• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Дорамалардаги ҳақиқат ва бадиий тўқима: корейс сериалларига қай даражада ишонса бўлади?

    Жанубий Корея дорамалари кўплаб томошабинлар учун бу қизиқарли Осиё мамлакатининг тарихи, урф-одатлари ва турмуш тарзини ўрганиш воситасига айланди. Бироқ ҳар қандай бадиий асар каби улар ҳам кўпинча воқеликни керакли драматик ҳикоя яратиш учун ўзгартириб кўрсатади.

    1. Сохта қашшоқлик

    Корейс дорамаларининг кўплаб қаҳрамонлари оғир молиявий аҳволга тушиб қолган камбағал оилалардан чиққан. Персонажларнинг камбағаллиги уларнинг ташқи қиёфаси ва характерларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Молиявий аҳволни яхшилашга интилиш, бой оила аъзоси билан танишиш ёки катта миқдордаги пулни зудлик билан тўлаш зарурати сюжет ривожланишининг асосий воситаларига айланади. Жанубий Кореяда бой ва камбағаллар, йирик ва кичик бизнес ўртасида кучли ижтимоий фарқ мавжуд. Айниқса, 1997-1998 йиллардаги Осиё молиявий инқирози ва унинг оқибатида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлардан сўнг бу ҳолат яққол сезила бошлади. Кам таъминланган кишиларнинг кўпинча корейс жамияти томонидан камситилиши вазиятни янада оғирлаштиради.

    Паразиты» – лучший фильм года. Рассказываем, почему так и должно было  случиться | GQ Россия

    Шундай қилиб, ижтимоий тенгсизлик кучли драматик тўқнашувни яратиш учун чиндан ҳам мустаҳкам асос бўлиб, буни “Оскар”га сазовор бўлган “Паразитлар” фильми исботлади. Бироқ корейс сериалларида қашшоқлик кўпинча ғалати тарзда тасвирланади. Масалан, машҳур “Меросхўрлар” сериали сюжетига кўра, бош қаҳрамон Ча Ин-сан уй хизматчиси бўлиб ишлайдиган онаси билан яшайди ва фақат тирикчилик учун етарли бўлган турли хил қўшимча ишлар билан шуғулланади. Аммо экранда томошабин бутунлай бошқача манзарани кўради: Ча Ин-сан тез-тез қимматбаҳо кийимлар, пойабзал ва бренд рюкзагини кийиб юради. Унинг содда жиҳозланган хонадони замонавий қимматбаҳо мебеллар билан безатилган. Яна бир мисол “Ҳақиқий гўзаллик” романтик сериали бош қаҳрамони, ўрта мактаб ўқувчиси Лим Жу-гёндир. У оддий камбағал оиладан бўлишига ва фақат мактабда ўқишига қарамай, қиммат косметикага маблағ топади ва энг сўнгги русумли смартфондан фойдаланади.

    Дорамалардаги қашшоқликнинг сохталиги кўпинча машҳур корейс электроника ишлаб чиқарувчилари, йирик косметика компаниялари ёки халқаро автомобиль концернлари ҳамда кийим ишлаб чиқарувчилар билан тузилган реклама шартномалари туфайли юзага келади. Қаҳрамонларнинг жозибали ташқи кўриниши, доимо чиройли турмакланган сочлари ва яхши кийимлари бунга мисол бўлади. Жанубий Кореянинг кўплаб оддий фуқаролари аслида камбағал кўринмасликка интилади, шу сабабли ташқи кўринишларига кўп маблағ сарфлайди.

