Тошкент шаҳар Сергели туманида аёл 9-қаватдан ўзини ташлаб жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Ҳолатга гувоҳ бўлганларнинг маълум қилишича, 58 ёшли марҳума қўшни маҳаллада яшаган. Руҳий касалликлар диспансерида ҳамда ички ишлар идорасида жанжалкаш аёл сифатида рўйхатда турган. Бир нафар қизи бўлган. Қизи билан муносабати яхшимаслиги сабабли уйини сотиб юборган.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.
Шу куни, 7 июлда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида икки ўсмир қиз 7-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)