23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон термаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мусобақани Қатардан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган Равшан Ҳайдаров шогирдлари, 2-турда мезбон Хитой устидан шу ҳисобда устун келганди. 3-турда ҳам ўзбекистонликлар иштирок этган ўйинда фақатгина 1 та гол урилди. Уммонга қарши беллашувда Достон Турсунов томонидан урилган гол Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди.
Параллел кечган ўйинда Қатар бир киши кам бўлиб ўйнаган Хитойни таслим қилди — 2:1. Шу тариқа Қатар 9, Ўзбекистон 6 очко билан кейинги босқичга йўл олди.
Осиё Чемпионати U23 «А» гуруҳи. 3-тур 15 январь, душанба
Хитой — Қатар 1:2
Голлар: Яо Жуншенг, 3 (1:0). Алмуаз Али, 44 (1:1). Алмуаз Али, 77 (1:2).Четлатиш: Хе Чао, 41 (Х).Ўзбекистон — Уммон 1:0
Гол: Достон Турсунов, 37 (1:0).Ўзбекистон U23: Ботирали Эргашев — Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Бобир Абдиҳолиқов, Жавоҳир Сиддиқов, Дониёр Нарзуллаев, Забихилло Ўринбоев.
Изоҳ (0)