    2. Золушкалар шаҳзодаларни учратмайди

    Корейс романтик дорамаларининг энг кўп учрайдиган сюжетларидан бири камбағал қиз ва бой йигит ўртасидаги муносабатлардир. Золушка ва келишган шаҳзодалар ҳақидаги ҳикояларнинг энг машҳур даври 2008-2013 йилларга тўғри келган бўлса-да, улар ҳозир ҳам учраб туради ва катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўпинча шаҳзодалар Жанубий Кореянинг йирик корпорацияларининг меросхўрлари сифатида тасвирланади. Бир оила томонидан бошқариладиган бундай йирик молия-саноат конгломератлари “чебол” деб аталади. Чебол ҳодисаси Жанубий Кореяда Корея уруши тугаганидан сўнг пайдо бўлган ва ҳозирги кунда ҳам мавжуд бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг муҳим қисмини ташкил этади. Энг машҳур чеболлар қаторига Samsung, LG, Hyundai киради.

    Аммо бунинг учун сиз ҳам бадавлат ва нуфузли шахс бўлишингиз керак бўлади. Жанубий Корея ҳамон иерархия муҳим ўрин тутадиган мамлакат ҳисобланади. Оилаларда катталарга сўзсиз бўйсуниш одат тусига кирган, иш жойида эса ҳатто раҳбарларнинг энг ғалати қарорларига ҳам эътироз билдириш ёки ўзгача фикр билдириш одатда қабул қилинмаган. Бадавлат корейслар кўпинча ўзларига ўхшаган бой одамлар даврасида бўлишади. Улар элита мактабларида таълим олишади, кейин эса нуфузли ва кўпинча чет эл университетларига ўқишга киришади.

    Кўпчилик бой кореяликлар учун ижтимоий мавқейини сақлаш муҳим, шунинг учун уларнинг турмуш ўртоғи ҳам шу даражага мос келиши шарт. Шу боисдан амалда Samsung корпорацияси асосчисининг набираси Ли Же-ён Даэсанг Group корпорацияси раис ўринбосарининг қизига уйланган. Кўп ҳолларда бу иккала томон учун фойдали бўлган корпоратив никоҳ ҳисобланади ва бунда муҳаббатнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

    В Южной Корее запросили ордер на арест фактического руководителя Samsung —  РБК

    Сўнгги ўн йилликда Золушкалар, “қийин аҳволга тушган қизлар” ва ҳаддан ташқари ҳиссиётли камбағал содда қизлар ўрнини мақсадга интилувчан, мустақил, шижоатли ва ўзига ишонган аёл қаҳрамонлар эгаллади. Масалан, “Қидирув: WWW”, “Яхши ҳамкор” ёки “Агентлик” драмаларида аёллар муваффақиятли карьера қуриб, турли компанияларни бошқармоқда ва ўз соҳасининг ҳақиқий мутахассислари сифатида намоён бўлмоқда. Романтик муносабатлар ҳам тенг аҳамиятли бўлиб қолди. Уларда шошқалоқлик камайиб, юзага келган муаммоларни биргаликда ҳал қилишга бўлган онгли уринишлар кўпайди. 

    3. Жанубий Кореяда энг катта хавф — автомобиллардир

    Дорамаларда энг кўп учрайдиган воқеалардан бири автоҳалокатлар эканлигини пайқаган бўлишингиз эҳтимол. Улар драманинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қўлланилади: ота-оналарнинг вафоти, хотира йўқолиши ёки жиддий жароҳатлар. Бу сюжет оҳангини романтикдан фожиавийга ўзгартиришнинг осон усули ёки касалхонада парвариш қилиш орқали қаҳрамонларни бир-бирига яқинлаштиришнинг воситасидир. Корейсларнинг машҳур “Қиш сонатаси” ва “Жаннатга йўл” драмаларида бош қаҳрамонлар ҳалокат туфайли хотираларини йўқотиб, ҳаётларини тубдан ўзгартирадилар ва севгилисидан ажралишга мажбур бўлади.

    Зимняя соната» фильм смотреть в хорошем качестве онлайн на сайте PREMIER.ONE

    Афсуски, бундай саҳналарга саволлар туғилади, чунки ҳайдовчилар кўпинча тормоз беришга уринмайди, енгил тўқнашувлар эса жуда оғир оқибатларга олиб келади. Шундай бўлса-да, корейс драмаларида бахтсиз ҳодисалар шунчалик кўпки, улар аллақачон классик клишелардан бирига айланган.

