Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 22-турида «Насаф» ва «Қўқон-1912» жамоалари 31 октябрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди. 28-дақиқада қўқонликлар олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Мурод Холмуҳаммедов фаолиятида илк бор пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ҳисобни очди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.
Ушбу ғалабадан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларининг очколари 46 тага етди ва жамоа 2-ўринда бормоқда. «Қўқон-1912» (38) эса 4-поғонада қолди.
«Насаф» кейинги турда «Сўғдиёна» билан ўйнайди, қўқонликлар эса «Пахтакор» билан куч синашади.
Coca-Cola Суперлига
22-тур баҳслари
31 октябрь, шанба
«Насаф» — «Қўқон-1912» 1:0
Гол: 1:0 – 28 Абдухолиқов.«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 12), 10. Бобир Абдиҳолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев (19. Ҳусаин Норчаев, 87), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (7. Дилшод Раҳматуллаев, 75), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 87), 92. Умар Эшмуродов.
«Қўқон-1912»: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 10.Қувондиқ Рўзиев (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 66), 13.Сардор Азимов (91.Якуба Бамба, 73), 14.Аваз Маматхўжаев (17.Музаффар Музаффаров, 73), 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков (99.Бек Абдуллаев, 83), 33.Иван Ёсович, 69.Филип Раевац, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Огоҳлантиришлар: Маматхўжаев 55, Ёсович 56, Ғайбуллаев 90+5, Музаффаров 90+5.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)