• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Машҳурлик келтирган ролларини ёмон кўрадиган турк кино юлдузлари

    Сериаллар орқали миллионлаб томошабинлар қалбидан жой олган актёрлар доим ҳам экрандаги ролларидан мамнун бўлавермайди. Айрим образлар карьера тарихидаги энг муваффақиятли деб ҳисобланса ҳам, бунинг ортида оғриқли тажрибалар, саломатлик билан боғлиқ муаммолар ва руҳий босимлар яширинган бўлади. Қуйида дунёга машҳур ролларини миннатдорчилик билан эмас, балки афсус билан эслайдиган турк кино юлдузлари ҳақида сўз боради.

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Марям Узерли — Хуррам (⁠“Муҳташам юз йил”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Узерлининг бу роли турк сериаллар тарихида энг машҳурларидан бирига айланди. Бироқ бу муваффақиятнинг нархи актрисага қимматга тушди. Марям узоқ давом этган суратга олиш ишлари, ролдан чиқа олмаслик, тўсатдан ҳомиладорлик ортидан келган стресс, фарзанд отасининг хиёнати ва турли босимлар туфайли Германияга қайтиб, руҳий саломатлигини тиклашга мажбур бўлди.

    Буче Бусе Каҳраман — Пелин (⁠“Қўрғон сирлари”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    “Қўрғон сирлари” сериалидаги Пелин роли Бучега кутилмаган машҳурлик олиб келди, аммо жанжалкаш ва зиддиятли характерга эга Пелин образи туфайли актриса кўплаб танқид ва ҳақоратларга учради. Уни ижтимоий тармоқларда лаънатлай бошлашди, ҳатто ўлимини тилаганлар ҳам бўлди. Бунга чидай олмаган актрисанинг менежери судга мурожаат қилди. Ҳатто Бученинг оиласи ҳам бу ҳолатдан азият чекди.

    Муже Узман — Алев (⁠“Қизил шарбат”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Иккинчи мавсум охирида Муженинг сериални тарк этиши мухлисларни қаттиқ хафа қилди, чунки унинг қаҳрамони Алев кўпчиликка ёқиб тушган эди. Аммо актрисанинг соғлиги бунга дош беролмади. Визајист билан бўлган можаролардан сўнг астма хуружи, касалхонага тушиш ва касалликларнинг кучайиши уни ролидан воз кечишга мажбур қилди. Шу сабабли продюсер Алевга фожиали якун топадиган сценарий берди.

    Керем Бурсин — Серкан Болат (⁠“Қалбим эшигини қоқ”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Турк романтик комедиясининг асосий қаҳрамони Серкан Болат совуққон, ҳис-туйғуларини кўрсатмайдиган, қатъиятли ва эҳтиёткор инсон сифатида тасвирланади. Ҳаттоки сериал қаҳрамони Эда уни “робот” деб атайди.

    Аммо Серкан ролини ижро этган Керем Бурсин ҳаётда образига умуман ўхшамайди. Ҳамкасбларининг айтишича, у жуда ҳаракатчан, ҳазилкаш ва жамоада яхши кайфият яратишга ҳаракат қиладиган инсон. Масалан, Ҳанде Эрчел бир неча бор актёрнинг ҳазилларининг ҳаддан ташқари кўплигидан норози бўлган. Керем билан Серканни боғлайдиган ягона ўхшашлик бу иккисининг меҳнатсеварлигидир.

    Сериал тугагач ҳам Керемни ҳар доим Серкан билан солиштирилиши, “битта ролга боғланиб қолган актёр” сифатида эсда қолиши эса актёрга умуман ёқмаган ва шу сабабли ушбу сериалидаги ижросидан кўнгли тўлмаган.

    Алперен Дуймаз — Эрхан (⁠“Эго: Эркакларга ишониб бўлмайди”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Бу лойиҳада Алпререн Дуймаз “Тўқнашув”даги жуфтлиги Мелиса Асли Памук билан яна бирга ишлаган. Аммо улар суратга тушиш вақтида доим тортишиб юришган. Актёр Эрхан характерининг бетайинлиги ёқтирмаган. У очиқчасига бу сериалдан эртароқ чиқишни исташини айтган, натижада лойиҳа 13-қисмда тугатилган. Эндиликда Дуймаз бу ролни эслашни ҳам истамайди.

    Ҳалит Эргенч — Султон Сулаймон (⁠“Муҳташам юз йил”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Ҳалит Эргенч ушбу сериалнинг охиригача қолганига қарамай, у ҳам ўз ролини осонлик билан ижро эта олмади. Сериал тугагач, актёр психотерапевтга мурожаат қилди. Интервьюларда у Сулаймоннинг баъзи ҳаракатларини тушунмаслигини ва у каби одам бўлишни истамаслигини таъкидлаган.

    Сила Туркўғлу — Доа (⁠“Қизил шарбат”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Учинчи мавсумда Сила қаҳрамонининг тақдири яна ўтмишдаги хатоларга тўла эканлиги актрисага ёқмади. Айниқса, Доанинг яна Фатиҳ билан бирга бўлиши, яъни носоғлом муносабатларга қайтиши актрисанинг норозилигига сабаб бўлди. Сила бундай алоқаларни кескин танқид қилар эди. Шу туфайли кўплаб мухлислар унинг сериалдан кетиб қолишидан хавотирлана бошлади. Аммо шунга қарамай Туркўғлу тўртинчи мавсумда ҳам иштирок этди.

