• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тез ёрдам вақтида етиб келмагани оқибатида 2 йилда 48 мингдан ортиқ одам вафот этган

    Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмагани сабабли 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган. Охирги уч йилда ҳайдовчилар томонидан махсус автотранспорт воситаларига йўл бермаслик билан боғлиқ 700 дан зиёд ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева 19 июнь куни Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аслида ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга йўл бериш керак. Бироқ уларни ўтказиб юбораман, деб бошқа ҳайдовчиларимиз айбсиз айбдор бўлиб қолмоқда», — деди Сенат раиси.

    Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, ҳайдовчилар махсус автотранспорт воситаларини ўтказиб юбориб қоида бузса ҳам жарима тўлайди, қоидани бузмаслик учун уларга йўл бермаса ҳам жарима тўлайди.

    Мажлисда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуродов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни тақдимот қилди. Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

    «Амалиётда кўп кузатилади: тез ёрдам, ўт ўчириш хизматлари ва бошқа хизматларнинг автомашиналарига йўл бериш, уларни тез ўтказиб юбориш жараёнида бирор қоида бузилса ва видеокамераларга тушиб қолса, ҳайдовчиларимиз айбсиз айбдор бўлиб қолмоқда. Катта жарималар тўланган ҳоллари ҳам мавжуд. Бу масалада бизга ҳам кўплаб мурожаатлар келган», — деди сенатор.

    Маълум қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимчалар ана шундай ҳолатларни бартараф этишга қаратилган. Агар ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетиш учун йўл бергани сабабли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этиладиган бўлса, улар бунинг учун жавобгарликка тортилмайди.

    Бунда ҳайдовчининг ҳуқуқбузарлиги ўта зарур ҳолатларда содир этилган деб ҳисобланади ва маъмурий иш тугатилади.

    Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, мазкур қонунни қабул қилиш муаммони ҳал қилишнинг бир қисми саналади. Йўллардаги тартиб-интизомга фақатгина қоидабузарликни қайд этиб, жарима ундириш билан эришиб бўлмайди. «Бугун қонун чиқса, эртадан бошлаб ҳайдовчиларни жазога тортиш керак эмас. Аввало, тушунтириш, ўргатиш, огоҳлантириш керак», — деди Танзила Норбоева.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг январь ойида тез тиббий ёрдам хизмати чақириқларни автоматик қабул қилиш ва ижро этиш бўйича тўлиқ рақамлаштирилган ҳамда 150 та махсус Ford автомобили билан таъминланганди. Ушбу тизимни 2020—2021 йилларда республиканинг барча ҳудудларига босқичма-босқич татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда
    • Тошкентда «Тез ёрдам» машинаси тирбандликда қолиб кетгани сабаб бир бемор вафот этди

    19.06.2020, 18:11   Изоҳ (0)   18352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди

    19.06.2020, 17:48

    Тошкентда нишонланган туғилган кунда 13 киши коронавирус юқтирди

    19.06.2020, 17:25

    Ўзбекистоннинг учта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5920 нафарга етди

    19.06.2020, 17:05

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

    19.06.2020, 16:28

    Адлия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

    19.06.2020, 16:04

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашди

    19.06.2020, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.