19—20 октябрь кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасида 26-тур учрашувлари бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Бирозгина аввал тур доирасидаги учта беллашув якунига етди.
Пастки олтилик жамоалари Суперлигада қолиш учун курашни давом эттирмоқда. Жумладан, Олмалиқда АГМК Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Фарғонада «Нефтчи» «Қизилқум»ни меҳмон қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Сўғдиёна» эса Жиззахда «Қўқон-1912»га қарши учрашувда майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чемпионлик учун курашаётган кучли олтилик жамоалари эртага ўз учрашувларини ўтказади.
Pepsi Суперлига
19 октябрь, жума
26-тур беллашувлари
АГМК—«Насаф» 0:2
Голлар: 1:0—31 Бобир Абдиҳолиқов, 2:0—65 Хуршидбек Мухторов.«Нефтчи»—«Қизилқум» 3:1
Голлар: 0:1—23 пенальти Неманья Йованович, 1:1—43 Абдураҳмон Абдулҳақов, 2:1—61 Муродбек Бобожонов, 3:1—82 Исломбек Каримов.«Сўғдиёна»—«Қўқон-1912» 1:0
Гол: 1:0—22 Дарвидас Сернас.20 октябрь, шанба
Изоҳ (0)