Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Қозоғистон автомашиналари кўчалар бўйлаб дрифт уюштиргани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ЙҲХБ ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дрифт уюштириб, қўпол қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Қоидабузарларнинг аксарияти чет эллик автомашина ишқибозлари бўлган.
“Биз қаерда бўлсак ҳам Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қиламиз. Иккинчи марта қайтарилмайди. Бизга тушунтиришди. Аслида махсус майдонда дрифт қилишимиз керак эди, лекин шаҳар кўчаларида дрифт қилдик. Самарқанд халқидан кечирим сўраймиз”, дейди қозоғистонлик ҳайдовчилар.
Шоу ташкилотчисининг таъкидлашича, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан келган меҳмонлар билан парад уюштирилган бўлган. Лекин уларга дрифт уюштириш қонунга зид экани тушунтирилган.
Навоийда пойга ўйнаган йигитлар аварияга учраган эди. Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда. “Сал қолишига сал қолди. Бўлди, бошқа пойга ўйнамайман”, деган эди йигитлардан бири.
Изоҳ (0)