• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Нега макияж тез оқиб кетади? Ҳамма аёллар йўл қўядиган 5 хато

    Макияж бу фақат брендлар ва сифатли косметика масаласи эмас,  балки терини тайёрлаш, мос текстура танлаш ва тўғри суртиш техникасидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. Терининг тури ва ҳаёт тарзини ҳисобга олиш муҳим. Макияжнинг тез йўқолишига терининг ўзига хослиги ва нотўғри тайёргарлик сабаб бўлиши мумкин, лекин буларни тузатиш имкони бор.

    Терини макияжга тайёрламаслик

    Фото: Freepik

    Тонал кремни намловчи восита ишлатмасдан суртиш тавсия этилмайди. Акс ҳолда у терининг барча қуруқ жойларига кириб қолади, қатлам ва нотекисликларни янада  яққол кўрсатиб қўяди. Натижада макияж тезда янгилигини йўқотади, нотекис ётади ва атиги бир соат ичида ўзгариб қолади.

    Макияжни суртишдан олдин, албатта, намловчи крем ёки сивороткани қўлланг ва уларнинг терига сингиши учун камида 5–10 дақиқа кутинг. Бу терини силлиқ қилади ва тонал кремни янада текис суртиш ҳамда узоқроқ сақланишига ёрдам беради.

    Нотўғри танланган текстуралар

    Фото: Freepik

    Ҳаддан ташқари зич ёки ёғли тонал кремлар фаол ёғ ажратувчи терида яхши ушланмайди. Қуруқ терида эса кукунли воситалар тезда кўзга ташланади ва қуриган жойларни янада кўпроқ таъкидлаб кўрсатади.

    Тонал воситани тери турига қараб танланг. Ёғли тери учун — мат ёки узоқ сақланадиган суюқ тонал крем, қуруқ тери учун — намловчи тонал-крем тавсия қилинади. Аралаш тери учун эса алоҳида ёндашув керак: Т-зонага матлаштирувчи база, қолган қисмга эса оддий тонал крем қўлланг.

    Фиксациясиз қатламлар

    Агар сиз тонал крем, консилер, упа ва кремли румяналарни мустаҳкамловчи воситаларсиз суртадиган бўлсангиз, макияжингиз на қўл текизишга, на нам ҳавога бардош бера олади. Айниқса, кремли текстуралар ёки бир неча маҳсулотни кетма-кет ишлатганингизда ҳар бир қатламни енгил фиксация қилиш муҳим бўлади.

    Ҳар бир нам маҳсулотдан сўнг (масалан, тонал крем ёки консилер) уни енгил қилиб упа билан мустаҳкамлаш тавсия этилади. Якунда эса махсус фиксацияловчи спрейдан фойдаланинг.

    Юқори намлик ёки фаол турмуш тарзи

    Транспортда юриш, кондиционерли жойларда бўлиш, дўкон кезиш ёки шунчаки иссиқ кунлар — буларнинг барчаси макияжнинг узоқ туришига таъсир қилади. Тери намлик ва ёғни фаол ажрата бошлайди, натижада косметика оқиб кетади, тонал крем эса тешикчалар ичига кириб кетади ёки бурун ва иякдан бутунлай ўчиб кетади. Энг узоқ сақланадиган макияж ҳам бундай шароитларда ўз шаклини йўқотади.

    Шундай ҳолатлар юз бермаслиги учун, айниқса, тонал крем, туш ва тен танлашда сувга чидамлилигига ва тезда ўчиб кетмаслигига эътибор беринг.

    Ёнингизда ҳар доим матлаштирувчи салфеткалар ва ихчам упа бўлсин. Улар ёрдамида юзга ортиқча нарса суртмасдан макияжни тезда тартибга келтириш мумкин.

    Макияж доим юзда оқиб кетса, нима қилиш керак?

