• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Насаф»нинг молиявий аҳволи чатоқми? Жамоа ўринбосарлари ва футзал жамоаси сафар ўйинларига бормайди

    Кеча, 23 апрель санасида «Sports.uz» нашри «Насаф» футбол мактабининг 2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ота-оналар кенгаши раиси Бахтиёр Норқобиловнинг мурожаатини эълон қилганди.

    Фото: «Sports.uz»

    Фото: «Sports.uz»

    Унда Қаршидаги футбол академияси иш фаолияти тўхтатилгани, ёш футболчилар турар жойи ёпилгани ва озиқ-овқат билан таъминлаш тўхтатиб қўйилгани, тарбияланувчилар эса стадион ҳудудидаги футбол майдонларига уйларидан қатнаб машғулот ўтказаётганликлари айтилган.

    «2017 йилги мавсумда ЎФА томонидан мамлакатнинг энг яхши академияси деб топилган «Насаф» футбол мактаби бугун мана шундай қаровсиз аҳволда турса… Ўзбек футболи довруғига ҳисса қўшган Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдиҳолиқов, Ислом Рашидхонов, Дониёр Нарзуллаев ва яна бошқа бир қатор истеъдодларни етказиб берган академиянинг бугунги аҳволига шунчаки кўз юмиб бўлмайди.

    Шу вақтга қадар академияни клуб ўз бюджетидан молиялаштириб келган, аммо яқин вақт ичида «Насаф»нинг аҳволи ҳам танг аҳволга келиб қолди. Клубнинг ўринбосарлари ҳам умуман таъминотдан узилиб қолган, улар истиқомат қилаётган базанинг фаолияти ҳам тўхтатилган. Ёшлар лигасида ўйнайдиган футболчилар ҳам академия тарбияланувчилари каби уйдан ўйинларга қатнашмоқда, Қолаверса Суперлига 8-турида «Насаф» сафарда АГМК клубига қарши ўйнайди. Ушбу ўйиндан бир кун аввал ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар лигаси баҳсида «Насаф» ёшлари клубдаги инқироз сабаб бора олмасликлари эҳтимоли катта.

    Ҳаттоки, клубнинг иккинчи автобусга ёқилғи тўлдиришга ҳам қурби етмай қолганига нима дейсиз? Клубнинг асосий таркиби эса ўйинларга қарз эвазига бораётгани ҳам кишини ҳавотирга солмоқда. Бундан кўриниб турибдики, бош ҳомий ҳам Қашқадарёнинг Суперлигадаги ягона ва бош жамоасини молиялаштирмай қўйган» — дейилади мурожаатда.

    Бугун, 24 апрель санасида эса нашр «Насаф» ўринбосарлари ва футзал жамоаси сафар ўйинларига бормаслиги ҳақида хабар чоп этди. Қайд этилишича, «Насаф» Суперлига 8-тури доирасидаги АГМКга қарши сафар ўйинига ўринбосарлар жамоасисиз боради. Шунингдек, «Насаф» футзал жамоаси ҳам «Сўғдиёна»га қарши сафар ўйинига бора олмайди. Қолаверса, асосий таркиб футболчиларининг Олмалиқдаги ўйинига матбуот хизмати ҳам олиб кетилмайди. ПФЛ регламентига биноан эса клуб бу иши учун молиявий жазога тортилади.

    «Насаф»дек катта клубнинг қисқа вақт ичида бундай танг аҳволга тушиб қолиши ачинарли бўлади. Агар вазият шундай давом этса, Суперлига ҳам «Насаф»сиз давом этиши мумкин. Бу эса ривожланиш босқичидаги ўзбек футболи учун чинакам йўқотиш бўлади, дейилади хабарда.

    24.04.2018, 15:16   Изоҳ (0)   23679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон олимпия термасининг Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этадиган таркиби эълон қилинди

    24.04.2018, 14:35

    Ўзбекистонда футболчилар ҳам энди допинг назоратидан ўтади

    24.04.2018, 14:22

    Заиф эшитувчи ўзбекистонлик футболчилар Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди

    24.04.2018, 13:48

    Sport-TV техника етишмаслиги туфайли «Нефтчи» — «Металлург», «Бухоро» — «Қизилқум» учрашувларини жонли трансляция қилмайдиган бўлди

    24.04.2018, 13:33

    «Барселона»ни ЕЧЛ ярим финалидан мосуво қилган «Рома» 5 йил деганда расмий ҳомийга эга бўлди

    24.04.2018, 11:38

    ЎФА ҳакам Олим Толибжоновни Про-Лига ўйинларидан номаълум муддатга четлаштирди. Бу унга берилган биринчи жазо эмас

    24.04.2018, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина Россияга қарши туриш учун қурол ишлаб чиқаришни оширади” — Зеленский

    Дунё | 18 июл, 16:40

    Турк сериаллари суратга олинадиган жойларга саёҳат: қайси ҳудудда машҳур актёрларни учратиш мумкин?

    Кино | 18 июл, 16:30

    Form компанияси сузувчилар учун Smart Swim 2 номли “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди (фото)

    Технологиялар | 18 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 16:14

    Польша Венгрия билан дипломатик алоқаларни қисқартирди

    Дунё | 18 июл, 16:12

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.