Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоаси ўзбекистонлик футболчилар Бобир Абдиҳолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди. Клуб матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Футболчиларнинг шартномаси якунига етди. Ушбу жаомада Бобир Абдиҳолиқов 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Жасур Жалолиддинов эса 18 та баҳсда 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, “Сумгаит” ўтган мавсумда 36 та ўйинда 33 очко тўплаб, 10 та жамоа ичида 8-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)