    Аслида Жанубий Кореяда йўл-транспорт ҳодисалари ва ўлим кўрсаткичи бошқа ривожланган мамлакатларга нисбатан анча юқори бўлиб, бу ҳолат ҳукуматни ташвишга солмоқда. Шу сабабли ҳукумат фаол равишда бу кўрсаткичларни пасайтириш чораларини кўрмоқда. Масалан, кўпчилик кореялик ҳайдовчилар пиёдалар ўтиш жойида яшил чироқ ёниб турса ҳам, пиёдаларга йўл беришни хоҳламайди. Шунинг учун чет эллик сайёҳларга йўлни кесиб ўтишда алоҳида эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади.

    Многие не поверили, что это законно». Как минская компания сделала авто из  Кореи дешевле для белорусов?

    Шундай бўлса-да, сўнгги беш йил ичида йўллардаги ўлим даражаси 80 фоизга камайди ва ҳозирда Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 38 та аъзо давлати орасида бу кўрсаткич бўйича 9-ўринни эгаллади. Демак, драмаларда оддий, аммо таъсирчан драматик усул сифатида қўлланиладиган автоҳалокатлар маълум даражада Кореяда мавжуд йўл ҳаракати муаммоларини акс эттиради.

    4. Жанубий Кореянинг қоронғи томони

    Ёрқин ва жозибали романтикадан фарқли ўлароқ, корейс детективлари кўпинча Жанубий Кореянинг қоронғи томонини кўрсатишга интилади. Ҳатто кўплаб шафқатсиз триллерлари бор йирик Ғарб стриминг хизматлари пайдо бўлишидан олдин ҳам, Кореянинг ОCН канали ваҳимали детективларга ихтисослашган эди. Ёмғир, қоронғи тор кўчалар, шафқатсиз қотилликлар, хавфли секталар ва жиноятчиларнинг ҳукм суриши. Таранглик ҳаддан ошиб, баданингиз жимирлаб кетади. Детектив ва триллерлардаги Жанубий Корея - ҳар қадамда хавф пойлаб турган ниҳоятда қоронғи жойдир.

    Аслида Жанубий Кореяда зўравонлик жиноятлари ва ўғриликлар ривожланган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичлардан биридир. Полициянинг самарали иши ва видеокузатув камераларининг кенг жорий этилиши кўча жиноятчилигининг камайишига олиб келди.

    Шафқатсиз мафия урушлари 1990 ва 2000 йилларда қолиб кетган бўлиб, ҳозирда Корея мафияси кўпинча қонуний бизнес ниқоби остида яширин фаолият юритмоқда. Бу ҳолат, масалан, “Жаҳлдор руҳоний”, “Винченсо” ёки “Таксичи” каби драмаларда яхши акс эттирилган. Кўчалардаги хавфсизлик яхши бўлса-да, йилдан йилга кибержиноятлар, оилавий зўравонлик ва ўсмирлар тажовузкорлиги ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Шу нуқтайи назардан, масалан, мактабдаги буллингга бағишланган кўплаб лойиҳалар Корея жамиятининг долзарб ижтимоий муаммоларидан бирини ҳақиқатан ҳам акс эттиради. Коррупция ҳам Жанубий Корея драмалари ва реал ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.

    25 июн, 10:59   Изоҳ (0)   1454
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#дорама#шоу-бизнес#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43

    Юқори рейтингга эга турк сериаллари: турклар ўзи яхши кўрган топ дизилар

    20 май, 18:40

    Афра Сарачоғлуга янги партнёр топилди, “Севги изтироби” юлдузи ота бўлди, Киванч Татлитуғ илмий-фантастик сериалда бош ролни ижро этади: турк киноси янгиликлари

    17 июн, 11:11

    Қирол, император ва валиаҳд шаҳзодалар ҳақидаги машҳур корейс сериаллари

    23 июн, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14

    Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига номзод ғойиб бўлди — WSJ

    Дунё | 11 август, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.