Стюардесса деганда инсоннинг кўз ўнгида гўзал, хушбичим ва доим табассум қилиб турадиган қизлар намоён бўлади. Ушбу соҳада фаолият юритишни истамайдиган қизларни топиш мушкул. Қуйида дунёнинг энг гўзал стюардессалар ҳақидаги маълумотлар келтирилади.

Самолёт бортига стюардесса сифатида ишга кириш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Авиакомпаниялар рейтинги қанчалик юқори бўлса, номзодларни танлашга шунчалик қаттиқ ёндашилади. Барча жойларда инглиз тилини B2 даражасидан паст бўлмаган даражада билиш талаб этилади, баъзи ҳолларда эса бу чегара C1 гача кўтарилади. Бунга қўшимча равишда турк ва хитой тилларини билиш афзаллик ҳисобланади.
Яна бир мажбурий талаб — мулоқотга киришувчанлик ва стрессга чидамлилик бўлиб, булар танловнинг бир неча босқичларида текширилади. Соғлиқ масаласига эса янада жиддийроқ ёндашилади. Масалан, кўриш қобилияти 100 фоиз бўлиши, сурункали касалликлар ва вестибуляр аппарат билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги муҳим. Бўлажак ёрдамчиларнинг спорт ютуқлари бўлиши мамнуният билан кутиб олинади, чунки бу аъло даражадаги соғлиқ учун яна бир қўшимча афзалликдир.
Танлов моделлик агентлигига қараганда кам бўлмаган даражада қаттиқ ўтказилади, десак муболаға қилмаган бўламиз. Стюардессанинг бўйи 160 см дан паст бўлмаслиги, лекин 180 см дан ошмаслиги керак. Вазни албатта бўйига мутаносиб бўлиши шарт, аммо борт ходимлари учун 46 ўлчамдан каттаси мавжуд эмас. Қиз ҳатто энг кичик ортиқча вазнни ҳам сездирмаслиги лозим. Ёпиқ, қатъий формага қарамай, танада татуировка ва пирсинг бўлмаслиги керак. Qatar Airways эса танада умуман татуировка, пирсинг ва ҳатто чандиқлар бўлмаслигини талаб қилади. Ҳамкорликка розилик ёши 21 ёшдан бошланиб, 30 ёшдан ошмаслиги керак. Албатта, стюардессалар шоҳона даражада хушмуомала бўлишлари шарт. Нуфузли компанияларда қизлар билан доимий равишда машғулотлар ўтказилади. Уларда йўловчилар билан низоли вазиятлар, самолётдаги фавқулодда ҳолатлар ва эътирозлар билан ишлаш кўникмалари шакллантирилади.
Бу меҳнатлар ўзини оқлайдими? Албатта. Халқаро авиакомпания стюардессаси ойига ўртача 3,5 минг доллар топади. Бу парвоз соатлари ва хизмат сафари тўловларига боғлиқ. Бундан ташқари, кўплаб гўзал стюардессалар ўзларининг ижтимоий тармоқларини муваффақиятли даромад манбаига айлантирмоқда. Чунки улар ўз касбларининг ички томонларини ва ташриф буюрган жойларини намойиш этишади.
Бироқ ҳеч қандай форма уни кийган қизларсиз эсда қоларли ва ҳайратланарли бўлолмасди. Айнан шунинг учун биз сизга дунёнинг энг гўзал стюардессалари қандай кўринишини кўрсатмоқчимиз — энг романтик ва масъулиятли касбнинг энг сара 10 нафар вакиласи — Emirates’дан тортиб Ryanair’гача.
Бенедетта Минерале — Ryanair

25 ёшли италиялик Бенедетта Ирландиянинг Ryanair авиакомпаниясининг энг ёрқин стюардессаларидан бири ҳисобланади. Қиз ижтимоий тармоқларда катта аудиторияга эга бўлишига қарамай — унинг блоги 190 минг обуначига эга, у касбини ташламоқчи эмас. Бенедетта мунтазам равишда парвозлардан олинган фотосуратларни улашади ва ишдан бўш вақтларида ўзи ҳам фаол саёҳат қилади.

У от спортига қизиқади ва модани жуда яхши кўради. Айтганча, ажойиб табиий қобилиятлари қизга анча таъсирли инфлюенсерга айланишига ёрдам берди — Минерале юз парвариши ва соч турмаклаш видеоларини суратга олади ҳамда ижтимоий тармоқлардаги гўзаликка оид реклама кампанияларининг юзи бўлиб хизмат қилмоқда.
Камилла Кандурро — Ryanair

Рейтингимизда иккинчи ўринни Ryanair авиакомпаниясининг яна бир вакили эгаллади. Асли Барселонадан бўлган испаниялик Камилла Кандурро икки йил олдин стюардесса сифатида касбий фаолиятини бошлаган. Қорасоч гўзалнинг табиий ҳусни нафақат йўловчиларни, балки кенг жамоатчиликни ҳам ўзига ром этди.

Блогида атиги 21 та пост бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқларда уни 12,6 минг киши кузатиб боради. Парвозлардан бўш вақтида Камилла янги жойларни кашф этишни яхши кўради — у дунёнинг деярли барча олий тоифали курортларига ташриф буюрган. Бундан ташқари, қиз шовқин-суронли зиёфатларга бўлган иштиёқини яширмайди.
Изабела Чира — Wizz Air

Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси арзон нархли ҳисобланишига қарамай, у энг ёрқин ва эсда қоларли фуксия — рангли самолётларга эга бўлиб, борт кузатувчиларининг тўқ кўк ва пушти ранг либоси билан уйғунлашган. Энг машҳур стюардессалардан бири руминиялик Изабела Чирадир. У осмонга ҳаётининг 7 йилини бағишлаган ва ижтимоий тармоқларда жами 400 минг кишилик аудиторияни тўплаган.