    Мерт Рамазон Демир — Ферит (⁠“Қўрғон сирлари”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Сериалдаги Ферит аёлларни осонлик билан ўзига ром қиладиган, кечаларини зиёфатларда ўтказадиган, бир оз енгил табиат, масъулиятсиз ва ҳавойи образ сифатида гавдаланган. Кўплар уни “ёмон йигит” деб атаган.

    Аммо актёр Мерт Рамазон Демир ҳаётда бу образдан кескин фарқ қилади. У сокин, камтар, камгап ва атрофидагиларга нисбатан меҳрибон инсон. Шу сабабли актёр бошқа бу каби ролларга қайтишни истамаслигини тан олган.

    Неслиҳан Атагул — Наре (⁠“Элчининг қизи”)

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Сериалдаги ушбу образ туфайли актрисанинг соғлиғи ёмонлашиб, унинг вазни 45 кг гача тушиб кетган. Сўнг Атагул шифохонага ётқизилган, лекин мухлислар уни пул ёки шартнома учун лойиҳани тарк этди, деб ўйлашган. Аслида актриса сўнгги дақиқаларгача сериалда қолишга ҳаракат қолган, аммо жисмонан ва руҳий жиҳатдан чарчагач, сериални тарк этишга мажбур бўлган.

    10 июл, 17:08   Изоҳ (0)   2060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#сериал#дизи#Ҳалит Эргенч#неслиҳан Атагул#Мерт Рамазон Демир

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Олис шаҳар” ва давоми 2025 йилнинг кузида чиқадиган бошқа машҳур турк сериаллари

    24 июн, 19:55

    “Қўрғон сирлари”дан сўнг: сериал юлдузлари қачон янги лойиҳалар билан экранларга қайтади?

    11 июн, 12:26

    Туркия вазирининг қизи ва “Муҳташам юз йил”даги Изабелла: Мелике Ипек Ялова ҳақида нималар маълум?

    9 июн, 21:50

    Турк актрисаси Фаҳрия Эвжен янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    13 июн, 17:36

    Туркияда 12 йил аввалги намойиш сабаб “Муҳташам юз йил” ижодкорлари таъқиб остига олинмоқда

    13 июн, 10:29

    “Ўлим сюжетнинг бутунлай ўзгаришига туртки бўлади”. Турк сериалларида бош қаҳрамонлар ҳалок бўлишининг 5 сабаби

    16 июн, 22:25

    Афра Сарачоғлуга янги партнёр топилди, “Севги изтироби” юлдузи ота бўлди, Киванч Татлитуғ илмий-фантастик сериалда бош ролни ижро этади: турк киноси янгиликлари

    17 июн, 11:11

    Сеулдан Истанбулгача: Туркияда ремейки суратга олинган корейс дорамалари

    18 июн, 15:10

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари Марям Узерли ва Каан Урганжиоғлу янги сериалда биргаликда суратга тушмоқда

    21 июн, 12:50

    Турк актёри Меҳмет Гунсур янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    23 июн, 13:38

    Москвада дунёга келган, энг катта гонорарини Райҳондан олган беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшда

    25 июн, 16:05

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    25 июн, 22:03

    Instagram: никоҳдан ўтган Шаҳло Алижонова, илк марта ота бўлган Умид Искандаров, янги уйга кўчган Бобур Мансуров

    1 июл, 15:56

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    1 июл, 17:35

    Туркияда эркак кана сабаб ўрмонга ўт қўйди

    2 июл, 13:40

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    3 июл, 09:55

    “Қизим учун ўзимни асрашим керак”. Болалигида тортинчоқ бўлган, саҳнада тинч туролмайдиган, севгида омади чопмаган Севинч Мўминова 43 ёшда

    7 июл, 11:40

    Дунёнинг энг гўзал стюардессалари топ-10 талиги

    9 июл, 20:10

    Ҳаётда ўзига мутлақо ўхшамаган образларни гавдалантирган турк актёрлари

    7 июл, 09:58

    Instagram: илк бор ота бўлган Бобур Мансуров, қиз фарзандли бўлган Умидахон, лифтда қамалиб қолган келин Шаҳло Алижонова

    7 июл, 12:38

    “ЦСКА” Файзуллаевни таркибда сақлаб қолмоқчи

    7 июл, 12:10

    “Калмар ўйини” актёри билан учрашган турк актрисаси, BTS мухлиси бўлган Афра Сарачўғлу, Чағатой Улусойдан янги фильм: турк киноси янгиликлари

    7 июл, 16:50

    Instagram: Шаҳло Алижонованинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, Раъно Шодиева халқаро кинофестивалда эътироф этилди, Шаҳло Зоирова машинасини уриб олди

    8 июл, 12:18

    Энг кўп муҳокама қилинаётган турк кино юлдузлари: мухлислар уларни нима учун танқид қилади?

    8 июл, 19:56

    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

    9 июл, 12:00

    Instagram: Ўғлини туғуруқхонадан олиб чиққан Бобур Мансуров, Жасминдан хафа бўлган Райҳон, Гули Асалхўжаеванинг хонадонида тўй

    9 июл, 11:22

    Туркияда Грок Эрдўғонни ҳақорат қилгани учун блокланди

    9 июл, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.