлар аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 15:15

    Сеулдан Истанбулгача: Туркияда ремейки суратга олинган корейс дорамалари

    Кино | 18 июн, 15:10

    “Ейишга ҳеч нарса қолмайди”: Лукашенко Беларусда озиқ-овқат инқирози хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 18 июн, 15:05

    “Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

    Маданият | 18 июн, 14:55

    Эмлаш қоидаларни бузганлик учун қонуний чора кўриш тартиби ишлаб чиқилмоқда — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 18 июн, 14:40

    Исроил Ғазо ёрдам марказларида камида 70 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 18 июн, 14:30

    Ички авиарейсларга чипталарни арзонлаштириш давлат “чўнтаги”га қанчага тушиши очиқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 14:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.