Бугун қиз ўз касбий фаолиятини якунлаганини, бироқ осмон ва борт кузатувчиси иши уни шундай инсон қилгани учун чексиз миннатдор эканини маълум қилди. Энди Изабела инфлюенсер сифатида ўсишни режалаштирмоқда — бизнингча, унинг машҳурлигини ҳисобга олсак, бу жуда муваффақиятли бўлади.
Аиэт — Emirates

26 ёшли Аиэт асли швециялик, аммо дунёдаги энг нуфузли араб авиакомпанияларидан бири бўлган Emirates’да ишлайди. Фаол иш жадвалидан келиб чиқиб, қиз ўз ватанида камдан-кам бўлади, асосий вақтини Дубайда ўтказади.

Бироқ Аиэт дўстлари билан Европа бўйлаб саёҳат қилади, санъатни жуда севади ва ижтимоий тармоқларда ўзини Италияда энг қулай ҳис этишини эътироф этади.
Никайла Козенс — British Airways

Британиялик Никайла Козенс 11 йилдан бери стюардесса бўлиб ишлайди ва ҳақиқатан ҳам завқ берувчи иш билан шуғулланаётганидан бахтли эканини таъкидлайди. 36 ёшли аёл ўз ёшидан анча ёш кўринади: бунинг сири соғлом турмуш тарзи ва бўш вақтини табиат қўйнида ўтказиш одатидадир.

Никайла дунёни ўзи учун кашф қилишни яхши кўради ва кўп саёҳат қилади, Англия ҳудудида эса унга доимо ажойиб ити ҳамроҳлик қилади.
Мара Мендоса — Qatar Airways

Борт кузатувчиси Мара Мендосанинг ижтимоий тармоқларида 41,5 мингдан ортиқ обуначи бор — бу таажжубланарли эмас, чунки у парвозлар билан бир қаторда Qatar Airways’нинг бренд элчиси ҳисобланади. 10 йилдан бери Мара Доҳада яшайди ва шаҳар унинг учун қадрдон бўлиб қолганини тан олади.

Ўз видеоларида у гўзаллик сирлари ва касбининг ички томонлари ҳақида сўзлайди, шунингдек, кўпинча обуначиларини саёҳатларидан олинган фотосуратлар билан хурсанд қилади — у ҳар доим турмуш ўртоғи билан янги мамлакатларга саёҳат қилади.
Хуррем Малтинпинар — SunExpress

Хуррем Малтинпинар доимо борт кузатувчиси бўлиб ишлашни орзу қилган. Осмон ва парвозлар учун қиз ҳатто моделлик карьерасини ҳам тарк этди. Борткузатувчилик формаси турк аёлини бир йилдан бери безаб келмоқда.

SunExpress авиакомпанияси Анталияда жойлашган бўлиб, Европа ва Туркия бўйлаб парвозларни амалга оширади. Айтганча, 29 ёшли Хуррем рус тилини мукаммал билади ва университетда рус адабиётини ўрганган. Қиз ишдан бўш вақтларида турмуш ўртоғи билан саёҳат қилади ва ижтимоий тармоқларда гўзал суратларини улашади.
Пат Дуситта — Air Asia

Аир Асиа стюардессалари дунёдаги энг гўзал аёллардан бири ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, битта вакилни танлаш жуда қийин эди. Бироқ мафтункор саёҳатчи Пат Дуситта дарҳол эътиборни тортди — қиз деярли бутун дунёни кезиб чиқишга улгурган, касбида эса икки йилдан бери ишламоқда. Яширишнинг ҳожати йўқ, уни бемалол Осиё гўзали деб атаса бўлади.
Медин Явуз — Turkish Airlines

Танловимизда яна бир турк гўзали. Ишончимиз комилки, стюардессалар машҳур турк сериалларида бош роллар учун осонгина кастингдан ўтишлари мумкин, чунки уларни актрисалардан гўзаллик даражаси бўйича кўз билан ажратиб бўлмайди.

Медин блогер эмас, аммо у ўз аудиториясига гўзаллик ҳақидаги ҳаётий маслаҳатларни бажонидил улашади. Ва, албатта, баъзида у издошлари ва дўстларини стюардесса ҳаётидан қизиқарли воқеалар билан хурсанд қилади.
Риса Моришита — Emirates

Бугун Япониялик "Жаҳон гўзали" ва "Токио гўзали 2023" унвонига сазовор бўлган Рису Моришитани Emirates авиакомпанияси билан учишни танлаган ҳар бир йўловчи учратиши мумкин. 28 ёшли қиз узоқ танаффусдан сўнг яна ўз касбига қайтишга қарор қилди, чунки парвозларсиз ва осмонсиз ҳаёт, мазмунли бўлишига қарамай, тўлақонли туюлмасди.

Келишган ва жуда гўзал Риса соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади, мода тажрибаларини севади ҳамда блогида нафақат стюардессаларнинг сирлари, балки югуриш ишқибозлари учун фойдали маслаҳатлар билан ҳам ўртоқлашади.
Изоҳ (0)