• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳусийлар АҚШнинг Эронга ҳужуми сабаб урушга қўшилганини эълон қилди

    Яман ҳусийлари АҚШнинг Эрондаги учта ядровий объектларга ҳужум қилгани сабабли урушга қўшилганини эълон қилди. 

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг муҳим ядровий объектларига бункер бомбалар ташлаган. Исроил мазкур объектларга ҳужум қилиш борасида АҚШдан ёрдам сўраган эди.

    Яман расман урушга киради. Кемаларингизни бизнинг ҳудудий сувларимиздан узоқроқ тутинг, дейилади ҳусийлар баёнотида.

    Ҳусийлар сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бухайтий мазкур маълумотни тасдиқлаган. У АҚШга “жавоб қайтарилиши”ни маълум қилган. Ҳусийлар вакили Эрондаги ядровий объектларга ҳужумдан сўнг Вашингтон билан ярашув келишуви ўз кучини йўқотганини айтган.

    Биринчи босқичда Қизил денгиздаги Америка кучларига ҳужум қилинади, деган ал-Бухайтий.

    Ҳусийлар Эронга қарши тажовуз тўхтамагунча жанговар ҳаракатлар олиб бориш ниятида эканини таъкидлаган. 

    Шу орада Эрон олий раҳнамоси маслаҳатчиси Ҳусайн Шариатмадарий Баҳрайнда жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига ракета зарба бериш ва Ҳормуз бўғозини Америка, Британия, Германия ҳамда Франция кемалари учун ёпишга чақирган.

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ ҳаракатларига ҳали расмий муносабат билдиргани йўқ. Баҳрайн ҳукумати давлат хизматчиларини масофавий иш режимига ўтказган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги аҳолидан заруратсиз ҳолатларда асосий йўллардан фойдаланмасликни сўраган.

    АҚШнинг Эронга ҳужуми

    АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Эрондаги учта ядровий объектга зарба берди. Соат 2:30 атрофида Американинг B-2 самолётлари тоғ ичида жойлашган Фордодаги уранни бойитиш марказига ҳужум қилиб, унга камида ўнлаб 13 тонналик GBU-57 бункерга қарши бомбаларини ташлади.

    Бир вақтнинг ўзида сувости кемалари Натанз ва Исфаҳондаги объектларга 30 га яқин Tomahawk қанотли ракеталарини учирди. Трамп нишонлар “тўлиқ йўқ қилинганини” эълон қилди. Шу билан бирга, Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорнинг The Wall Street Journal’га маълум қилишича, зарбалар Эрондаги режимни ўзгартиришга қаратилмаган “бир марталик операция” бўлган.

    Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳужумига жавобан Исроилга баллистик ракеталар учирди ва биринчи марта 2 минг километр масофага учадиган энг янги Kheibar моделини қўллади. Натижада Тель Авив, Нес Сион ва Ҳайфа шаҳарларида бир нечта уйлар вайрон бўлди, 86 киши жароҳатланди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил мудофаа армияси маълумотларига кўра, Эрон жами 30 га яқин ракета учирган.

    Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Истанбулда туриб матбуот анжумани ўтказди. У можарога дипломатик ечим кўрмаётганини айтиб, Путин билан учрашиш учун Москвага боришини таъкидлади. Ароқчи АҚШ президенти “нафақат Эронга, балки ўз халқига ҳам” хиёнат қилганини айтди.

    22 июн, 16:55   Изоҳ (0)   6683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳусийлар#АҚШ#Эрон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден Ғазода дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди 

    26.07.2024, 17:30

    Эрон Исроилдан қасос олишни кечиктириши мумкин — NYT 

    17.08.2024, 16:58

    Байден ва Нетаньяху Қоҳирада бўлиб ўтадиган музокараларни муҳокама қилди  

    22.08.2024, 19:15

    Россия ҳусийлар билан яширин музокаралар ўтказмоқда— Reuters

    25.09.2024, 20:20

    “Музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз”. Эрон Исроилдан қўрқяптими?

    26.09.2024, 21:20

    Исроил Яманга ҳам зарбалар беришни бошлади (видео) 

    29.09.2024, 21:30

    “Бу уруш бошланганини билдирмайди”. Исроил Эронга қандай жавоб қайтаради?

    02.10.2024, 21:00

    Исроил—Эрон уруши Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?

    07.10.2024, 17:31

    Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди 

    22.11.2024, 22:08

    “Эрон мушкул жумбоқ устида бош қотирмоқда” — Теҳрон Вашингтон билан келишадими? 

    19.12.2024, 17:00

    АҚШ Қизил денгизда янглишиб ўз қирувчи самолётини уриб туширди

    22.12.2024, 19:40

    Исроил Яман пойтахти аэропортига ҳаводан зарба берди, қурбонлар бор (видео)

    26.12.2024, 23:44

    Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди

    27.12.2024, 11:15

    Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди 

    27.12.2024, 20:33

    Ҳусийлар Исроилга ўт очишни тўхтатди

    16 январ, 15:09

    Ҳусийлар жаҳон иқтисодиётига 200 млрд доллар зарар етказди — The Economist

    19 январ, 23:35

    Трамп ҳусийларни яна хорижий террористик ташкилотлар рўйхатига киритди 

    23 январ, 22:30

    Ҳусийлар етакчиси Исроилга ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди 

    11 феврал, 21:00

    Трамп Яманда ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади

    16 март, 11:30

    АҚШ сентябргача Эронни йўқ қилиш билан таҳдид қилди — ОАВ

    3 апрел, 14:10

    Исроил Ямандан учирилган ракетани уриб туширди

    3 июн, 15:45

    Исроил Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги Ҳодейда портига зарба берди

    10 июн, 15:13

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.