Тошкент вақти билан 13:00 да Ўзбекистон U23 терма жамоаси Уммонга қарши саф тортади.
Хитой мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида бугун — 15 январь куни «А» гуруҳи беллашувларига якун ясалади. Ўзбекистонликлар билан бир вақтда Хитой ва Қатар термалари параллел ўйинда ўзаро рақобат ҳосил қилади.
Бир неча дақиқа олдин Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон термасининг Уммонга қарши ўйнайдиган таркибини эълон қилди:
Ўзбекистон U23: Ботирали Эргашев — Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Бобир Абдиҳолиқов, Жавоҳир Сиддиқов, Дониёр Нарзуллаев, Забихилло Ўринбоев.
Ўзбекистонлик футболчилар бунга қадар Қатардан 0:1 ҳисобида енгилган бўлса, Хитойни 1:0 ҳисобида таслим қилганди. Бугунги беллашувлар терманинг келгуси тақдирига ойдинлик киритиб беради. Қайд этиш керак, ЎФФ Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйган.
Изоҳ (0)