Гонконгда актёр ҳамда жанг санъати устаси Брюс Лига бағишланган мухлислар музейи ёпилди. Бу ҳақда Брюс Лининг расмий фан клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Музей коллекциясида 2 мингта ноёб экспонат мавжуд — булар ҳайкаллар, журналлар ва камёб видеоёзувлардир.
“Харажатлар бизни Брюс Лининг хотирасини абадийлаштириш учун ресурсларимиздан қандай қилиб энг самарали фойдаланиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди”, дея таъкидлади музей вакиллари.
Музейнинг даромади коронавирус пандемияси давридаёқ пасайиб кетган эди. Музей яна очиладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Расмий фан клубини Брюс Ли оиласи ташкил этган.
“Ғазаб мушти” ва “Аждар йўли” фильмларининг юлдузи 1973 йил июль ойида 32 ёшида вафот этган эди. У билан боғлиқ кўчма экспонатлар музейи дастлаб 2000 йилда Гонконгнинг бошқа жойида очилган ва кўп йиллик танаффусдан сўнг 2019 йилда қайта фаолиятини бошлаган эди.
Изоҳ (0)