• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Сўнгги 10 йил ичида энг кўп томоша қилинган турк романтик комедиялари ва мелодрамалари

    Турк романтик комедиялари ва мелодрамалари мухлислар севадиган турдизиларнинг алоҳида тоифасидир. Шу муносабат билан Box Office Türkiye портали сўнгги ўн йил ичида энг кўп томоша қилинган турдизи лойиҳаларининг рейтингини тузди.

    “Ижарага олинган севги” (2019)

    • Туркиядаги рейтинги 8,3
    • Бош ролларда: Бариш Ардуч, Элчин Сангу, Солиҳ Бадемжи ва бошқалар.

    Омер — муваффақиятли бизнесмен, у уйланишга шошилмайди ва бу қариндошларини жуда хафа қилади. Шу сабабли қаҳрамоннинг аммаси Омер учун гўзал қиз билан учрашув уюштиради, аммо қиз бўлажак куёвни ҳайратда қолдира олмайди. Омер бу ёқимсиз учрашувдан қочмоқчи бўлиб, Дефне исмли нотаниш официант қизни ўпиб қўяди. Аёл Дефнега битим тузишни таклиф қилади ва жиддий оилавий муаммолари туфайли у рози бўлади, бунинг оқибатларини тасаввур ҳам қилмайди.

    “Тўрғай” (2018)

    • Туркиядаги рейтинги 7,9
    • Бош ролларда: Жан Яман, Демет Ўздемир, Ўзнур Серчелер ва бошқалар.

    Санем — китоб ёзишни ва оролда яшашни орзу қилувчи ёш қиз. Бироқ ота-онаси унга қатъий талаб қўяди: ё иш топиши, ё турмушга чиқиши керак. Санем биринчи йўлни танлайди ва опаси ишлайдиган агентликка ишга жойлашади. Айни шу пайтда фирма эгаси нафақага чиқишга қарор қилади ва бошқарувни ўғилларига топширади. Санем жаноб Азизнинг катта ўғли — Жан билан тасодифий учрашиб қолади.

    “Олча мавсуми” (2014)

    • Туркиядаги рейтинги 6,5
    • Бош ролларда: Ўзге Гюрел, Серкан Чаёғлу, Нилпери Шоҳинкая ва бошқалар.

    Ойку дизайнер бўлишни орзу қилади, шунингдек, у болалигиданоқ дугонасининг акаси Метега кўнгил қўйган. Йигит унга эътибор бермайди ва бошқа қиз билан муносабат ўрнатишга уринади. Шундай вазиятда Ойку биринчи кўришдаёқ унга меҳр қўйган тадбиркор Аяз билан танишиб қолади. У билан учрашгач, бош қаҳрамоннинг ҳаёти бутунлай ўзгаради ва у Метега бўлган ҳисларининг шунчаки болаликдаги муҳаббат эканини англаб етади.

    “Гунеш қизлари” (2015)

    • Туркиядаги рейтинги 6,2
    • Бош ролларда: Эврим Алася, Ханде Эрчел, Буржу Ўзберк ва бошқалар.

    Гунеш уч қизини ёлғиз тарбиялаётган ўқитувчи аёл. Тақдир уни тадбиркор Халук Мертоғлу билан учраштиради. Уларнинг муносабатлари тез ривожланиб, Гунеш унга турмушга чиқишга рози бўлади ва қизлари билан бирга Измирдан Истанбулга, Халукнинг уйига кўчиб ўтади. Бироқ тез орада Халук яхши одам эмаслиги маълум бўлади.

    “Қулупнай ҳиди” (2015)

    • Туркиядаги рейтинги 6,0
    • Бош ролларда: Демет Ўздемир, Юсуф Чим, Экин Мерт Даймаз ва бошқалар.

    Асли болалигиданоқ муваффақиятли ва машҳур қандолатчи бўлишни орзу қиларди. Бир куни тақдир уни бадавлат оиланинг эркатой вориси Бурак билан тўқнаштиради. Уларнинг биринчи учрашувидан сўнг Асли янги иш қидиришга мажбур бўлади. Яхшироқ иш излаб, у дугонаси билан Бодрумга йўл олади ва у ерда нуфузли меҳмонхонада ишлашни режалаштиради.

    “Тўлин ой” (2017)

    • Туркиядаги рейтинги 5,9
    • Бош ролларда: Жан Яман, Озге Гурел, Хоқон Курташ ва бошқалар.

    Ферит севиб қолишдан қўрқадиган муваффақиятли тадбиркор. Бир куни у ўз ресторанини очиш орзусидаги ёш талаба Назлини ошпаз сифатида ишга олади. Дастлаб улар бир-бирига мутлақо зид кўринса-да, вақт ўтиши билан яқинлаша бошлайди ва ҳатто севги ришталарини боғлайдилар. Бироқ уларнинг муҳаббати имконсиз, аммо бу ижтимоий мавқе  туфайли эмас.

    24 июл, 10:35   Изоҳ (0)   1807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сумбул оғадан Алпагу хонгача: ироқлик актёр Селим Байрактар ҳақида нималар маълум?

    24 июл, 09:55

    Туркиялик актриса Сила Туркўғлу дунёнинг энг гўзал аёли деб топилди

    23 июл, 17:55

    Актёр Бурак Ўзчивит “Ҳукмдор Усмон” сериалини тарк этди

    23 июл, 10:35

    Деменцияга чалинган Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашмоқда: у энди гапира олмайди

    22 июл, 19:55

    “Калмар ўйини”дан қолишмайди: сюжети шафқатсиз ўйинлар ва хавфли синовлардан иборат корейс сериаллари

    22 июл, 18:50

    Ҳеч қандай рекламасиз муваффақият қозонган фильм: “Саияара” Ҳиндистон кинотеатрларини забт этди

    22 июл, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.