    Фото: Freepik

    Юз терисини тайёрлаш ва макияжни кетма-кет суртиш тартибида кичик ўзгаришлар киритиш макияжни кун бўйи янгидек ва тартибли кўринишда сақлашга ёрдам беради:

    • Қатламлар сонини камайтиринг. Қанча кўп бўлса, оқиб кетиш хавфи шунча ошади. Терининг нафас олишига имкон беринг.

    • Узоқ вақт сақланадиган кремли текстураларни танланг. Кремли тенлар, румяналар ва лаб бўёқларини ингичка қатламда суртиб, устидан упа билан мустаҳкамланса, узоқроқ туради.

    • Макияжни нам эмас, қуруқ терига суртинг. Намлик фиксацияга халақит беради.

    • Бармоқлар ўрнига чўтка ишлатинг. Шу йўл билан пардоз воситалари ингичка ва бир текис ётади.

    • Тонал кремни фақат ингичка қатламда суртинг. Юз — расм чизадиган жой эмас. Енгил қоплама қанча кам бўлса, шунча узоқ туради.

    • Иссиқ мавсумда фиксацияловчи спрейдан фойдаланинг.

    • Узоқ сақланадиган макияж сири — комплекс ёндашувда. Парваришни қайта кўриб чиқинг — кўпроқ намловчи, енгил тозаловчи воситаларни қўшинг ва тери мувозанатини сақланг. Макияжни тизимли тарзда яратинг: парвариш — база — тонал крем — фиксация. Шунда сизнинг ойнадаги аксингиз нафақат эрталаб, балки кечқурун ҳам кўзни қувонтиради.

    26 июн, 13:24   Изоҳ (0)   536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Макияж#гўзаллик#крем

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўп вазифа бажарувчи косметика: қандай сотиб олиш ва тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар

    14.03.2023, 19:30

    Машҳур француз аёлларининг гўзаллик сирлари: Ёш ва нафис кўринишга ёрдам берадиган одатлар

    05.07.2023, 10:31

    Ойига 130 минг долларгача: машҳур аёллар гўзаллик муолажалари учун қанча пул сарфлайди?

    25.03.2024, 11:11

    Кичик юз, катта бош, нозик қўл: япон аёлларининг ҳайратда қолдирадиган 7 та гўзаллик стандартлари

    30.04.2024, 14:51

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    10 май, 10:40

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    10 май, 14:40

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    11 май, 19:50

    Макияжни янада чиройли ва узоқ туришига ёрдам берадиган 10 та гўзаллик сирлари

    18 май, 15:55

    Ёзда терини қуёшдан ҳимоя қилиш учун 8 та энг яхши SPF крем

    15 май, 22:30

    Ташқи кўринишидаги яққол ўзгаришларга қарамай, пластик операция қилдирганини тан олмайдиган юлдузлар

    4 июн, 13:47

    Хитойлик мактаб ўқувчиси 18 ёшигача 100 та пластик жарроҳлик операциясини амалга оширди

    23 май, 15:15

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    25 май, 14:11

    Бейонсе, Гага ва Рианна: машҳурлар саҳнага чиқиш олдидан қандай тайёргарлик кўради?

    26 май, 13:14

    Моргдан цирккача: Голливуд юлдузларининг 7 та кутилмаган касби

    28 май, 17:41

    Корейс аёлларининг юзи тиниқ ва силлиқ бўлишига ёрдам берадиган парвариш сирлари

    30 май, 17:30

    Иссиқ ҳавода ҳам узоқ турадиган макияж қилиш бўйича тавсиялар

    10 июн, 12:25

    Организмнинг қаришини тезлаштирадиган зарарли одатлар

    12 июн, 18:32

    Юз териси қизариб қолганида қўл келадиган лайфхаклар

    16 июн, 16:55

    “Шайхлар сири”: араб аёллари уйда қандай кийинишади

    17 июн, 15:58

    Муваффақиятсиз образи туфайли кулгига қолган машҳур аёллар

    23 июн, 20:55

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар 

    20 июн, 20:10

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    21 июн, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.