Исроил армияси Ғазо сектори ва Ливанга ҳужум фонида Яманга ҳам авиазарбалар беришни бошлади. Бу ҳақда яҳудий давлати армияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Худайда шаҳридаги порт ва электр станциясига ҳужум қилинган. Исроил армияси ҳужумни тасдиқлаган. Улар Яман ҳусийларининг Исроил чегарасидан 1800 километр узоқликдаги объектлари нишонга олинганини айтган. Операцияни яҳудий давлатининг ўнлаб қирувчи самолётлари амалга оширган.
“Исроил мудофаа армияси нефть импорти учун ишлатиладиган электр станциялари ва портга ҳужум қилди. Ҳусийлар режими мақсадли инфратузилма ва портлар орқали ҳудудга Эрон қурол-яроғлари ва ҳарбий таъминотларни, шу жумладан нефтни етказиб бермоқда. Ҳужум Исроил ҳудудига ракеталар учирилишига жавобан амалга оширилган”, дейилади яҳудий армияси баёнотида.
Ўз навбатида, Axios нашри Исроилнинг Ямандаги Ходейда шаҳрига зарбаси АҚШ Марказий қўмондонлиги билан мувофиқлаштирилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)